• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Тиш пастасининг 90 фоизини бешта корхона импорт қилади”. Ўзбекистонда пардоз ва гигиеник воситалар импорти монополлашганми? 

    Мамлакатга айрим турдаги пардоз ва гигиеник товарларнинг катта қисмини кам сонли корхоналар импорт қилмоқда. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ўрганиш ўтказилганини хабар қилди. 

    Инфографика: Рақобат қўмитаси

    Қўмита Ўзбекистонда маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинмаган айрим пардоз ва гигиеник воситалар бозорларини таҳлил қилган. Ўрганишлар 2023 йилги Миллий статистика ва Божхона қўмиталари маълумотлари асосида ўтказилган.

    Қайд этилишича, республикада дезодорант маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи учта корхона мавжуд. Мазкур турдаги гигиеник воситаларнинг 91 фоизини улардан биттаси ишлаб чиқарган. 2023 йилги маҳаллий товарлар ҳажми 7,8 млрд сўмни ташкил этган.

    Мамлакатда дезодорант импортёрлари сони 115 та. Жами импортнинг 69 фоизи бешта корхона ҳиссасига тўғри келган. Йил давомида ушбу маҳсулотдан 27,1 млн долларлик импорт қилинган.

    Дезодорант билан бозорнинг тўйинганлик даражаси бор-йўғи 2,4 фоиз бўлган. Маҳсулот импортининг 36 фоизи Туркиядан, 28 фоизи БААдан амалга оширилган.

    Инфографика: Рақобат қўмитаси

    Республикада соч учун шампун ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 32 та бўлиб, учтасига жами маҳсулотларнинг 49 фоизи тегишли бўлган. Шампун импортчилари эса 245 та. Импортнинг 84 фоизи бешта корхона ҳиссасига тўғри келган.

    Ўзбекистонга 43 фоиз шампун Туркиядан, 20 фоизи Россиядан импорт қилинган. Маҳаллий маҳсулот билан бозорнинг тўйинганлик даражаси 36,3 фоизни ташкил этган.

    Қўмитанинг маълум қилишича, мамлакатда тиш пастаси ишлаб чиқарувчи тўртта корхона мавжуд. Шундан учтаси маҳсулотнинг 71 фоизини ишлаб чиқаради.

    Инфографика: Рақобат қўмитаси

    Маҳсулот импортёрлари сони 116 та бўлиб, хориждан 90 фоиз тиш пасталарини бешта корхона импорт қилади. 2023 йилда республикага жами 21,6 млн долларлик тиш пасталари чет элдан олиб келинган.

    Тиш пастаси импортининг 67 фоизи Хитойдан амалга оширилган. Мамлакатда бозорнинг маҳаллий маҳсулот билан тўйинганлик кўрсаткичи атиги 2,9 фоиз бўлган.

    Қўмита мамлакатда лаб макияжи учун воситалар ишлаб чиқарувчи корхона сони битта эканини қайд этган. Мазкур маҳсулот импортёрлари сони эса 70 та бўлиб, хориждан савдонинг 49 фоиз улуши бешта корхона ҳиссасига тўғри келган.

    Инфографика: Рақобат қўмитаси

    Лаблар учун макияж воситаларининг 47 фоизи Хитойдан келтирилган. Мазкур бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 31,4 фоизни ташкил этган.

    Ўзбекистонда юзни пардозлаш учун упа (пудра) ишлаб чиқарувчи бешта корхона бор. Шундан иккитаси 97 фоиз упаларни ишлаб чиқаради.

    Инфографика: Рақобат қўмитаси

    Пудра импортёрлари сони 54 та бўлиб, 86 фоиз импорт бешта корхона измида бўлган. 2023 йилда мамлакатга 1,7 млн долларлик упалар импорт қилинган. Пудраларнинг 48 фоизи Хитойдан харид қилинган. Мазкур турдаги маҳсулот билан бозорнинг тўйинганлик даражаси 13,2 фоизни ташкил этган.

    Иқтисодчилар нима дейди?

    Мазкур хабарга муносабат билдирар экан, иқтисодчи Отабек Бакиров “Ўзбекистонда тиш пастаси-ю, шампунгача импорт монополлаштирилган”, деб ёзди.

