• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шерзод Эсановнинг муваффақият йўли: Тошкент молия институтидан топ компаниялар учун маълумотлар таҳлилигача

    “… Хафа бўлма, унинг касали шаҳарнинг касали, сен қишлоқнинг дўхтирисан”. Ажойиб киноасар – “Кичкина табиб” фильмидаги ушбу самимий юпатиш эсингизда бўлса керак. Эҳтимол, бу гапни эслаб, юзингизга кулги ҳам югургандир.

    Ўзбекистондан хорижга бориб, у ерда трансмиллий компаниялар, йирик стартап-у, глобал брендларда мутахассис бўлиш йўлида қийинчиликлар бўлиши табиий.

    Узоқ йиллар давомида шундай қийинчиликлар рўйхатида энг оғири Ўзбекистон ва ривожланган дунё иқтисодиётлари ўртасидаги фарқ бўлиб келган. Гўё, бизнинг мутахассислар қишлоқнинг дўхтири-ю, хорижий иш берувчиларга шаҳарга хос даво керакдек.

    Бугун Америка Қўшма Штатларидаги дата таҳлили бўйича энг муваффақиятли стартаплар сирасига кирувчи Ахтриа компаниясида етакчи аналитик бўлиб ишлаётган Шерзод Эсанов – ана шу ғовни ёриб ўта олган қаҳрамонлардан бири. Ахир, у кўп ҳамкасблари каби Америкада эмас, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилиб ўсган, кейинчалик Тошкентга кўчиб, мактабни шу ерда тамомлаган. Дунёнинг энг ривожланган мамлакатидаги бирор университетда эмас, одатда маҳаллий меҳнат бозори учун кадр тайёрлайдиган Тошкент молия институтида таҳсил олган.

    Ҳаммаси институтда молиявий таҳлил ҳамда бизнес жараёнларни автоматлаштириш, замонавий технологиялар орқали ушбу йўналишларда инсон омилини камайтириш устида ишлашга қизиқишдан бошланган.

    “Бакалавриатни тамомлашим Ўзбекистонда дунёга очилиш ва кўп соҳалар бўйича ислоҳотлар амалга оширила бошлаган даврга тўғри келди”, дейди Шерзод. – “Энг юқори минбарлардан хусусийлаштириш, давлат улуши бор компанияларни оптимизация қилиш ва хусусий секторга топширишга тайёрланиш, ҳатто IPO’га олиб чиқиш масалалари кўтарила бошланди. Албатта, бунда барча компанияларнинг ҳисоботлари шаффофлигини талаб қилинарди. Шунинг учун мен Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (IFRC) бўйича сертификация курсидан ўтиб чиқдим”.

    Инглиз тилини аъло даражада биладиган, мамлакатнинг етакчи компаниялар эҳтиёж сезаётган йўналишда малакага эга бўлган ноёб кадрни Ўзбекистонда маиший техника ишлаб чиқарувчи гигант Artel дарров ишга олади. Artelда молиявий таҳлил бўйича фаолият юритиб, тез орада абонентлари сони бўйича мамлакатда етакчи бўлган Beeline Uzbekistan’га таклиф қилинади.

    Нью Йоркдаги NASDAQ биржасида котировка қилинадиган VEON компаниясига қарашли Beeline Uzbekistan’да у Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандардлари бўйича етакчи мутахассис, молиявий таҳлилчи бўлиб ишлайди.

    “Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандардлари бўйича олган билимларим амалий жиҳатдан мустаҳкамланишига бу корхона жуда катта рўл ўйнаган” дейди қаҳрамонимиз.

    Қаҳрамонимиз нафақат молия, балки бизнес жараёнларнинг турли босқич ва компонентларида ўзининг техник экспертизасини ҳаётга татбиқ этган:

    Катта-катта департаментларнинг ўзаро мувофиқликда ишлашига хизмат қиладиган Enterprise Resourse Planning (ERP) ахборот тизимини такомиллаштириш устида ишлаяпмиз. Бу тизимни йўлга қўйиш учун бизга Покистон ва Украинадан, шунингдек, Амстердамдаги бош қароргоҳимиздан мутахассислар келган эди. Oracle Fusion тизимини Ўзбекистондаги барча филиалларимиз ва офисларимизда жорий қилиш вақтида халқаро экспертлар билан ишлаш имкониятига эга бўлганим менга фойда бўлган, деб хотирлайди суҳбатдошимиз.

