• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонадаги портлаш жабрланувчиларига товон пули тўланадими?

    2024 йилнинг 17 декабрь куни Фарғона шаҳри Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган Петролиум автомобилларга пропан ва бензин қуйиш шохобчасида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлгани расман тасдиқланган. Бундан ташқари, ўнлаб одамларнинг соғлиғи ва мулкига жиддий зарар етказилган. Хўш, фожиа қурбонлари, шунингдек, жабрланувчиларга компенсация тўлаб бериладими? “Дарё” мазкур мавзу атрофидаги мулоҳазаларни бир мақолада жамлади.

    Фото: Telegram

    Жабрдийдалар кўлами

    Фожианинг илк кунида жамоатчиликка тақдим этилган расмий маълумотда портлаш натижасида келиб чиққан ёнғинда 1 киши ҳалок бўлгани, 4 киши тан жароҳати олган, 8 киши тиббиёт ходимлари назоратида қолаётгани айтилганди. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 18 декабрь куни шифохонага ётқизилган жабрланувчилардан уч нафарининг жони узилгани маълум бўлди. Бироқ ҳозирга қадар қурбонларнинг жинси, ёши ва исми очиқлангани йўқ.

    Жамоатчилик орасида қурбонлар ва жабрланувчиларнинг сонига доир расмий маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, буни ижтимоий тармоқларда фарғоналиклар ёзиб қолдирган изоҳлар ҳам тасдиқлаши хусусида аввалги мақоламизда сўз юритгандик. Интернет фойдаланувчиларининг портлаш қурбонлари сони йигирма нафардан ошишини айтишган. Шу пайтгача республикадаги ҳеч бир ваколатли орган бу гап-сўзлар қанчалик рост ёки ҳақиқатдан йироқ эканига бирор бир муносабат билдиргани йўқ.

    Қолаверса, мутасаддилар портлаш оқибатида тан жароҳати олганларнинг кимлиги, айни пайтдаги саломатлиги қандай ҳолатда экани хусусида ҳам лом-мим дейишмаяпти.

    Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг яқинларига ва тан жароҳати олганларга қандай ёрдам кўрсатилаётгани, шунингдек, компенсация масаласида шу пайтга қадар тайинли гап-сўз бўлмаганини таъкидлайди.

    Бунақа ҳодисалардан кейин одатда ҳукумат комиссиялари тузиларди. Шундай комиссиялар, масалан, ҳодиса оқибатида етказилган зарарнинг дастлабки миқдорини ҳам айтарди. Ҳодиса жойидан тарқалган фото ва видеоларда ёнаётган ва зарар кўрган машиналар бор эди, уй-жойлар, дўконларга зарар етганди. Уларнинг ҳам қандайдир ҳисоби бўлади-ку – шу маълумотлар ҳам, шунингдек, зарар кўрганларга етказилган зарар қандай қопланиши ҳам айтилгани йўқ, деб ёзган журналист ўз Telegram каналида.

    Ишчи-хизматчилар ҳуқуқи

    Гарчи расмий маълумотларда бу борада бирорта қайд учрамаса-да, портлашда “заправка”нинг ишчи-хизматчилари ҳам жабр кўрган бўлиши эҳтимоли юқори. Бироқ 17 декабрь куни рўй берган ҳодисада қурбон бўлган ёки жароҳат этганларнинг неча нафари АЁҚШ ва АГҚШ ишчи-хизматчилари экани номаълум.

    Фото: Фарғона вилояти ФВБ

    Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспектори Нозима Сулаймонованинг айтишича, қонунчиликка кўра, юқоридаги каби ҳолат юзасидан бахтсиз ҳодисани текшириш бўйича комиссия тузилади ва 15 кун ичида сабаблари ўрганилади.

    Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳар бир жароҳат олган ёки жабр кўрган оилага комиссия аъзолари ташриф буюриб, қонунчилик бўйича имкониятлари ва ҳуқуқларини тушунтириши шарт. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилгач, узоғи билан 1 ой муддатда барча тўловлар амалга оширилиши керак.