    “Ўзбекистон бозори нафақат маҳаллий товарлар ва хизматлар, балки импорт каналлари ҳам ўзаро бўлишиб, тор доирада тақсимланиб олинган уникал макон ҳисобланади. Узоққа эмас, ҳатто Қирғизистон ва Қозоғистонга чиққанда айни бир тиш пастаси ёки шампун Ўзбекистондагидан анча арзон эканига кўп марта гувоҳ бўлган бўлсангиз керак. Бунинг сабаби яна ўзбекистонликларни талаётган, еб тўймас монополияларда. Рақобат қўмитаси бозордаги оғир реалликни очиб ташлаш бўйича навбатдаги рационал ишга қўл уриб, айрим товарлар импортида концентрацияси даражасини ўрганган.
    Масалан, тиш пастаси импортининг 90 фоизи бешта импортчи ҳиссасига тўғри келади. Агар антимонополия бу корхоналарнинг иқтисодий ва ҳуқуқий афиллангани ҳолатини ўрганганида, янаям даҳшатли манзарага дуч келган бўларди. Яъни де факто тиш пастаси импортини бир яримта ёки иккита контора назорат қилади. Худди шунақа шампун импортида импорт каналларининг 84 фоизини, пардозлаш маҳсулотлари импортчининг 86 фоизини бешта импортчи ўз қўлига олган (бу ердаям икки яримта импортчи бор ўзи).
    Тарқатувчиларга кўра, айрим импортчиларнинг улуши 50 фоиздан катта. Рақобат қўмитаси мазкур импортчиларни янада чуқурроқ ўрганиб, бошланган иродали ҳаракатларни охирига етказиши, уларнинг устувор мавқега эга, яъни монополист деб топиши керак”, дея қайд этган мутахассис.

    Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов эса Отабек Бакировнинг фикрларига қўшилмаслигини билдирди. Унинг фикрича, Рақобат қўмитаси тармоқлар иқтисодиётини тушуниши керак. Қўмита эълон қилган инфографикани кўриб, билмаган одам мавжуд тармоқ ҳақида хато фикрга бориши мумкин.

    “Масалан, юқори концентрация демак бу бозорда рақобат чекланяпти деган хато хулоса қилиши мумкин. Муаммо шундаки, концентрация даражаси — истеъмолчи ва бозор нуқтайи назаридан — аҳамиятсиз рақам. Яна бир муаммо шундаки, товарларни бир бозорни ичида бирлаштириш қийин. Биринчи масала ҳақида — концентрация яхши рақобат ва тўғри вертикал интеграция натижасида юқори самарадорликка эга корхоналар томонидан бўлиши мумкин.
    Дейлик, интернетдаги қидирув бозорида Google мутлақ етакчи, ёки электрон почта бозорида атиги икки корхона, Microsoft ва Google бозорни 80-90 фоиз улушига эга. Бу муаммоми? Албатта йўқ. Улар яхши корхона бўлгани учун, истеъмолчиларга ёққани учун юқори концентрацияга эга”, дея фикр билдирган профессор.

    Беҳзод Ҳошимов мавзуни таҳлил қиларкан, лаблар макияжи учун воситалар мисолида ҳар хил бозор нима эканини тушунтиришга уринди.

    “Иккита расм — иккисида бир қарашда бир хил товар — рақобат қўмитасини атамаси бўйича “лаблар макияжи учун восита”. Бири 145 фунт, иккинчиси 2,5 фунт. Фарқи сал кам 60 баробар. Шу икки ишлаб чиқарувчи ва сотувчи учун — бу товарлар умуман бир хил эмас, яқин ҳам эмас. Буларни истеъмол қиладиганлар учун ҳам булар умуман кесишмайдиган товарлар.
    Лекин ҳукуматлар томонидан бирлаштириладиган “товар тури” категориясида ваҳоланки битта. Концентрация ҳисоблашда бу икки турдаги товарни бир деб ҳисоблаб олмаймиз — чунки булар бозор ёки иқтисодий тармоқ атамасида тамоман ҳар хил бозорлардаги товарлар. Худди шундай кўпгина товар турларида — асл концентрация айтилганидан анча юқори бўлиши мумкин, чунки бозорлар сегментлашган”, деб ёзди у Telegram каналида

    Аввалроқ Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқаргани, бунга яратилган сунъий тўсиқлар сабаб бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.

    19 март, 19:15   Изоҳ (0)   2765
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #шампун

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.