Жиззах вилояти ИИБ Шароф Рашидов туманида бир неча фуқаро иштирокида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқда Тошкент—Термиз М-39 йўлининг Жиззах вилоятидан ўтган қисмида эркаклар жанжалашаётгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. Қайд этилишича, ҳолат Шароф Рашидов туманининг “Файзобод” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Севаз” маҳалласида яшовчи Ф.З. ҳамда М.С. га тўрт нафар фуқаро томонидан тан жароҳатлари етказилган.
Суриштирув жараёнида ушбу шахслар “Файзобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Ф.Й., Б.Й., А.Й., Ў.Й. экани аниқланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Аввалроқ Фарғонадаги буюм бозорида тадбиркорлар ва бозор маъмурияти ўртасида жанжал содир бўлгани, Тошкентдаги савдо марказида юз берган жанжал бўйича текширув бошлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)