Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашув 2 май, жума куни бўлиб ўтди.

Унда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди. Учрашув кўплаб қизиқарли вазиятларга бой бўлди.
16-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса ҳар икки жамоада ҳам кўплаб имкониятлар юзага келди.
84-дақиқага келиб тошкентликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва уни Жасур Холтўраев аниқ амалга оширди. Бош ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганда Жавоҳир Ҳусанов гол уриб, қўқонликлар ғалабасини таъминлади.
Ушбу ғалаба билан “Қўқон-1912” жамоаси 12 очко билан 5-ўринга кўтарилди. “Бунёдкор” эса 15 очко билан 3-поғоғнани эгаллаб турибди.
Суперлига
8-тур
2 май, жума
“Бунёдкор” — “Қўқон-1912” 1:2
Голлар: 1:0 – 16, Темурхўжа Абдухолиқов, 1:1 – 84, Жасур Холтўраев, 1:2 – 90+6, Жавоҳир Ҳусанов.
“Бунёдкор” – Ҳамидулло Абдунабиев, Николоз Мали (Наримон Аҳмаджонов, 62), Нажмиддин Нормуродов, Бобур Йўлдошев, Одил Ҳамробеков, Имеда Ашортиа (Мартин Шролер, 67), Темурхўжа Абдухолиқов, Марко Бугарин, Асадбек Раҳимжонов (Расул Йўлдошев, 55), Луис Качорри (Азизбек Омонов, 67), Музаффар Олимжонов.
“Қўқон-1912” – Азизхон Исақов, Аслиддин Тоштемиров, Андро Гиоргадзе, Шаҳзод Акрамов, Алишер Салимов, Бахтиёр Қосимов, Шота Гвазава, Муҳаммаданас Ҳасанов (Жавоҳир Ҳусанов, 72), Жасур Ёқубов, Шаҳзод Бешимов (Ҳусниддин Ғофуров, 90+2), Эгор Кондатюк (Жасур Холтўраев, 60).
Огоҳлантиришлар: Николоз Мали 28, Марко Бугарин 76.
Изоҳ (0)