Ярим соатлаб мукаммал макияж устида тер тўксак-да, кутилган “иккинчи тери” эффектини олиш ўрнига, тушлик атрофида тонал крем ажинларда йиғилиб, доғ бўлиб қолади ёки бутунлай юздан йўқолади.
Энг сўнгги брендларнинг люкс косметик воситаларига пул сарфлаймиз, юзлаб видео-дарсликларни томоша қиламиз, аммо натижа барибир идеал суратлардек чиқмайди. Кўпинча муаммо косметикада эмас, балки бизнинг одатий, ҳатто эътиборсиз кундалик ҳаракатларимизда яширинган бўлади.

Макияжга путур етказадиган бешта зарарли одат ва уларнинг ҳар бирини бартараф этиш бўйича фойдали тавсиялар.
1-одат: тонал кремни тайёрланмаган, қуруқ терига суртиш

Тасаввур қилинг, деворни бўямоқчисиз, аммо девор ёриқлар ва нотекисликларга тўла. Натижани тасаввур қилдингизми? Ана шундай ҳолат тонал кремни намланмаган терига қўллаганда юз беради. Агар сиз намловчи воситани ортиқча деб ҳисоблаб, уни қўлламасангиз, тонал крем ҳар бир қуриган жойда кўзга ташланади, нотекис ётади ва ҳатто ажралиб тушади. Қуруқ тери тонал кремдаги намликни сўриб олади, бу эса унинг қалинлашишига ва пигментларнинг теридаги чуқурчаларга тўпланишига олиб келади.
Нима қилиш керак: ҳеч қачон терини намлантириш босқичини ўтказиб юборманг. Юзингиз турига мос енгил крем ёки сиворотка суртинг ва у тўлиқ сингиши учун камида 5–10 дақиқа кутинг. Шундан кейингина тонал кремни қўллаш ёки макияжни мустаҳкамловчи базадан фойдаланиш мумкин.
2-одат: тонал кремни қўллар ёки спонж орқали суртиш

Мактабдаги расм дарсини эсланг: агар акварел қоғоз устига кучли ишқаласа, у хиралашган ва ифлос бўлади. Тонал крем ҳам худди шундай. Уни қўл ёки қуруқ спонж билан куч бериб сурцангиз, восита юзга текис тақсимланмайди, балки чўзилиб кетади. Натижада юзда доғлар, чизиқлар ва нотекисликлар пайдо бўлади. Бунга қўшимча равишда, кучли ишқаланиш ёғ безларининг фаолроқ ишлашига сабаб бўлади, бу эса макияжнинг барқарорлигини янада пасайтиради.
Нима қилиш керак: ишқалашни унутинг. Нам спонж, чўтка ёки тоза бармоқ учларидан фойдаланиб, тонал кремни енгил уриб, “едириб” суртинг.
3-одат: ортиқча парвариш — серум+ ёғ + база + пример

Терини қанчалик яхши тайёрласангиз, тонал крем шунчалик мукаммал ётади. Агар сиз юзингизга бирин-кетин серум, ёғ, крем, қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF крем, база ва яна қўшимча кремлар суртаётган бўлсангиз, тонал кремнинг “эриб кетиши” ажабланарли эмас. Бир-бирига мос келмайдиган турли тузилишдаги воситалар биргаликда юзда сирпанчиқ қатлам ҳосил қилади, натижада макияж ушланмай, сирғалиб тушади ёки бузилади.
Нима қилиш керак: фойдаланаётган тонал кремингиз тузилишига мос база ва парвариш воситаларини танланг. Агар тонал крем сув асосида бўлса, ёғли примерлардан қочинг. Силикон асосидаги крем учун силиконли база энг яхши вариантдир. Энг муҳими — терини ортиқча қийнаманг.
4-одат: тонал крем устидан дарҳол юзга упа суртиш

Тонал кремни суртиб бўлиб, дарҳол бутун юзга қалин қилиб упа суртиш — кенг тарқалган, аммо ёмон одат. Бу юзда “шафтоли эффекти” ёки ундан ҳам ёмони, доғ ва хира қоплам ҳосил қилади. Чунки ҳўл тонал крем устига қуруқ упа суртиш уларнинг бир-бирига ёпишиб, бир хил бўлмаган, доғли ҳамда оғир кўринишга олиб келади.
Нима қилиш керак: тонал крем юзда камида 3–5 дақиқа “ўрнашишини” кутинг. У бир оз қуриб, мустаҳкам бўлиши керак. Яна-да яхши натижа учун кремдан кейин фиксатор-спрей сепинг ва у қуригач упа суртинг. Упа фақат ёғли жойларга, масалан, пешона, бурун ва ияк соҳаларига енгил чўтка билан қўлланиши керак.
5-одат: кун давомида юзга қўл теккизиш

Ушбу одат безарар кўринса-да, бу — макияжнинг энг ашаддий душманларидан бири. Сиз юзингизни қўл билан ушлайсиз, иягингизга суянасиз, бурунингизни қашлайсиз — буларнинг барчаси терига ёғ, тер ва бактерияларни олиб келади. Натижада ёғли порлаш, яллиғланиш ва макияжнинг ўчиши кузатилади.
Нима қилиш керак: юзга қўл теккизмасликка онгли равишда ҳаракат қилинг. Макияжни янгилаш ёки ортиқча ёғни олиб ташлаш учун матовий салфеткалардан фойдаланинг — улар тонал кремни бузмаган ҳолда ёғни шимиб олади. Қўлингизда сув ёки фиксатор-спрей бўлсин — бу юзни тетиклаштириш ва макияжни “қайта жонлантириш”га ёрдам беради. Агар кун охирига бориб макияжингиз “эриб кетган” бўлса, юзни енгил салфетка билан артиб, сўнгра бир оз пудра ёки консилер билан тузатинг.
Терингизга тайёргарлик кўриш, тўғри техникани танлаш ва кун давомида макияжга ғамхўрлик қилиш орқали севимли тонал кремингиз қандай қилиб узоқ ушланишини ўз кўзингиз билан кўрасиз. Ушбу оддий қоидаларга амал қилинг ва идеал, табиий кўринишга эга юзингиз учун мақтовлар ўз-ўзидан келади.
Изоҳ (0)