• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғон ва Трамп F-35 қирувчи самолётлари масаласида келиша оладими — таҳлил

    Туркия 2002 йили F-35 дастурига тўлақонли аъзо сифатида қўшилди. Дастлабки 8 та ҳамкор давлатдан бири ҳисобланган мамлакат Level-3 статусига эга бўлди. Бу эса туркларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш занжири ва технологик трансферда муҳим иштирокчига айлантирди. Анқара қирувчи лойиҳасига қарийб 1.4 миллиард доллар сармоя киритган. Мамлакатнинг 10 дан ортиқ компанияси, хусусан Turkish Aerospace Industries (TAI), ASELSAN, ROKETSAN ва Аlp Aviation кабилар 1000 дан зиёд компонентларни ишлаб чиқариш занжиридан жой олди. 

    News | All about the F-35 | RTX

    Туркия дастлаб 100 та F-35А моделини харид қилишни режалаштирган эди. Уларнинг олтитаси ишлаб чиқарилган бўлса-да, етказиб берилмади. Бунга Эрдўғоннинг Россиядан S-400 ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олиш қарори сабаб. Вашингтон хавфсизлик омилини рўкач қилиб, 2019 йилда Анқарани дастурдан чиқариб юборди. Аммо Трамп Оқ уйга қайтгач, бу масала икки давлат раҳбарлари даражасида муҳокама қилина бошлади. Жумладан, Эрдўғон бу мавзуга АҚШ президенти билан инаугурациядан кейинги илк телефон суҳбатида тўхталиб ўтди.

    Туркия учун ишлаб чиқарилган, бироқ етказиб берилмаган F-35 қирувчи самолёти
    Фото: Defence Security Аsia

    Анқара F-35 дастурига қайтмоқчи бўлаётганини Хоқон Фидан ҳам тасдиқлади. Туркия ташқи ишлар вазири CNN Турк телеканалига берган интервьюсида “биз аллақачон айрим ҳуқуқларга эга бўлганмиз, яна айримларига эришишимиз керак”, дея таъкидлади. Breaking Defense нашри билан суҳбатлашган таҳлилчилага кўра, турклар дастурга қайтиши мумкин. Аммо бу йўлда жиддий тўсиқлар бор.

    “Президентлар Эрдўғон ва Трамп ўртасида мустаҳкам шахсий муносабат бор. Трампнинг прагматик сиёсий ёндашуви сабаб Туркия расмийлари бу мулоқотни янги имконият сифатида кўряпти”, деган Атлантика Кенгаши ҳузуридаги Scowcroft Яқин Шарқ хавфсизлиги ташаббуси катта илмий ходими Али Бакир. 

    Унинг фикрича, Трамп Туркия билан алоқаларни тиклашни истаса, S-400 тизимлари сабаб 2020 йилда жорий этилган CAATSA санкцияларини айланиб ўтиш мумкин. Аммо у баъзи тўсиқлар борлигидан огоҳлантирди.

    “Айрим хорижий давлатлар, хусусан Исроил, АҚШ-Туркия алоқаларига халақит беришга уриниши мумкин, шунингдек Конгресс ҳам Анқарага нисбатан салбий муносабатда бўлиши эҳтимоли бор”, деган у.

    Hudson институти таҳлилчиси Жан Касапоғли ҳам Туркиянинг F-35 дастурига қайтишини “эҳтимолий вариант” деб ҳисоблайди. Бироқ Абу Дабидаги Trends Research&Advisory тадқиқот маркази эксперти Серҳат Шуҳа Чубукчуоғлу бунга шубҳа билан қарайди. Унинг фикрича, Туркия санкциялар бекор қилинмагунча дастурга қайта олмайди.

    “Бу санкцияларни бекор қилиш учун президент қарори етарли эмас. Конгресс ҳам розилик билдириши керак. Туркия S-400 тизимларини сотиб олганда, ҳар икки партия ҳам бунга қарши чиққан эди. Агар шуни инобатга олсак, бу жуда катта муаммо бўлади”, деди у.
    F-35 учувчилари учун ишлаб чиқилган, ҳар бирининг нархи 400 минг долларга баҳоланадиган шлем.
    Фото: РТХ

    Экспертлар, агар Туркия чиндан ҳам F-35 дастурига қайтмоқчи бўлса, аввало икки асосий муаммони ҳал қилиши кераклигини таъкидлади. Гап S-400 тизимларининг Туркия ҳудудида мавжудлиги ҳамда CAATSA (Америка Қўшма Штатлари рақибларига санкциялар орқали қарши туриш тўғрисидаги қонун) доирасида қўлланган қаттиқ санкциялар ҳақида бормоқда.