    Агар, ходим ҳодиса оқибатида жароҳат олган бўлса, бир марталик тўлов бир йиллик ўртача иш ҳақини ташкил этиши даркор. Бундан ташқари, меҳнат қобилиятини тўла тиклагунга қадар, тўловлар фоизларда амалга оширилади.

    Яъни, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даражаси фоизларда аниқланади. Агар 30 ёки 40 фоиз бўлса, ўртача маошининг шунча миқдори соғлиғи тиклангунгача ёки умрбод тўлаб борилади, дейди мутахассис.

    Қўшимча қилинишича, жароҳат олган ёки вафот этган ҳар бир ходим бевосита назоратга олинади. Мабодо корхона тугатилган тақдирда тўловлар давлат зиммасига тушади ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

    Фото: Фарғона вилояти ИИБ

    Меҳнат кодексига кўра, ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши чоғида вафот этган тақдирда, унинг оила аъзоларига етказилган ҳар қандай зарарни (шу жумладан, маънавий зарарни) иш берувчи, башарти бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, тўлиқ ҳажмда тўлайди. Яъни иш берувчи марҳум ходимнинг оила аъзоларига қуйидагиларни тўлайди:

    • маънавий зарар;
    • боқувчининг вафот этгани муносабати билан зарар;
    • вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақа.

    Хусусан, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда Иш берувчи ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт.

    Бундан ташқари, боқувчи бўлган ходим (бундан буён матнда боқувчи деб юритилади) меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст туфайли вафот этган тақдирда иш берувчи қуйидаги шахсларга зиённинг ўрнини қоплаши шарт:

    • марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга ёки унинг вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга;
    • марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига;
    • ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда марҳумнинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлса.

    Болаларнинг қарамоқда эканлиги тахмин қилинади ва далиллар талаб қилмайди.

    Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади:

    • ўн саккиз ёшдан ошган шахслар, агар уларга шу ёшга тўлгунига қадар ногиронлик белгиланган бўлса;
    • олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар;
    • ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар.

    Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги юз берган вақт (боқувчининг вафотидан олдин ёки кейин) унинг зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуқига таъсир қилмайди. 18 ёшга тўлган ва ундан катта ўқувчилар кундузги таълим ташкилотларида ўқишни тугатгунига, лекин кўпи билан 23 ёшга тўлгунига қадар зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуққа эгадир.

    Меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаслиги керак.

    Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга нисбатан зиённинг миқдори марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида, унинг ўзига тегишли бўлган улушни ва унинг қарамоғида бўлган, аммо зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлмаган меҳнатга қобилиятли шахсларнинг улуши чегириб ташланган ҳолда белгиланади.

    Зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг ҳар бирига нисбатан зиённинг ўрнини қоплаш миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг ушбу шахсларнинг барчасига тўғри келадиган қисми уларнинг сонига бўлинади. Марҳумнинг қарамоғида бўлмаган, аммо зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар учун унинг миқдори қуйидаги тартибда белгиланади, агар:

    • таъминот маблағи суд тартибида ундирилган бўлса, у ҳолда зиённинг ўрнини қоплаш суд томонидан тайинланган миқдорда белгиланади;
    • таъминот маблағи суд тартибида ундирилмаган бўлса, у ҳолда зиённинг ўрнини қоплаш уларнинг моддий аҳволи ҳамда марҳумнинг ҳаётлик вақтида уларга ёрдам кўрсатиш имконияти ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
    • Иш берувчи ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда ходимга етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт. Агар иш берувчининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ходимга жисмоний ёки маънавий азоб етказилган бўлса, ходимга етказилган маънавий зиён компенсация қилиниши лозим.

    Меҳнат ҳуқуқлари бўйича адвокат Сайдали Мухторалиевнинг тушунтиришича, бахтсиз ҳодисалар, хусусан, ишчи вафот этган вақтда аксар иш берувчилар масалани хаспўшлашга, марҳумнинг оила аъзоларига 100-150 миллион сўм бериб, масалани ёпди-ёпди қилишга уринади.