    Бу компанияда катта ҳажмдаги молиявий маълумотларни илғор технологиялар ёрдамида таҳлил қилиб, бизнес қарорларни қабул қилишга кўмаклашишни ўргандим.

    Ҳақиқатдан ҳам, айнан шунақа трансмиллий компанияларнинг Ўзбекистонда фаоллашиши, ўзининг бизнес жараёнларини такомиллаштиришига ёш мутахассисларни жалб қилиши туфайли Шерзод халқаро тажрибага эга бўлди.

    2021 йил у магистратурани ўқиш учун АҚШга боришга қарор қилади. Ҳужжатлар топширади ва бирданига бир нечта университетга қабул қилинади. Бакалаврни ҳам грантга ўқиб тугатган Шерзодга Жорж Вашингтон университети 85 минг, Бостон университети 70 минг, Бабсон Коллеж 40 минг доллар миқдорда чегирма беришини билдиради.

    – “Яхшилаб ўйлаб, биладиган инсонлар билан маслаҳатлашиб, Пеннисилвания штатидаги Лехай университетини танладим. У ерда MBA (бизнесни бошқариш бўйича магистратура) дастурига қабул қилингандим, университет 60 минг доллар миқдорида “олимлик пули”, яъни грант ажратганди. Университетдаги профессорлар таркиби кучли бўлгани, Wаll Street Journal ҳам уни АҚШнинг энг зўр университетлари рўйхатига киритгани учун айнан Лехай университетида ўқишга қарор қилдим”.

    MBA дастурида бизнес аналитика бўйича курсларни ўтаган Шерзод Эсанов таҳсили давомида нафақат энг яхши профессорлар билан бирга ишлайди, илмий иш қилади, балки амалий тажрибасини ҳам оширади. Нью Жерси штатининг Порт Мюррей шаҳрида жойлашган ҳамда қайта ишланувчи, илғор полёлефин (пластик) ечимлари ишлаб чиқиш бўйича дунёда етакчи бўлган Borealis Compounds компаниясида супплй чаин ҳамда аналатика бўйича cонсултант бўлиб ишлайди ва стратегик таҳлилий ҳисоб-китоблар натижасида компаниянинг савдо айланмасини сезиларли фойдага киритади.

    Ҳозирда Шерзод Эсанов биотехнология ва фармацевтика компаниялари учун хизмат кўрсатаётган Дата аналйтиcс компанияси Ахтриаъда фаолият юритмоқда. Ойдан ойга ўсиб бораётган замонавий компанияда у харидорлар хатти-ҳаракатларини ўрганиш, маркетингда қарор қабул қилишда сунъий идрок ва Machina learning технологияларини қўллаган ҳолда маълумотларни таҳлил қилиб, бизнес жараёнларни тезлаштириш ва натижада савдони ошириш бўйича таянч вазифаларни бажаряпти.

    Хуллас, Ғаллаорол ва Тошкентдаги мактаб парталарида ўтириб, Ўзбекистондаги маҳаллий олий таълим муассасасини битирган мутахассис жаҳон тоифасидаги ишларни уддалаб келмоқда.

    “Каттароқ мақсад қўйишдан қўрқманг, ҳаракат билан кўп нарсага эришса бўлади. Омад бу тайёргарлик ва у имконият билан учрашганда келади,” дейди у.

    “Кичкина табиб”да Тешавойнинг юпанчи “ҳали буларнинг ҳам касалини ўрганиб оласан” деб давом этарди. Глобал ва регионал брендлар, жаҳон тоифасидаги компаниялар мамлакатимизга кириб келиб, фаоллашаркан, маҳаллий мутахассислар ҳам “уйдаги ўйинлар” ҳисобига тажриба тўплаб, халқаро майдонда зўр мутахассис бўлишга эриша олади.