    Туркия S-400 тизимларини Трампнинг биринчи президентлик муддатида сотиб олган. Вашингтон самолёт сирлари рус разведкаси қўлига тушиши мумкинлигини даъво қилиб, Анқарага қарши чоралар кўрди.

    “F-35 самолёти Россиянинг разведка тизимлари билан бир ҳудудда бўла олмайди. Чунки улар F-35 нинг энг илғор имкониятларини ўрганишга хизмат қилиши мумкин,” дейилганди Оқ уй баёнотида.

    АҚШ Давлат департаменти расмийси эса 2019 йили бу муаммони ҳал этиш учун турклар S-400 тизимидан воз кечиши кераклигини айтганди. Бироқ Россия бундай қарорни қўллаб-қувватлаши номаълум.

    F-35 қирувчи самолётларини йиғиш линияси
    Фото: Alpha Defense

    Чубукчуоғлу, Агар Россия тизимларни қайтариб олишни истамаса, муқобил вариант таклиф қилди. Унга кўра, тизимларни Ҳиндистон каби учинчи давлатга кўчириш мумкин. Аммо бу учун ҳам Москванинг розилигини талаб қилади.

    2020 йилли Туркиянинг Defense Industries Presidency мудофаа агентлиги CAATSA қонуни доирасида нишонга олинди. Шундан сўнг Қўшма Штатлар ташкилотга ҳар қандай экспорт лицензияларини тўхтатди. Али Бакир CAATSA санкцияларини бекор қилиш Анқара учун стратегик вазифа эканини таъкидлади.

    “Санкцияларни олиб ташлаш орқали Туркия мудофаа компаниялари 20 миллиард долларлик эҳтиёт қисмлари ва ҳарбий технологияларни сотиб олиши мумкин бўлади. Бу нафақат F-35 балки бошқа илғор технологияларни ҳам ўз ичига олади”, деган у.

    КААN ҳақида нима дейиш мумкин?

    Туркия ўзининг маҳаллий бешинчи авлод қирувчи самолёти — КААN устида иш олиб боряпти. Turkish Aerospace компанияси бош директори Меҳмет Демироглу ушбу самолёт ҳаво кучларига 2029 йилда топширилиши кутилаётганини билдирди. Туркия бу лойиҳани халқаро даражага олиб чиқмоқчи.

    КААN қирувчи самолётининг илк синов парвозидан
    Фото: Anadolu агентлиги

    Дастурга Озарбайжон, Покистон, Украина ва Саудия Арабистони каби давлатлар қизиқиш билдирган. Аммо ҳозирча расмий шериклар йўқ. Касапоғлининг фикрича, КААN дастури F-35 қирувчисига рақобатчи эмас, балки уни тўлдирувчи лойиҳа бўлиши мумкин:

    “Туркия F-35 орқали бешинчи авлод тажрибасини қўлга киритади ва буни КААN лойиҳасида қўллайди. Шунингдек, F-35лар билан қуроллангач, Туркия ҳаво кучларида тўртинчи авлод самолётларига қарамлик қолмайди”.

    Али Бакир ҳам КААN ва F-35 ўртасида синергия борлигига ишора қилди.

    “Агар Туркия АҚШ билан келишувга эришиб, F-35 дастурига қайтса, бу КААN лойиҳасининг тезлашишига ёрдам беради. Боиси турк компаниялари эҳтиёт қисмлар ва технологияларни сотиб олиш, таҳлил қилиш ҳуқуқига эга бўлади, Америка компаниялари эса бу ҳамкорликдан молиявий фойда кўради”, деган таҳлилчи. 

    Туркларнинг Сурияда таъсири ошиб бораётганидан хавотирланган Исроил бунга қарши чиқишга ҳаракат қилмоқда. Тель-Авив Анқара “бешинчи авлод самолётлари”га эга чиқса, минтақада кучлар баланси ўзгариши мумкин деб ҳисоблайди.

    18 апрел, 22:10   Изоҳ (0)   4102
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Туркия#АҚШ#Ф-35#С-400

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.