• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар

    2025 йилнинг 3 январь куни ЖИБ Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида Ғайрат Дўстов ишини кўриб чиқди. Гарчи биринчи инстанция суди томонидан 15 суткага қамалган киракашнинг ҳибс муддати 8 суткага қисқартирилган ва у суд залидан озод қилинган бўлса-да, апелляция судида аниқланган қатор қонун бузилиши ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмади.

    Ғайрат Дўстов
    Фото: Видеодан скриншот

    Нега маҳбус пойтахт ИИББ ертўласида сақланган?

    Амалдаги тартибга кўра, маъмурий қамоқ жазоси тайинланганлар Тошкент шаҳар ИИББ маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонасида сақланади. Бу “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонунда белгилаб қўйилган.

    Қонунда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьясининг қарори маъмурий қамоқни ўташ учун асос бўлиши белгиланган. ЖИБ Бектемир туман судининг 2024 йил 26 декабрдаги қарорида ҳам Ғайрат Дўстов 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосини махсус қабулхонада ўташи ва бунинг учун кетадиган харажатлар фуқаронинг ҳисобидан қопланиши қайд этилган.

    Бироқ Ғайрат Дўстов апелляция суди берган кўрсатмасида фақатгина бир кун, яъни 26 декабрда тунни халқ орасида “Панелний” номи билан машҳур муассасада, қолган 7 кун давомида эса Тошкент шаҳар ИИББ ертўласида сақланганини маълум қилди.

    Қонуннинг 19-моддасида маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиши тартиби келтирилган бўлиб, унга кўра маъмурий қамоққа олинган шахсларга алоҳида ҳолларда, масалан, яқин қариндошнинг вафоти ёки яқин қариндошнинг ҳаётига таҳдид солувчи оғир касаллик, маъмурий қамоққа олинган шахсга ёки унинг оиласига анча миқдорда моддий зарар етказган ҳодиса муносабати билан бир суткадан кўп бўлмаган муддатга махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқишга рухсат берилиши кўзда тутилган.

    Бироқ на қонунда ва на ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сонли буйруғи билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб-қоидаларида суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган шахс бир неча кун давомида бошқа муассасада сақлаш мумкинлигига доир норма белгиланган.

    Фото: HabiKatura

    Адвокатларнинг саволига жавобан фуқаро пойтахт ИИББда сақланган вақтида сўроқ қилинганини, бироқ уни сўроқ қилганларнинг исм-фамилияларини билмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у биринчи инстанция судида ИИББ ертўласида ушлаб турилган вақтида адвокат билан таъминлашни сўраганига қарамай унинг илтимослари қаноатлантирилмаганини айтади. Ҳайратланарлиси, суд ушбу ҳолатларнинг ҳеч бирига эътибор қаратгани йўқ.

    Бошга кийдирилган қоп

    Суд мажлисида Ғайрат Дўстов яқинлари ва адвокатларининг саволларига жавоб берар экан, Тошкент шаҳар ИИББ ертўласида сақланган вақтда бошига қоп кийдирилганини айтганди.

    “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасида маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шахсий хавфсизлиги таъминланиши, махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан дарҳол чоралар кўриши шарт”лиги мустаҳкамлаб қўйилган.

    Суд мажлиси давомида тоби қочган вақтда Ғ.Дўстов худди ўзи билан ўзи гаплашаётгандек дабдурустдан “Нима бўлганда ҳам ватанга хиёнат қилмадим, хиёнатчи эмасман” дея бир неча марта такрорлади. Бу эса Тошкент шаҳар ИИББ ертўласида бўлган вақтда ёки судда олиб келинаётганда унга нисбатан руҳий ёки бошқа турдаги босим ва тазйиқ ўтказилган бўлиши мумкинлиги борасидаги саволларни ўртага чиқаради.

    Бироқ апелляция шикоятини кўриб чиққан судья Фаррух Эргашев қонунга кўра махсус қабулхонада сақланиши керак бўлган Ғайрат Дўстов нима учун пойтахт ИИББга олиб кетилгани ва 7 кун давомида ертўлада сақланганига қош ҳам қоқиб қўймаганидай унинг ҳибсда бўлган вақтда бошига қоп кийдириб қўйилганига пинагини ҳам бузмади, бу даврда фуқарога нисбатан тазйиқ ёки қийноқ қўлланилганини сўрамади ҳам.

    Натижада қоп кийдириш кимнинг ташаббуси бўлгани, бундан қандай мақсад кўзлангани номаълумлигича қолди, табиийки, айбдорлар жазога тортилмади. Бу эса жамоатчиликда келгусида маъмурий жавобгарликка тортиладиган ҳар қандай шахс мана шу тахлит босим, ғайриинсоний муомала ёки қийноққа солиниши мумкинлиги хусусида хавотирларни туғдирди.