    Сайдали Муҳторалиев
    Фото: “Дарё”
    Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, ходим меҳнат жароҳатига боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда, иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз, шунингдек, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга ёки марҳум вафот этган кунгача ундан нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга, марҳумнинг вафотидан сўнг туғилган фарзандига, шунингдек, ота-оналаридан бирига, умр йўлдошига ёки оиласининг ишламайдиган ва вафот этганнинг 3 ёшга тўлмаган болалари, укалари, сингиллари ёки набиралари парвариши билан банд бўлган бошқа аъзосига зарарни тўлаши шарт деб қайд этилган. Ходимнинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда ходимнинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори эса, марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас, дейди Сайдали Мухторалиев.

    Агар жабрланувчи томонидан қўпол эҳтиётсизлик қилинган ва иш берувчининг айби бўлмаган ҳолларда, унинг айбидан қатъи назар жавобгарлик келиб чиқадиган бўлса, тўланадиган зарар миқдори ҳам шунга мувофиқ равишда камайтирилади, лекин иш берувчини бутунлай зарарни тўлашдан озод қилмайди.

    Бошқа жабрланувчиларга-чи?

    АЁҚШдаги портлаш оқибатида ҳалок бўлган, саломатлигига путур етган фуқаролардан ташари, фуқароларнинг транспорт воситалари, уй-жойлари, нотурар бино-иншоотлар, тадбиркорлик мулклари зарарланган.

    Фото: “Газета.уз”

    Адвокат Абдумалик Абдуллаевнинг айтишича, заправкадаги портлаш сабабли фуқароларга мулкий зарар етказилган бўлса, зарар кўрган фуқаролар дастлабки тергов олиб бораётган тергов органига мурожаат қилишга ҳақли.

    Улар мулкий зарар етказилган сабаби билан жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилиши мумкин. Мулкига зарар етган фуқаро “Менга мулкий зарар етказилди деб”, мурожаат қилади ва терговчи ушбу фуқаро билан боғлиқ тергов ҳаракатларини ўтказади.

    Ҳақиқатан ҳам мулкий зарар заправка портлаши оқибатида етказилгани тасдиқланса, ушбу фуқаро жиноят иши бўйича “жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар” деб топилади. Ушбу фуқаро жиноят иши бўйича дастлабки тергов давомида ва суд мажлисида “жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар” мақомида иштирок этади.

    Жабрланувчилар ёки вафот этган шахсларнинг яқинлари стационарда даволаниши, дафн маросимини ўтказиш харажатлари ва товон пули миқдори суд тартибида белгиланади, деди Абдумалик Абдуллаев.

    Абдумалик Абдуллаев
    Фото: Шахсий архив

    Адвокатнинг қўшимча қилишича, фуқароларда портлашдан маънавий зарар етказилгани далили бўлса, шу иш доирасида жабрланувчи, деб топилиши мумкин. Масалан, 2018 йил сентябрь ойида Сергелидаги омборда юз берган портлашда 164 нафар фуқаро жабрланган ва 1 нафар бола вафот этганди. Суд жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга жавобгардан 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгилаган.

    Ўзбекистон тарихидаги энг йирик фалокатлардан бири — 2020 йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонинг ўпирилиши. Ўшанда 90 мингга яқин аҳоли бошқа жойга эвакуация қилинган, 6 киши (улардан бири Миллий гвардия ходими) вафот этган, 5 мингга яқин хонадонлар зарар кўрган, 6 минг уй ҳайвони қурбон бўлган, 20 минг гектар экин ери сув остида қолганди.

    Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон ҳукумати камида 1,5 триллион сўм пул ажратган. Ушбу маблағлар ҳисобидан тошқин оқибатида уйсиз қолган оилаларга 86 та беш қаватли уй қурилди, 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига президентдан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалар тўплами совға сифатида топширилган эди. Бундан ташқари, россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмонов сирдарёликлар учун 10 миллион доллар хайрия маблағи ажратган. Вафот этганларнинг яқинларига товон пули масаласи очиқ қолган. Сувда оқиб, бедарак йўқолган Миллий гвардия ходими “Жасорат” медали билан тақдирланганини биламиз холос.

