• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Фақат Амбанилар эмас: Ҳиндистонда ўтказилган энг ҳашаматли ва қимматбаҳо 10 та тўй маросими (фото)

    Бутун дунё Анант Амбани ва Радҳика Мерчантнинг тўйини бир неча ой давом этган қизиқарли телесериал каби томоша қилди. Аммо тўйларни дабдаба билан ўтказиш ҳиндларга хос одатий ҳол. Қуйида Ҳиндистон тарихидаги энг қимматбаҳо ва ҳашаматли 10 та тўй маросимларидан қизиқарли маълумотлар билан танишамиз.

    Фото: Дзен

    Ранвир Сингҳ ва Дипика Падуконе: 12 миллион доллар

    Фото: Дзен

    Олти йил давом этган муносабатлардан сўнг 2018 йилда Болливуд жуфтлиги Ранвир Сингҳ ва Дипика Падуконе гўзал табиат қўйнида — Италиядаги Комо кўли яқинида тўй маросимини ўтказди. Жуфтлик икки хил анъанада байрам уюштирди: конкани миллий анъанасига хос маросим d’Esteda вилласида, синдҳи анъаналаридаги иккинчи маросим эса Роккабруна меҳмонхонасида ўтказилди.

    Фото: Дзен
    Фото: Дзен

    Сўнг келин-куёв Ҳиндистонга қайтиб келди ва Дипика Падуконенинг она шаҳри Бангалорда ва Мумбай шаҳрида маросимлар давом этди.

    Адел Сажан ва Сана Хон: 15 миллион доллар

    Фото: Дзен

    2017 йилнинг апрель ойида тадбиркор Адел Сажан ва актриса Сана Хон турмуш қуришди. Тўй маросими Барселонадан Италияга кетаётган Costa Fascinosa кемасида бўлиб ўтди. Меҳмонлар бир неча кунга Францияда ҳам тўхтаб қолди.

    Фото: Дзен
    Фото: Дзен

    Келин-куёв меҳмонларга Harrods брендидан эксклюзив совғаларни тақдим этди. Тадбир 10 қаватли ҳашаматли тортни кесиш маросими билан якунланди.

    Фото: Дзен

    Вират Коҳли ва Анушка Шарма: 15 миллион доллар

    Фото: Дзен

    2017 йил декабрь ойида Ҳиндистоннинг крикет жамоасининг собиқ капитани Вират Коҳли ва Болливуд актрисаси Анушка Шарма Италиянинг Комо кўлида турмуш қурди. Тўй маросими ҳинду анъаналарига амал қилган ҳолда ўтказилди.

    Фото: Дзен

    Сўнг эр-хотин Мумбайда таниқли шахслар ва спортчилар йиғилган ҳашаматли ресторанда зиёфат уюштирди. Кейин байрам Деҳлида давом этди. Тўйга ҳурматли меҳмонлардан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ташриф буюрди.

    Сонам Васвани ва Навин Фабиани: 30 миллион доллар

    Фото: Дзен

    2017 йилда йирик Stallion Group конгломерати асосчиси, магнат Сунил Васванининг қизи Сонам Васвани нуфузли тадбиркор Камол Фабианининг ўғли Навин Фабиани билан турмуш қурди. Байрамнинг биринчи куни ҳашаматли Ферстел саройида, иккинчи қисми эса меъморий гўзаллиги ва тарихий аҳамияти билан машҳур бўлган Белведер саройида бўлиб ўтди. Тўйга таклиф этилган Голливуднинг машҳур қўшиқчиси Бруно Марс ушбу кунда барча учун унутилмас таассуротлар қолдирди.

    Ваниша Миттал ва Амит Бҳатия: 66 миллион доллар

    Фото: Дзен

    Пўлат қуйиш заводлари гиганти Лакшми Митталнинг қизи Ваниша 2004 йилда лондонлик банкир Амит Бҳатига турмушга чиқди. Парижда бўлиб ўтган тўй маросими олти кун давом этди. Байрам дастури доирасида хонанда Кайли Миноуг, Болливуд юлдузлари Шоҳрух Хон ва Айшвария Рай каби юлдузларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Асосий тўй маросими 17-асрда қурилган Во-ле-Виконт қасрида бўлиб ўтди. Сарой боғларида ҳинд анъанавий маросими — мандапани ўтказиш учун мумбайлик 35 дан ортиқ гулчилар ва декорация мутахассислари жалб қилинди.

    Фото: Дзен
    Фото: Дзен

    Шристи Миттал ва Гулраж Бел: 70 миллион доллар

    Фото: Дзен

    2013 йилда пўлат қуйиш заводлари магнати Прамод Митталнинг қизи Шристи Миттал банкир Гулраж Белга турмушга чиқди. Тўй Барселонада уч кун давом этди. Тадбирга беш юзга яқин меҳмонлар таклиф қилинди ва дастурхонга энг сара таомлар тортилди, жумладан, испаниялик машҳур ошпаз Сержи Арола меҳмонлар учун 60 кг оғирликдаги олти қаватли байрам тортини тақдим этди. Тўй маросими унутилмас бўлиши ва фотосуратчилар байрамни ҳар томонлама тасвирга олиши учун вертолётлар ижарага олинди.

