Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жойлашган 3,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган “Д.C.” МЧЖга қарашли АГТКШ аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, МЧЖ мансабдор шахслари “автопилот-про” русумли газ ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиб, 1,9 млн куб метр табиий газни ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Бундай ҳолатлар сони ортиб бормоқда
Самарқанд вилоятидаги корхоналардан бири 553 миллион сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди. Шу билан бирга, Қашқадарёда 177 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушлангани хабар қилинганди.
Шунингдек, Қашқадарёда электрдан ноқонуний фойдаланган корхона давлатга 1 млрд сўмдан зиёд зарар етказган. Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилганди. Шунингдек:
- Бухорода 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
- Қорақалпоғистоннинг учта ҳудудида 845 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
- Бухоро ва Жиззахда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 360 млн сўмдан зиёд зарар етказди
- Учта вилоятда қарийб ярим млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Газни ўғирлаётган оҳак цехлари
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган яширин оҳак цехи фош этилган эди. Фарғонада 69,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланган.
Яна Фарғонада 289 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак цехи ташкил этилганлиги аниқланган эди. Самарқандда 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак цехи ташкил этган шахс ушланганди.
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи масъуллари давлатга 5,5 млрд сўмдан зиёд зарар етказди. Шу билан бирга, айнан Фарғона шаҳрида ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, 544,6 млн сўмлик табиий газни ўғирлаганлар қўлга тушган эди.
Изоҳ (0)