Қамчиқ довонида 2 май куни соат 03:10 да Shacman русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қутқарув отряди махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинасини хандақдан олиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Чирчиқ шаҳрида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Spark каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Damas эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетгани хабар қилинган.
Бундан ташқари, Қамчиқ довонида Honda автомобили пастликка тушиб кетган эди. Шунингдек, Қамчиқ довонида “Жигули” ҳам хандаққа тушиб кетганди.
Изоҳ (0)