• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Қайси соҳаларда бўш иш ўринлари кўпроқ? Ўзбекистон меҳнат бозори таҳлил қилинди

    2024 йил IV чорагида республикада чакана савдо, ишлаб чиқариш ва умумий овқатланиш соҳаларида вакансиялар кўпроқ бўлди. Бу ҳақда Марказий банкнинг онлайн кузатувларга асосланган меҳнат бозори шаҳрида маълум қилинди.

    Инфографика: Марказий банк

    Бўш иш ўринлари 

    Қайд этилишича, ўтган йил октябрь–декабрь ойларида мамлакатда 41 мингтага яқин бўш иш ўринлари эълон қилинди. Таққослаш учун, бундан бир чорак илгари, яъни июль–сентябрь ойларида 54 минг вакансия мавжуд бўлган. Марказий банк бўш иш ўринлари сонининг 14 мингтага қисқаришига мавсумий омиллар таъсир қилганини сабаб сифатида келтирган. 

    “Бўш иш ўринларининг (вакансиялар) асосий қисми чакана савдо (умумий вакансияларнинг 21 фоизи), ишлаб чиқариш (16,1 фоиз) ва умумий овқатланиш (15,7 фоиз) соҳаларига тўғри келган. Бунда III чоракка нисбатан қурилиш соҳасидаги вакансиялар 45 фоизга, умумий овқатланиш 30 фоизга ва таълим сектори 26 фоизга қисқарди”, дейилади таҳлилда.

    Вакансиялар сони камайгани мавсумий омиллардан ташқари бўш иш ўринлари тезроқ тўлдириб борилаётгани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

    Якуний чоракда меҳнат аризалари (резюмелар) сони ўсишда давом этган. Бўш иш ўринларига жойлашиш учун номзодлар кўпроқ ўрта малакага эга ишчилар (савдо, маъмурий ва маиший хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари) бўлган.

    Ишсизлик камайган

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2024 йил III чораги якунида 5,7 фоизни ташкил этган. 2023 йилда эса бу кўрсаткич 6,8 фоиз эди.

    Инфографика: Марказий банк

    Ўтган йил июль–сентябрь ойларида мамлакатда иқтисодий фаол аҳоли сони 15,1 миллион кишига етган.

    “Ишсизлик камайиши ёки бандлар сони ошиши асосан, бозорда янги турдаги соҳа ва хизматларда фаолият олиб борувчилар ҳисобига юзага келмоқда. Анъанавий ҳисобланадиган тармоқларда, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва саноатда бандлар сони қисқариши кузатилмоқда”, дея ёзилган шарҳда.

    2024 йилда якка тартибдаги тадбиркорлар сони 18 фоизга ўсиб, йил якунида 284 минг кишини ташкил этди. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг аксарияти чакана савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолиятини давом эттирмоқда.

    Иқтисодиётда ўзини-ўзи банд қилганлар сони ҳам ортишда давом этиб, 2024 йил якунида 4,5 миллион кишига етган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 1,8 баробарга юқори. Ўзини-ўзи банд қилганларнинг асосий қисми маиший хизмат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда.

    Иш ҳақи секин ошмоқда

    2024 йил якунига кўра, Ўзбекистонда ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи 5,4 миллион сўмга етди. Мазкур рақам 2023 йилдагига нисбатан 17,4 фоизга юқори. Реал ҳисобда эса ойликларда 7,1 фоизга ўсиш кузатилган.

    Ўтган йилнинг якуний чорагида давлат секторида ойликлар оширилиши фонида иш ҳақи ўсиши тезлашган. Бу ижтимоий соҳалардаги (таълим ва соғлиқни сақлаш) иш ҳақи динамикасига бевосита таъсир кўрсатган.

    Иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида олдинги даврларда (2022-2023 йиллар) кузатилган иш ҳақининг юқори ўсиш импулси 2024 йилда босқичма-босқич камайиб борган. Жумладан, ташиш ва сақлаш, турар-жой хизматлари ва умумий овқатланиш соҳаларида ўсиш суръатлари қисқарди. Бундан ташқари, 2024 йилда банк ва молия (шу жумладан, суғурта ва лизинг бозори) ҳамда ахборот-коммуникация соҳаларида иш ҳақи ўсиши бир оз секинлашди.

