Туркияда яшаш учун рухсатномага эга ўзбеклар сони 58,4 мингни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Туркия ИИВ хабар берди.

Эълон қилинган маълумотда Туркияда мазкур рухсатнома билан яшаётган барча хорижликлар рўйхати келтирилган. Унга кўра, яшаш рухсатномасига эга хорижликлар сони 1,7 млн нафардан ошган. Рўйхатдан етакчи ўринларда Туркманистон (122 минг), Озарбайжон (85,3 минг) ва Россия (81,4 минг) фуқаролари бўлган.
Кейинги ўринларда Эрон (76,4 минг), Сурия (73 минг) ва Ироқ (67,4 минг) туради. Ўзбекистон ушбу рўйхатда еттинчи ўринни эгаллаган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—февраль ойларида жами 22,5 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,3 минг нафарга ёки 57,8 фоизга ошган. Жорий йилнинг январь—февраль ойларида Ўзбекистонга Туркия фуқаролари қуйидаги сафар мақсадлари бўйича ташриф буюрган:
- хизмат юзасидан — 9 396 нафар;
- сайёҳлик — 6 884 нафар ;
- қариндошларни йўқлаш — 6 069 нафар;
- тижорат — 92 нафар;
- ўқиш — 68 нафар;
- даволаниш — 11 нафар.
Изоҳ (0)