• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон президенти янги тайинланган хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди (фото)

    Ўзбекистон президенти 20 сентябрь куни янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, тантанали маросимида Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон элчиси Смита Пант, Жанубий Корея элчиси Вон До Ён, Монголия элчиси Дааданхуу Батбаатар, Германия элчиси Манфред Хутерер, Исроил элчиси Гидеон Лустиг ва Европа Иттифоқи элчиси Тойво Клаардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Ўзбекистондаги шарафли ва масъулиятли фаолияти расман бошлангани билан самимий табриклади.

    Ўзбекистон президенти Ҳиндистон элчиси Смита Пантга мурожаат қилар экан, икки мамлакат етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси туфайли мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жорий йил бошидан буён икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди, қўшма корхоналар, авиақатновлар сони кўпаймоқда, сайёҳлик алмашинуви кенгаймоқда, ҳудудлараро алоқалар изчил ривожланмоқда. Ўзбекистонда Ҳиндистон университетларининг тўртта филиали муваффақиятли фаолият юритмоқда.

    Давлат раҳбари яқин келажакда ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, рақамли иқтисодиёт, инновациялар, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва Ҳиндистон—Марказий Осиё форматидаги мулоқотни давом эттириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Ўзбекистон учун Осиё қитъасидаги вақт синовларидан ўтган яқин дўст ва алоҳида стратегик шерик эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг янги босқичини бошлашга келишиб олинди. Мамлакатда замонавий саноат ва инфратузилмани барпо этиш мақсадида юқори технологик ва инновацион шериклик модели жорий этилмоқда.

    Ўзаро савдо ҳажми 2,5 миллиард долларни ташкил этмоқда. 700 дан зиёд қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, янги инвестиция лойиҳалари портфели 10 миллиард долларга етди.

    Ўзбекистонда Кореянинг қатор етакчи университетлари филиаллари, касб-ҳунар таълими, инновациялар ва ахборот технологиялари марказлари очилди, мактабгача таълим тизимини яратишнинг илғор тажрибаси муваффақиятли жорий этилмоқда, соғлиқни сақлаш соҳасида биргаликда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    “Тошкентда барпо этилган Болалар клиникаси, Корея маданияти ва санъати уйи, Сеул боғи ва кўчаси мустаҳкам дўстлигимизнинг ёрқин рамзларига айланди, кўп миллатли халқимизнинг ажралмас қисми бўлган салкам 200 минг нафар фуқароларимиздан иборат корейс диаспораси эса тараққиётимизга муносиб ҳисса қўшмоқда”, деди Ўзбекистон президенти.

    Жабубий Кореянинг етакчи компаниялари билан ўта муҳим минераллар, ярим ўтказгичлар, кимё саноати, “яшил” энергетика, машинасозлик, “ақлли” қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик бўйича стратегик режаларни тўлиқ амалга ошириш зарурлиги, шунингдек, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни янада фаоллаштириш, гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

    Давлат раҳбари Монголия элчисига мурожаат қилар экан, президент Ухнаагийн Хурельсухнинг яқинда Ўзбекистонга қилган давлат ташрифи ўзаро манфаатли муносабатларимизда янги саҳифа очганини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тошкентда Манголия элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. 2024 йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми икки баробар ошди. Турли вазирлик ва идоралар ўртасидаги алоқалар фаоллашди.

    Эришилган келишувларни сўзсиз бажариш, хусусан, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни қабул қилиш, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва қайта ишлашда иштирок этиш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, чарм, тўқимачилик, фармацевтика саноати ва тиббиёт соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш, тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, таълим ва маданий дастурларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

    БМТ, ШҲТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

    Ўзбекистон раҳбари дунёнинг етакчи давлатларидан бири, улкан интеллектуал ва иқтисодий салоҳиятга эга Германия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ва узоқ муддатли ҳамкори эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган йили Германияга амалга оширилган иккита олий даражадаги ташриф, шунингдек, Федерал канцлер Олаф Шольцнинг яқинда Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи кўп қиррали Ўзбекистон-Германия муносабатлари тарихида янги даврни бошлаб берган муҳим воқеалар бўлгани таъкидланди.

    Кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми ва қўшма корхоналар сони икки баробар, ўзлаштирилган инвестициялар эса 10 баробар кўпайди.

    Германиянинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати 9 миллиард еврога тенг бўлган қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

    Siemens, Линде, BASF, MAN, CЛААС, Ҳенкел, Knauf, Папенбург, Deutsche Баҳн ва бошқа компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш механизмлари жорий этилмоқда, Саноат ва технологик ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

    “Шу билан бирга, маданий-гуманитар, таълим, миграция ва туризм соҳаларида ҳам катта натижалар кутаяпмиз”,  деб таъкидлади президент.

    Шунингдек, яқинда Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё—Германия” иккинчи саммитида билдирилган минтақавий стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ташаббуслар қўллаб-қувватланди.

    Президент Исроил Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий шериги эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган йилда савдо ҳажми икки баробар ошди, мамлакатимизда Исроил сармояси иштирокидаги 120 га яқин корхона фаолият юритмоқда.

    Ўзбекистонда қадимдан яшаб келаётган Бухоро яҳудийларИ ҳамон халқларимиз алоқаларида мустаҳкам боғловчи ришта вазифасини ўтамоқда.

    Президент икки томонлама ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Хусусан, инновациялар, “ақлли” қишлоқ ва сув хўжалиги, ресурс тежайдиган технологиялар, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирди.

    Давлат раҳбари Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият тез орада адолатли ечим топиши, умумеътироф этилган ҳужжатлар асосида узил-кесил тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишининг қатъий тарафдори эканини тасдиқлади.

    Ўзбекистон президенти Европа Иттифоқи ишончли ва вақт синовидан ўтган ҳамкор эканлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сўнгги йилларда муносабатларимиз изчил ривожланиб, мутлақо янги босқичга кўтарилди. Жорий йилда дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланмоқда.

    Олий даражадаги ташрифлар сони ортиб бормоқда, Европанинг бир қатор давлатлари билан стратегик шериклик ўрнатилди, ўтган йили Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди.

    “Яшил” иқтисодиёт, муқобил энергетика, юқори технологик саноат, инновациялар, минерал ресурслар, қишлоқ хўжалиги, экология, фан ва таълим соҳаларида йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг тез орада имзоланиши муносабатларимизни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

    Европа томони билан сиёсий мулоқотларни фаоллаштириш, демократик институтларни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари масалаларида очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш, иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни топиш, фуқароларимиз борди-келдилари учун виза режимини енгиллаштириш каби долзарб йўналишларда биргаликда ишлаш ниятидамиз, деди Ўзбекистон президенти.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан ҳамкорлиги кенгайиб бораётгани ҳам қайд этилди. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари келгуси йилда Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё-Европа Иттифоқи саммитини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маросим якунида Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларга шарафли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотлар натижалари билан, айниқса, энг чекка туман ва қишлоқларга бориб яқиндан танишишни тавсия қилди.

    Хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросимидан лавҳалар

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    20.09.2024, 16:54   Изоҳ (0)   4935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    20.09.2024, 16:06

    Қашқадарёда норуда фойдали қазилма ҳисобланган қумни қазиб олганлар 185 млн сўм зарар етказди 

    20.09.2024, 15:57

    Ўзбекистонда скутер ва самокатларда йўл қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонун маъқулланди

    20.09.2024, 15:30

    Илк бор Қонунчилик палатаси депутатлигига аёл номзодлар 44,7 фоизни ташкил этди 

    20.09.2024, 14:19

    Тошкентда BYD 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Қиз вафот этди (видео) 

    20.09.2024, 14:03

    “Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    20.09.2024, 13:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.