Ҳукумат қарори билан “Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга ЯИДXP (my.gov.uz) ва Давлат хизматлари марказлари орқали номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ҳамда улардан чиқариш, шунингдек, уларнинг ушбу рўйхатларга киритилган ёки киритилмаганлиги тўғрисида маълумотлар олиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти ушбу соҳада ваколатли орган ҳисобланади. Регламентга кўра, номоддий маданий мерос намуналарини:
- миллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш масаласи илмий-методик кенгаш томонидан;
- маҳаллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш масаласи экспертлар гуруҳи томонидан кўриб чиқилади.
Номоддий маданий мерос намуналарини номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ёки улардан чиқариш, шунингдек, уларнинг ушбу рўйхатларга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотнома берилади.
Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Изоҳ (0)