    Аслида амалдаги тартиб-қоидалар қўпол равишда бузилгани сабабли судья Ф.Эргашев ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ масъулларини судга гувоҳ сифатида чақириши ёхуд масаланинг ушбу қисмини алоҳида иш юритувига олиши лозим эди.

    “Ёпишмаган гажаклар”

    Апелляция инстанциясида Дўстов устидан жабрланувчи сифатида ИИБга арз қилган Ниёз Ҳасановнинг ҳам важлари тингланди. У Дўстов ўзини ва метан заправка ишчиларини ҳақорат қилганини айтди. Бироқ биринчи инстанция судининг қарорида ҳуқуқбузар уларни нима деб ҳақорат қилгани, айнан қайси сўзларни ишлатгани келтирилмаган. Ғайрат Дўстов бу иддаолар туҳмат эканини таъкидлаб, ҳеч кимни ҳақорат қилмаганини, буни ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ҳам тасдиқлашини айтди.

    Бироқ жабрланувчи интернетда тарқалган видео монтаж қилингани, ҳуқуқбузар ҳақорат қилган жойлари кесиб ташланганини айтди. Дўстов унинг сўзларини инкор қилиб, видео кесилмагани, ҳолат қандай рўй берган бўлса, шундайлигича тасвирга олинганини билдирди.

    Ғайрат Дўстов устидан жабрланувчи сифатида ИИБга арз қилган Ниёз Ҳасанов (чапда)
    Фото: Видеодан скриншот

    Ўша куни соат тўққиздан учгача ишлашимиз керак эди, асосий магистрал қувурда газ босими тушиб кетгани сабабли мактаб, боғча ва шифохоналарга газ етказиб бериш мақсадида бизга ишлашга рухсат берилмади. Бунгача навбатда турганларнинг 70 фоизига газ қуйиб бергандик, улар чиқиб кетганди. Ишни тўхтатишимизни айтганимиздан кейин биттаси операторни урмоқчи бўляпти деб айтишди. У ерга борсам биттаси оператор деразасини уриб: “Сени чавақлаб ташлайман, менга газ қуйиб берасан, “п*з”, “г*н”, ҳаромхўрлар деб ҳақорат қилиб ўтирибди.

    Олдига бориб ёшим ундан катта бўлса ҳам қўлимни кўксимга қўйиб: “Ака, ундай қилманг, заправка ишга тушиши билан биринчи навбатда сизга газ қуйиб бераман” дедим унга. У: “Менга газинг керак эмас, ҳаммага газни навбатсиз қилиб қўйгин” деб таклифимни рад этди. Кейин орқамга қарасам булар видеога олиб ўтирибди. Қарасам уларнинг газ олиш нияти йўқ, ижтимоий-сиёсий ўйин қилаётганини билиб, орқамга қайтиб чиқиб кетдим. Узоқдан қараб турсам ҳар хил видеоларни олиб, юқорида турган мансабдор шахсларниям сўкканини ижтимоий тармоқдаги видеодан кўргансизлар, дея кўрсатма берди жабрланувчи.

    Судья Н.Ҳасановга мурожаат қилиб, Ғ.Дўстов уни ҳақорат қилганда атрофда бошқа фуқаролар ҳам бўлган-бўлмаганини сўради. Бунга жавобан заправка муҳандиси Дўстовнинг 10-20 нафарча тарафдорлари қўлида телефон билан барча жараённи тасвирга олиб туришгани билдирди. Ғайрат Дўстов эса рўй берган вазиятни тасвирга олган йигитларни танимаслиги, видеони ижтимоий тармоқда тарқалиб кетганидан кейин кўрганини айтди.

    Жабрланувчи ўз кўрсатмасида ҳуқуқбузар ҳодисанинг эртаси куни ҳам келиб заправка ҳудудида тўполон кўтарганини иддао қилди. Адвокатнинг аниқлаштирувчи саволига жавобан Ғайрат Дўстов қўлида телефон билан блогерлик қилиб юрганини назарда тутганини тан олди (афтидан у мана бу видеони айтяпти) ва “Нима бу тўполон ҳисобланмайдими?” дея писанда қилди.

    ИИБ ходимлари олиб кетган камера ёзувлари

    Судда адвокатларнинг саволига жавобан Ниёз Ҳасанов метан заправкада камералар мавжудлиги ва ҳодиса рўй берган куни улар ишлаб турганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ички ишлар ходимлари заправкага келиб видеоёзувларни кўришгач, уларни ўзлари билан олиб кетишган.

