Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йили бошида олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу 10 йил аввалги кўрсаткичга қараганда қарийб 18 баробарга кўп.
Йиллар кесимида республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони қуйидагича бўлган:
Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йили бошида 18-23 ёшдагиларни олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 фоизни ташкил қилган. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова 2024 йилда республикада олий таълим муассасалари сони 211 тани ташкил этганини маълум қилганди. Уларнинг 112 таси давлат, 30 таси хорижий ва 69 та нодавлат олий таълим муассасалари ҳисобланади. Ўшанда 2024/2025-ўқув йилида жами 1 миллион 167 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олиши кутилаётганини айтганди.
Изоҳ (0)