Тошкент шаҳрининг Миробод туманида хонадонида гиёҳвандлик моддаларни етиштираётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, гиёҳвандлик воситалари алоҳида эътибор берилиб, парваришланиб етиштирилган. Олинган далилий ашёлар 12 тупни ташкил қилиб, бўйи 60 смдан 170 см гачани ташкил этади.
Хонадонда, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг қуритилгани, истеъмол учун тайёрлаб қўйилганлари ҳам топилган. Барча гиёҳвандлик воситалари холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.
Гиёҳвандлик воситалари экспертизага топширилади ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
Бундан ташқари, ушбу ҳудудда яна бир ҳолат аниқланди. Хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда уй эгаси гиёҳвандлик воситалари етиштирилаётганлиги аниқланган.

ИИО ходимларини кўрган шахс далилий ашёларни сувга оқизиб юбормоқчи бўлган. Аммо бу иш бермаган.
Холислар иштирокида ушбу гиёҳвандлик воситалари ҳам расмийлаштириб олиниб, экспертизага топширилди.
Гиёҳванд моддалар савдоси
Март ойи ўрталарида ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ўзбек—қирғиз давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланганди.
Шунингдек, Навоий вилоятида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олингани, Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган талабалар ушлангани, шунингдек, Самарқанддаги тунги клубда 10 минг АҚШ доллари эвазига гиёҳванд модда сотишга уринганлар қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.
Апрель ойи охирида Тошкент вилоятида наркокурерлик билан шуғулланган коллеж талабаси ушланганди.
Октябрь ойининг 10 куни давомида гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан (“закладка”) тарқатган ва шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланган 32 нафар шахс ушланган.
Изоҳ (0)