    Аммо ЖИБ Бектемир судининг 2024 йил 26 декабрдаги қарорида ушбу видеоёзувлар мавжудлиги ҳақида лом-мим дейилмайди.

    Ҳуқуқбузар Ғ.Дўстовнинг мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганликдаги айби иш ҳужжатларидаги Н.Ҳасановнинг Ғ.Дўстовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, Ғ.Дўстовнинг жамоат тартибини бузганлиги ҳолати бўйича интернетнинг Instagram тармоғини кўздан кечириш ва видеотасвирни олиш баённомаси ҳамда маъмурий ишда тўпланган бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз исботини топган, дейилади суд қарорида.

    Нима учундир апелляция суди судьяси жабрланувчининг кўрсатмасида келтирилган видеоёзувларнинг тақдири билан қизиқиб ҳам кўрмади.

    Фото: YouTube

    Яна бир муҳим жиҳат: Ўзбекистон Республикасининг янгиланган конституцияси 28-моддасида “агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас”лиги белгилаб қўйилган эса-да, “Дўстов иши”да Н.Ҳасановнинг аризаси ва Ғ.Дўстовнинг қилмишидан пушаймонлигини тан олиб ёзган тушунтириш хати ҳуқуқбузарликни дастакловчи асосий далил вазифасини ўтаган.

    Апелляция инстанциясида Дўстовга ҳуқуқий ёрдам кўрсатган 12 нафар адвокатдан бири – Абдумалик Абдуллаевнинг саволига жавоб берар экан, жабрланувчи Н.Ҳасанов Ғ.Дўстов билан муносабатга киришганлик факти видеотасвирга олинганлигини инкор этмади, буни Дўстов ҳам тасдиқлади, бундай ҳолда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирлар далил бўлиб хизмат қилса, видеоёзув юридик таҳлил қилиниб, тегишли баҳо берилиши керак эди. Шундай экан, жабрланувчи кўрсатуви билан Дўстов тушунтиришидаги қарама-қаршилик бирга бир бўлгани учун ҳам бу ҳолат ҳуқуқбузарликда айбланаётган шахс фойдасига ишлаши керак эди.

    Судьянинг хатосига ҳуқуқий баҳо берилмади

    Биринчи суд инстанциянинг қароридаги ноаниқликлар фақат шулардангина иборат эмас. Бу ҳақда адвокат Абдумалик Абдуллаев Telegram каналига қуйидагиларни ёзди.

    Мазкур кейсда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Дурдона Дадаханованинг одил судловни амалга оширишдаги қўпол хатоси — судга иши тушган Дўстовнинг адолатли эшитувга бўлган ҳуқуқини таъминламагани.

    Адолатли эшитувга бўлган ҳуқуқни таъминлаш судловнинг одиллигига ҳисса қўшадиган муҳим элементлардан бири бўлиб, у эшитилишдан ташқари эшитилган ҳар бир важларга тегишли ҳуқуқий муносабат билдирилишини ҳам қамраб олади. 

    Лекин иш ҳужжатларидаги қайдларда буни кўрмайсиз. 

    Судга иши тушган ҳар қандай шахс жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқейидан қатъи назар, суд олдида тенг. Шундай экан, одил судловни амалга оширишда шахснинг адолатли, ишончли эшитувга бўлган ҳуқуқи таъминланиши шарт.

    Бундай ҳолда “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси (қонун ва суд олдидаги тенглик) талаби бузилган.

    Шунинг учун ҳам Дурдона Дадаханованинг бундай ҳаракатсизлигига тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши керак, деб ёзган адвокат.

    Апелляция судида адвокатлар биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган яна қатор камчиликлар юзасидан ҳам эътироз билдиришди. Жумладан, адвокатлар Аллаев ҳамда Шарипов процессуал тартиб-қоидалар ва амалдаги қонунчилик нормаларини бузган Тошкент шаҳар ИИББ ва ЖИБ Бектемир туман судининг мансабдор шахсларига нисбатан тақдимнома киритишни сўради.

    Фото: “Дарё”

    Адвокат Руслан Маҳамадиевга кўра, суд ҳужжатларида Ғайрат Дўстовнинг айбини тасдиқловчи бирор бир далил йўқ, интернетда тарқалган видеода унинг жамоат тартибини бузганлиги кўринмайди. Қолаверса, биринчи инстанция суди томонидан Олий суд пленум қарорларига амал қилинмаган.

