Ижтимоий тармоқларда Яшнободдаги “Авиасозлар” деҳқон бозорида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 15 апрель куни соат 16:30 ларда содир бўлган.
Ушбу бозорда савдо қилувчи фуқаролар — 1998 йилда туғилган А.А., 2006 йилда туғилган З.Д., 1982 йилда туғилган Н.Э. ҳамда 1984 йилда туғилган М.М. тортишиб қолиб, ўзаро жанжаллашиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.
2024 йилнинг декабрь ойида Бектемир туманидаги бозорлардан бирида сотувчилар жанжаллашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)