    “Пандемиядан кейинги даврда иқтисодиётда рақамлаштириш жараёнлари жадал суръатларда амалга оширилиши мазкур соҳалар мутахассисларига талабни ошириб, ушбу секторлар иш ҳақи миқдорида жадал ўсиш кузатилган эди. 2024 йилда ушбу тармоқларда меҳнат бозори мувозанатлашиши натижасида иш ҳақининг ўсиши секинлашди. Юқори истеъмол талаби сақланиб қолаётган шароитда чакана савдода иш ҳақининг ўсиши нисбатан юқорилигича қолмоқда. Шу билан бирга, бошқа тармоқларни, жумладан, савдони рақамлаштириш жараёнлари келгуси даврларда ахборот-коммуникация, чакана савдо соҳаларида иш ҳақи ўсишини қўллаб-қувватловчи асосий омиллардан бўлиши кутилмоқда”, қайд этилган таҳлилда.
    Инфографика: Марказий банк

    Меҳнат миграцияси 

    Ўтган йили меҳнат мигрантлари оқими сезиларли даражада ошди. Бу ўсиш илдизини бир томондан хорижга чиққан фуқаролар умумий сони 6,2 миллион кишини (2023 йилдагидан 29 фоиз кўп) ташкил этганида кўриш мумкин. Бошқа томондан Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари юборган пул ўтказмалари ҳажми кескин ортгани (2023 йилдагидан 30 фоиз ошиб, 14,9 миллиард долларга етган) билан ҳам изоҳласа бўлади.

    Марказий банк таҳлили сўнгги йилларда ўзбекистонлик мигрантлар ишлаш учун Европа Иттифоқи мамлакатларига ҳам аввалги даврлардагидан кўпроқ бораётганини кўрсатмоқда. Жумладан, Польша (ЕИга берилган визаларнинг 21 фоизи), Литва (17 фоиз), Германия (16 фоиз) ва Латвияга (7 фоиз) миграция мақсадида ишга жойлашиш мақсадидаги сафарлар сони ортган. 

    Буюк Британия томонидан меҳнат муҳожирларига бўлган мавсумий талаб ҳам сақланиб қолмоқда. Ўзбекистон фуқароларига берилаётган мавсумий визалар барча мавсумий берилган визаларнинг қарийб 13 фоизини ташкил этган. Бунда Буюк Британия томонидан Ўзбекистон фуқароларига 2021 йилда 556 та, 2022 йилда 4228 та, 2023 йилда эса 4094 та виза берилган.

    Ўз навбатида Кореяга умумий миграцион оқим ошиб бормоқда. Бунда асосан таълим ва ишлаш мақсадлари бирламчи аҳамиятга эга.

    “2024 йилда макроиқтисодий вазиятнинг босқичма-босқич барқарорлашуви фонида Туркияга миграция оқими кўпайди. Буни Ўзбекистон фуқароларига берилган рухсатномалар (Residence Permit — яшаш учун рухсатномалар) ошиб бораётганида ҳам кўриш мумкин”, дейилади таҳлилда.

    Шарҳланишича, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг асосий йўналишлари ҳамон Қозоғистон ва Россия бўлиб қолмоқда. Пул ўтказмалари жорий динамикаси ва бошқа макроиқтисодий рақамлар (валюта курси, иш ҳақи) мазкур давлатларга мигрантлар оқими барқарор сақланишда давом этаётганини кўрсатмоқда.

    30 март, 14:00   Изоҳ (0)   6541
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мигрантлар пул юбормаса, Ўзбекистонда камбағаллик кескин ошади — Жаҳон банки

    10 март, 21:40

    Кутилма ва таҳлиллар: келгуси уч йилда доллар курси қанчага ошади?

    15 март, 11:00

    Давлат ташқи қарзи: Ўзбекистонга кимлар кредит берган ва пуллар нималарга сарфланмоқда? 

    14 март, 20:00

    Аҳоли ва бизнесда коммунал тўловлар қимматлашишидан хавотир кучайган — Марказий банк

    20 март, 13:13

    Банкларда қайтарилмаётган кредитлар миқдори рекорд даражада кўпайди

    23 март, 18:55

    Сўнгги 15 йил ичида қанча ўзбекистонлик хорижга кўчиб кетгани маълум бўлди

    25 март, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.