    Судда Ғайрат Дўстов манфаатларини ҳимоя қилган Маҳарамқул Эрматов ЖИБ Бектемир туман суди раиси Дурдона Дадахонова томонидан фуқаронинг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб билдирган танқидий фикрларини майда безорилик деб малакаланиши хато эканини таъкидлаган.

    Биринчи инстанция суди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2 ва 3-моддалари талабларини қўпол равишда бузган. Ҳимоям остидаги Ғайрат Дўстов томонидан майда безорилик содир этилмаган. У заправкада 6–8 соатлаб туриб, айни навбати келганда газ бериш тўхтатилгани сабаб кучли эҳтирос билан ҳаяжонланиб гапирган. Президентнинг аҳолини газ билан таъминлаш бўйича топшириқларини бажармаётган масъулларнигина танқид қилган. Шунинг учун биз танқидни майда безорилик деб айтишимиз мумкин эмас. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатишни сўрайман.

    Яна бир гап. Жабрланувчининг кўрсатмаларидан аён бўлдики, ИИБ ходимлари заправкадаги кузатув камералари ёзувларини олиб кетишган экан. У ҳолда нега ушбу видеоёзувлар иш ҳужжатларига қўшилмаган?Бундан битта хулоса келиб чиқадики, Ғ.Дўстовнинг бировларни ҳақорат қилгани бу видеоёзувларда аксини топмаган. Шунинг учун бу видеоёзувларни иш ҳужжатларига қўшмаган, деган М.Эрматов.

    Адвокат Ибрагимов Дўстовнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган чиқишида ҳақорат ёки туҳмат аломатлари йўқлиги, шу сабабли унга нисбатан биринчи инстанция суди томонидан Маъмурий жавобгарлик кодекси 183-моддасига асосланиб тайинланган жазо қонун нормасидан оғишиш ҳисобланиши, чунки бу МЖтК 183-моддаси диспозицияда кўрсатилмаганини таъкидлайди.

    Яна бир гап, ЖИБ Бектемир туман судининг 2024 йил 26 декабрдаги қарорида кўпчилик диққат қилмаган яна бир хато бор. Қарор аввалида ҳуқуқбузар жазони махсус қамоқхонада ўташи қайд этилган. Катта бир туманнинг жиноят ишлари бўйича судига раислик қилаётган шахс махсус қабулхона ва махсус қамоқхонанинг фарқига бормайдими ёки у Тошкент шаҳар ИИББ ертўласига олиб кетилгани аввалдан маълум бўлган-у, шунга асос бўлиши учун ҳужжатнинг қарор қисми жумласи атай шундай тузилдимикин?

    Судья Фаррух Эргашев
    Фото: “Газета.уз”

    Адвокатлар томонидан келтирилган шунча важларга қарамай, судья Ф.Эргашев апелляция шикоятини қисман қаноатлантирди холос. Гарчи қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани рўй-рост кўриниб турган ҳамда иш ҳужжатлари, томонларнинг кўрсатмаларига мувофиқ исботини топган бўлса-да, у биринчи инстанция суди ва суриштирув органи жазо тайинлашда тўғри хулосага келган деб топди. Жабрланувчининг туҳмат қилгани ҳолати, унинг иддаосини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги юзасидан эса ҳуқуқий баҳо берилмади.

    Апелляция инстанцияси қароридан норози томонлар 6 ой ичида Олий судга тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест киритиш ҳуқуқига эга. Ғайрат Дўстов бузилган ҳақ-ҳуқуқлари тикланиши учун охиригача курашадими ёки йўқ, бу энди вақт масаласи.

    11 январ, 15:50   Изоҳ (1)   49507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ғайрат Дўстов#Дурдона Дадахонова#Фарруҳ Эргашев#Ниёз Ҳасанов#суд
    Жамшид Ниёзов

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. murodi872@gmail.com / 11 январ, 21:50

      Bektemir sudyasi Durdona Dadaxonova ni ham javobgorlika tortish yoki ishdan haydash kere

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Безосга бу ерда жой йўқ”: Венецияда Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг тўйига қарши норозиликлар бошланди

    Лайфстайл | 19 июн, 09:58

    “Қиёмат куни самолёти” Вашингтон яқинида кўриниш берди 

    Дунё | 19 июн, 09:55

    Спорт | 19 июн, 09:54

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 14,5 млрд сўм мукофот тўланди

    Ўзбекистон | 19 июн, 09:39

    Эрон Исроилга биринчи марта “Сежжил” ракетасини учирди (видео) 

    Дунё | 19 июн, 09:20

    Майкл Жексоннинг собиқ адвокати унинг ўлими сабабини фош қилди

    Мусиқа | 19 июн, 09:17

    Ғазода 30 га яқин киши ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июн, 09:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.