    Браҳмани ва Ражив: 74 миллион доллар

    Фото: Дзен

    2016 йилда сиёсатчи, илгари ноқонуний кончилик фаолияти учун ҳибсга олинган Жанардхан Редди қизи Браҳманининг тўйини кенг миқёсда нишонлади. Маросимлар беш кун давом этди ва Бангалор саройида бўлиб ўтди. Тадбирга 50 000 дан ортиқ меҳмонлар таклиф қилинди ва байрам ўша даврнинг энг йирик тўй маросимларидан бирига айланди.

    Сушанто ва Симанто Ройнинг қўшалоқ тўйи: 75 миллион доллар

    Фото: Дзен

    2004 йилда таниқли бизнес-магнат Субрата Рой иккала ўғлини бир кунда уйлантирди ва катта қўшалоқ байрам ўтказди. Тадбир Лакҳнаудаги Саҳара стадионида бўлиб ўтди ва бир ҳафта давом этди. Унга 11 мингдан ортиқ меҳмон, жумладан, Болливуд юлдузлари ва машҳур спортчилар ташриф буюрди. Дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида хусусий авиақатновлар ташкил этилди.

    Иша Амбани ва Ананд Пирамал: 100 миллион доллар

    Фото: Дзен

    2018 йилда таниқли миллиардер Мукеш Амбанининг қизи Иша Амбани Ананд Пирамал билан турмуш қурди. Тўй маросими бир ҳафта давом этди ва бутун дунё бўйлаб бир нечта жойларни қамраб олди. Байрам тадбирлари Удайпурда, Италиянинг машҳур Комо кўлида ва Мумбай шаҳрида бўлиб ўтди. Асосий маросим Ҳиндистондаги Пичола кўли яқинидаги хусусий оролда бўлиб ўтди.

    Анант Амбани ва Радҳика Мерчант: 150 миллион доллардан ортиқ

    Фото: Дзен

    Анант Амбани ва Радҳика Мерчантнинг тўйи ҳақиқатан ҳам бутун дунё эътиборини тортди. Июль ойида ўтказилган энг йирик маросимнинг ўзи уч кун давом этди. Миллиардерлар оиласи барча тадбирлар ва совға-саломларга қанча маблағ сарфлагани расман ошкор этилмаганига қарамай, мутахассисларнинг фикрича, харажатлар 150 миллион доллардан ортиқ бўлган. Тўйга ташриф буюрган юлдузларнинг гонорарлари ҳам жуда юқори. Миш-мишларга кўра хонанда Рианнага 7 миллион доллар, Жастин Биберга эса 10 миллион доллар ҳақ тўланган.

    27.09.2024, 12:45   Изоҳ (0)   48118
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АMBAНИ#ҲИНДИСTON#БОЛЛИВУД#ТЎЙ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистоннинг энг бадавлат одами — Мукеш Амбани оиласи қандай уйда яшайди? (фото)

    15.04.2024, 17:55

    Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ёлғиз қизи — Иша Амбани қандай яшайди?

    29.06.2024, 14:25

    Ҳиндистондаги энг ҳашаматли тўй: бутун дунё эътиборида бўлган маросимга келган юлдузларнинг ёрқин образлари 

    16.07.2024, 09:40

    Ҳиндча дабдаба: Анант Амбанининг акаси ва опасининг тўйлари қанчага тушган?

    16.07.2024, 21:45

    Амбанилар сандиғи: Ҳиндистондаги энг бой оиланинг ҳашаматли ва қимматбаҳо тақинчоқлари 

    17.07.2024, 09:32

    Болаликдаги дўстликдан никоҳ онтигача: Анант Амбани ва Радҳика Мерчантнинг ғайриоддий севги ҳикояси

    21.07.2024, 10:25

    “Ўғлимнинг вазнидан уялмайман”: дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? (фото)

    22.07.2024, 17:53

    Йил келини — Радҳика Мерчантнинг 8 та ҳашаматли тўй образлари (фото)

    27.07.2024, 15:37

    “Йил тўйи” давом этади: ҳиндистонлик энг бадавлат оила Буюк Британияда 73 миллион долларлик зиёфат беради

    29.07.2024, 10:42

    Юз йиллик тарихий қасрдан Дубайдаги замонавий виллагача: Амбанилар оиласига тегишли 5 та ҳашаматли кўчмас мулк (фото)

    06.08.2024, 15:50

    Дубайдаги уйдан шахсий самолётгача: Амбанилар оиласига берилган 15 та энг қимматбаҳо тўёналар

    10.08.2024, 19:35

    Фақат Амбанилар эмас: Ҳиндистонда ўтказилган энг ҳашаматли ва қимматбаҳо 10 та тўй маросими (фото)

    27.09.2024, 12:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.