Президент раислигида Хоразм вилоятида ўтказилган йиғилиш, Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланиши, Сурхондарёда Damas’да 32 нафар боғча боласи олиб кетилаётгани аниқланиши – “Дарё” нашри 2 майда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатганларга 8 млрд сўмдан ортиқ субсидия берилди
Субсидиянинг энг катта қисми Хоразм вилоятига ажратилган.
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди
Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Кейинроқ улар узр сўради.
Ўзбекистонда қайси корхоналар кўп солиқ тўлаётгани маълум қилинди
Мамлакатда Apple, Меtа, Google каби глобал брендлар солиқ тўловлари 1,5 баравар ортди.
Сурхондарёда Damas’да 32 нафар боғча боласи олиб кетилаётгани аниқланди (видео)
Ҳайдовчига чора кўрилди, вилоят Мактаб ва мактабгача таълим бошқармасига тақдимнома киритилди.
Ўзбек миллий таомларини хорижда танитаётган рестораторлар қўллаб-қувватланади
Хорижда ўзбек ресторанларини ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш йўлга қўйилади.
“Нархи қиммат” — Шавкат Мирзиёев ички авиақатновлар ҳақида гапирди
Барча резидент компанияларга ички рейсларни субсидиялаш бўйича қарор ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Хивадаги барча давлат ташкилотлари кўчирилади
Шаҳарда фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлади.
“Бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланади” — президент
Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади.
Ўзбекистоннинг матбуот эркинлиги рейтингидаги ўрни ўзгаришсиз қолди
Тарихда биринчи марта дунёдаги матбуот эркинлиги ҳолати “оғир” деб таснифланмоқда.
Хоразмда йўллар реконструкция қилиниб, автобус, троллейбуслар олиб келинади
Вилоятнинг барча туманларидаги оқова тизимига яна 85 млн доллар жалб қилинади.
Россия армиясида Украинага қарши уришаётган ўзбекистонликларга чора кўриладими?
ТИВ фуқароларнинг иштироки бўйича текширув бошланганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 24 та ерости пиёдалар ўтиш йўли қурилади
2024 йилда жами 7 та ер ости пиёдалар ўтиш йўллари фойдаланишга топширилган.
“Касбни яхши ўрганинг. Келгусида ўзингиз ҳам тадбиркор бўлишга ҳаракат қилинг” — президент Урганчдаги Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди
Давлат раҳбари меҳмонхона йўналишида сабоқ олаётган ёшлар билан самимий суҳбатлашди.
Жиззахда йўлнинг ўртасидаги темир панжаралар остидан ўтаётган пиёда юзасидан изоҳ берилди
Пиёда “пешеход”дан йўлнинг иккинчи қисмига ўтиш учун темир панжара остидан ўтган.
Фарғонадаги бекатда фуқаролар жанжалида улардан бири ҳушидан кетиб қолди
Ҳодисага алоқадор барча процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистонда бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлган ходимларнинг оиласига тўланган товон пуллари очиқланди
“Меҳнатни муҳофаза қилиш” ҳафталиги якунлари юзасидан маълумот берилди.
Изоҳ (0)