Туркия аэропортида 2006 йилда туғилган россиялик аёл фарзандини ҳожатхонада дунёга келтириб, уни унитазга ташлаб кетди. Бу ҳақда Россия бош консуллигига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Маълум қилинишича, бола 13 октябрь куни кечқурун туғилган. Россия фуқароси Москвага учиб кетишдан олдин имконияти чекланганлар ҳожатхонасига кирган. У чақалоқни ҳожатхонада қолдириб, паспорт назоратидан ўтишга кетган. Янги туғилган чақалоқни 12 дақиқадан сўнг фаррош аёл топиб олган.
“Аэропорт ходимлари чақалоқни топгандан сўнг, ушбу россиялик аёл ва унинг онаси маҳаллий ваколатли хизматлар томонидан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда янги туғилган чақалоқ онаси билан Анталия тиббиёт муассасасида ётибди, бош консулхона ходими уларни кўргани келган. Россияликларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда, уларнинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти”, дейди дипломатик ваколатхона.
Россия бош консулхонаси болага тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш чораларини кўрмоқда. Аёл “ортиқча вазни” туфайли ҳомиладор бўлганини билмаганини айтган.
Изоҳ (0)