Андижон вилояти Избоскан туманида юк машинаси бошқа бир юк машинасини уриб, ағдариб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Келтирилишича, ҳолат 19 апрель куни Избоскан тумани “Бештерак” МФЙ ҳудудидан ўтган Д-133 Куйганёр—Маданият автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган. 1983 йилда туғилган ҳайдовчи З.А. ўзининг Howo русумли юк автомашинасини бошқариш давомида, қувиб ўтиш қоидасини бузган.
Оқибатда ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ГАЗ-53 юк автомашинасининг орқа чап қисмига бориб урилиши натижасида, ГАЗ-53 автомашинаси ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида ГАЗ-53 ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига мурожаат қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ички ишлар масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Содир бўлаётган ЙТҲлар
2024 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида 1,5 соат ичида ЙТҲлар содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 6 декабрь куни Юнусобод ва Яшнобод туманларида ЙТҲлар содир бўлганди.
3 ноябрь тунда пойтахтнинг учта туманида ЙТҲ содир бўлди. Сергелида Spark ва Matiz тўқнашди, Юнусободда Lacetti йўл четидаги бетон устунга бориб урилди, Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ва BMW тўқнашди.
11 ноябрь куни Миробод туманидаги Санъат музейи қаршисида Lacetti King Long автобуси орқасига бориб урилди. 16 ноябрда Яккасарой тумани Malibu йўл четидаги темир устунга урилди ва ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳат олди.
17 ноябрь куни Юнусобод туманида Toyota, Malibu-2 ва Cobalt автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 24 ноябрь куни Мирзо Улуғбек туманида Spark ва Epica тўқнашиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Мирзо Улуғбек туманида 28 ноябрь куни соат 16:10 ларда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
2025 йил 13 февраль куни Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши жароҳатланди. 17 февраль куни Самарқандда катта тезликда қизил чироқдан ўтган Gentra икки пиёдани уриб юборди.
Изоҳ (0)