Барча iPhone 15 моделлари ингичка ва симметрик экран рамкаларига эга бўлади. Бундан ташқари янги Apple смартфонларида Dynamic Island функцияси бўлиши кутилмоқда.
Таҳлилчи Росс Янг 2022 йилдаёқ iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Мах да пайдо бўлган интерактив “оролча” барча iPhone 15 моделларида қўлланилишини айтганди. Тармоқлардаги янги расм бу маълумотларни яна бир бор тасдиқлайди.
Смартфон “ойнаси”га қараганда, Prо Мах моделлари асосий iPhone 15 моделига қараганда бир оз юпқароқ рамкаларга эга бўлади. Apple флагманининг рамкаси айлана бўйлаб атиги 1,55 мм кенгликда бўлади — бу бозордаги барча смартфонлар орасида рекорддир. Ҳозирча рекорд Xiaomi 13 учун 1,81 миллиметрни ташкил қилади.
iPhone 15 Prо ва 15 Prо Мах янги Apple А17 Bionic процессорида ишлаши аллақачон тасдиқланган, оддий версиялари эса ўтган йилги, аммо кучли А16 Bionic ни ўз ичига олади. Оператив хотира ҳажми 6 дан 8 гигабайтгача ошади.
Барча Apple смартфонларида батарея қуввати ошиши кутилмоқда. 2023 йилги iPhone лар ҳам USB-C улагичи билан бирга чиқади. илгари ҳеч қачон Apple смартфонларида бундай бўлмаган.
Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида бир нечта манбалар бу тарихдаги энг қиммат iPhone бўлишини таъкидлаган. Хусусан, Prо моделлари 200 долларга қимматлашиши мумкин. Нархнинг бундай кескин ўзгариши охирги марта 2017 йилда бўлиб, ўшанда iPhone Х 999 долларга тақдим этилганди. iPhone 15 линияси тақдимотига икки ойдан камроқ вақт қолди.
Изоҳ (0)