    Шуҳрат Ғайбуллаев

    01.10.2024, 17:03   Изоҳ (1)   12623
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон#АҚШ

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. bolbekovumid1001@gmail.com / 02.10.2024, 13:10

      Bu inson mening tog'am

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Президенти 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракат стратегияси ҳақидаги фармонни имзолади

    07.02.2017, 19:41

    Ўзбекистонда автомобиллар давлат рақамларидаги ҳарфларни биласизми?

    13.11.2018, 11:55

    Ўзбекистонда қуёш панеллари: нархлар, паст фоизли кредитлар ва қулайликлар

    10.12.2022, 17:01

    АҚШ генерали 2025 йил Хитой билан уруш бошланишини айтиб, офицерларни тайёрланишга чақирди

    29.01.2023, 16:59

    “Қизиққан соҳани эртароқ ўргана бошлаш керак, алоҳида фурсат ёки университетга киришни кутиш керак эмас”. АҚШнинг Йел университетига ўқишга кирган бахмаллик Хосилм...

    14.02.2023, 17:25

    Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедованинг уйидан 680 минг долларлик тақинчоқлар ўғирлангани бўйича 4 киши суд қилинмоқда

    29.07.2023, 11:45

    АҚШдан Ўзбекистонга 25 нафар инглиз тили ўқитувчиси келди

    13.09.2023, 15:50

    АҚШ президентлигига номзод Никки Хейли: “Уларни йўқ қилиб ташланг, Нетаняху!”

    09.10.2023, 19:27

    Ўзбекистон Исроилдан талабаларни эвакуация қилди

    15.10.2023, 18:53

    Путин: “Агар биз урушда ютқазган бўлсак, АҚШ ракеталарини олиб кетиб, чой ичиш учун меҳмонга келсин”

    18.10.2023, 19:40

    АҚШ Москва ва Санкт-Петербургга ядровий зарба берилган тақдирда қанча инсон ҳалок бўлишини ҳисоблаб чиқди

    04.11.2023, 18:39

    Элликдан ошганда талаба бўлган ва 10 йилдан бери АҚШда яшайдиган актриса Юлдуз Ҳамидова 59 ёшда (фото, видео) 

    13.11.2023, 14:05

    АҚШда тарихда биринчи марта маҳбусни азот гази ёрдамида қатл қилишга рухсат берилди

    11.01.2024, 16:46

    Instagram: АҚШда фарзандининг тўйини ўтказган Даврон Эргашев, ўғлини уйлантирган Муҳаббат Ҳамроева, муваффақиятсиз пластик операциядан шикоят қилган Феруза Нормато...

    22.01.2024, 09:52

    Агар АҚШ Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, қаттиқ пушаймон бўлади — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

    14.04.2024, 06:02

    Ўзбекистонда май бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

    27.04.2024, 12:15

    53 ёшли хонанда Наргиз Зокирова АҚШда турмушга чиқди (видео)

    27.05.2024, 15:01

    АҚШдаги фермада боқиладиган 2 метрли буқа Гиннес рекордлари китобига киритилди (видео)

    28.05.2024, 17:57

    АҚШдаги қариялар уйида яшовчи жуфтлик турмуш қурди: келин 102, куёв эса 100 ёшда (фото)

    28.05.2024, 15:50

    АҚШда хавфли касаллик авж олди

    20.07.2024, 08:42

    Париж—2024 медаллар жамланмаси. АҚШ етакчи, Хитой 2-ўринда, Ўзбекистон эса бир неча поғона баландлади

    10.08.2024, 02:07

    Афғонистондан олиб ўтилган ҳарбий самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қоладиган бўлди. Экспертлар АҚШ нима учун бундай қарорга келганини тушунтирди

    27.08.2024, 14:13

    АҚШ Марказий Осиёга таъсир ўтказиш бўйича Россия ва Хитой билан рақобатлаша оладими?

    02.09.2024, 12:27

    Instagram: Насиба Абдуллаева хонадонида зиёфат, АҚШдаги машҳур музейга борган Афруза, Паризода оилавий саёҳатда

    04.09.2024, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.