    Товон пули тўланган фожиалар

    Иш вақтида жабрланган ёки вафот этган ишчига товон пули тўлаб берилган кўплаб ҳолатлар жамоатчиликка маълум. Масалан, 2018 йилда мажбурий меҳнатга катта зарба берган воқелик сифатида қаралган — Самарқандда йўл ёқасини тозалашга олиб чиқилган ўқитувчи Диана Еникеева юк автомашинаси уриб кетиши оқибатида вафот этгандан эди. Суд унинг оиласига бир марта тўланадиган 44,5 миллион сўм бир йўла нафақа миқдори белгиланган. Бунда Диананинг олти йиллик ўртача иш ҳақи ҳисобга олинган. Шунингдек, Диананинг битта фарзандига 16 ёшга тўлгунга қадар ойма-ой 207 минг сўм ва яна бир фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар жами 2 миллион 211 минг 634 сўмлик тўлов ҳам тайинланган.

    Марҳум Диана Еникеева оиласи билан
    Фото: Интернет
    Яна бир ҳолатда — Юнусободда 2019 йилнинг декабрь ойида метро қурилишида 6 нафар қурилиш ташкилоти ишчилари тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳаётдан кўз юмганди. Ўшанда суд маҳкамаси пудратчи ташкилотдан вафот этганларнинг оила аъзолари 100 миллион сўмдан дафн пули ва 161 миллион сўмдан товон пули ундириб берган. Бундан ташқари, уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун нафақа тайинланган. Шунингдек, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарлар маънавий зарарни ҳам ундириш мақсадида қурувчи корхона устидан судга мурожаат қилишгани тўғрисида “Дарё”да ахборот бор, лекин натижаси маълум эмас.

    Фарғона шаҳридаги портлашдан аввалроқ — 2024 йилнинг сентябрь ойида Бойсун туманидаги газ конида юз берган портлашда 4 киши вафот этганди. Ўшанда юзлаб фуқаролар бошқа ҳудудга эвакуация қилинган. Айтилишича, авария қурбонларининг оила аъзолари васийликка олинади ва Eriell Group компанияси компенсация тўлаб беради. Бироқ ҳозиргача товон пули миқдори очиқланмаган. Шунингдек, портлаш оқибатида юзага келган экологик заҳарланишдан жабрланганлар терговга чақирилиб, даъвогарлик мақоми берилгани хусусида ҳам ҳеч қандай ахборот йўқ.

    Фарғонада портлаган “заправка”: очиқ қолаётган саволлар (18+)

     
    24 январ, 19:42   Изоҳ (0)   11464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Фарғона#портлаш#товон#компенсация#қурмон#маънавий зарар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? (рўйхат)

    27.01.2023, 13:28

    “Ўзбекнефтгаз”: 8 та конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, якуний заҳиралари ҳисобланмоқда

    29.01.2023, 14:09

    “Ўзбекнефтгаз”: “Урганч нефть базаси” МЧЖ ва “Фарғона нефть базаси” МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк E-Auksion электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдо...

    31.01.2023, 14:00

    01.02.2023, 15:46

    2023 йилда Андижон, Қувасой, Қўқонда, “Янги Андижон” ва “Эко Фарғона” массивларида когенерация лойиҳалари амалга оширилади 

    01.02.2023, 16:23

    “Фарғонада Бурҳониддин Марғилоний халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил қилмоқчимиз” — Шавкат Мирзиёев 

    02.02.2023, 11:26

    “Пахта майдонларини насосда суғоришда электр харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади” — президент 

    02.02.2023, 11:46

    “Водийда тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 2023 йил камида 2,5 млрд долларга етказиш бўйича етарли захира бор” — Шавкат Мирзиёев 

    02.02.2023, 11:57

    “Ўзбекнефтгаз”: Истеъмолчиларга Аи-80 русумидаги автобензинни етказиб бериш бўйича барча чоралар кўрилмоқда

    02.02.2023, 12:30

    Оширилган баллар, талабалар томонидан жиноятлар: Жисмоний тарбия ва спорт университетида қатор камчиликлар аниқланди 

    09.02.2023, 13:51

    “Ўзгидромет” 10 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    09.02.2023, 17:20

    “Туркияда кучли зилзила бўлиши аввалдан кутилганди” — профессор Boxидхон Исмоилов билан ер силкиниши ҳодисаси тўғрисида суҳбат (видео)

    10.02.2023, 17:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.