• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Швецияда ҳаёт, харажат ва даромад, фарзандлар келажаги ҳақида. Шаҳрисабзлик пицца тайёрловчи йигит ҳикояси (видео)

    Блогер Бобур Умурзоқов “Дарё” сайти учун Швециядаги ҳаёт тарзи ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрламоқда. Муаллиф ушбу давлатда ўқиш ва ишлаш учун борган ҳамюртларимиз билан суҳбатлашиб, қандай ҳужжатлар асосида хорижга келишгани, ойлик маошлар, шароитлар, камчилик ва афзалликлар нимада эканлиги ҳақида суҳбат қурди.

    Кўрсатувнинг илк қаҳрамони — шаҳрисабзлик Фаррух Урунов. У 12 йилдан буён Швецияда оиласи билан яшайди.

    — Ўн икки йил аввал Данияга бир ойлик туристик виза асосида келганман. 6-7 йил ноқонуний юриб, 2019 йилда илк визамни олганман. Ҳозирги кунда ноқонуний ишлаётган муҳожирлар учун қонунлар анча қаттиқлашган, аммо у пайтда вазият бир оз бошқача эди. Ҳужжатларим йўқлигида мени 3-4 марта кўчада полиция тўхтатган, аммо тушунтириш ишларини олиб бориб қўйиб юборган. Ҳозир эса дарров депорт қилади, яъни ҳужжати йўқ бўлса, у инсон бу ердан кетиши керак.

    2020 йили Ўзбекистонда уйланиб, беш ойдан кейин аёлимни ҳам Швецияга олиб келдим. Икки фарзандим бор, уларнинг иккиси ҳам шу ерда дунёга келди. Ҳозир ўғил-қизим боғчага боришади, аёлим эса уй бекаси.

    Ишга жойлашишда қандай қийинчиликка учрагани ва ойлик маоши ҳақида

    Фото: “Дарё”

    — Бу ерга келганимда бор-йўғи 18 ёшда эдим. Ўзбекистонда электротехника сотадиган дўконда сотувчилик қилардим. Бу ерга келганимда қурилишга ишга жойлашдим. Деворларни бузишим керак эди, аммо ёш бўлганим учунми, у ишда ишлолмадим. Эртаси куни ишламайман десам, ишчи кучи кераклиги учунми, қурувчига ёрдамчи сифатида яна чақиришди. Бир ҳафта ишлаб, кейин бормайман дедим. Чунки Швециянинг об-ҳавоси ўзгача — қишда жуда совуқ бўлади. Ўша пайтда менга совуқда ишлаш ва эрта тонгда уйғониш ёқмаганди. Кейин пиццахонага ишга кирганман, аммо ҳужжатларим билан боғлиқ муаммо учун ишдан бўшатишган. Кейин мажбурликдан автомобиль ювиш шохобчасига ишга кирдим ва икки йил мобайнида ишладим. Кейин пиццахонага жойлашдим ва у асосий касбимга айланди. Бу ерда учта қашқадарёлик ўзбек ишлаймиз. Ҳафтада беш кун ишлайман ва 2200 АҚШ доллари маош оламан. Нолимайман, қишда иссиқ, ёзда салқин хонада тирикчилик қиляпман, дейди Фаррух Урунов.

    Фарзандлар туғилиши ва туғуруқхона харажатлари ҳақида

    Фото: Yandex.ru

    — Фарзандларимизнинг хорижда туғилиши ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Аёлим иккимизнинг ҳужжатларимиз жойида бўлгани учун ҳали боламизнинг туғилиш вақти келмасидан бизга бириктирилган тиббиёт ходимлари қачон, қайси туғуруқхонага боришимизни белгилаб, навбат олиб қўйган. Аёлимнинг кўзи ёригач, 120 крон (тахминан 10 доллар) тўладим, холос. Аммо уйга қайтганимдан кейин 350 кронлик тўлов хабарномаси келди. Кейин билсам, бу тўлов аёлимга қараш учун бир кеча унинг ёнида қолганим учун экан. Аммо бундан бошқа ҳеч қандай тўлов қилганимиз йўқ.

    Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилди ва болаларга Ўзбекистон фуқаролик паспортини олдик. Шу боис фарзандларимизнинг она юртга бориб-келишларида ҳам ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ.

    Боғча харажатлари ва бола пули ҳақида

    Фото: “Дарё”

    — Битта боланинг боғча харажати 650 крон, икковига тахминан 120 доллар атрофида тўлов қиламан. Бундан бошқа ҳеч қандай тўлов йўқ, ҳатто уларга ишлатиладиган тагликлар ҳам боғча ҳисобидан берилади. Бу ерда ҳар бир болага 1250 крондан бола пули берилади, иккита боламга 2500 крон нафақа оламиз. Пулни олиш учун ҳеч қандай ҳужжат топширилмайди, туғилганлик ҳақидаги маълумот қайд этилса, ўша бола номига 18 ёшига қадар пул ажратилади.

    Кейин бу ерда онадан ташқари, болаларга қараш учун оталик таътили ҳам белгиланган. 10 кунлик таътил олдим ва ҳисобимга болаларимга қараганим учун 700 АҚШ доллари миқдорида пул ташлаб беришди, дейди Фаррух Урунов.

    Швециянинг плюс ва минуслари ҳақида

    Фото: “Дарё”

    — Беш йилга яқин навбатда туриб, шартнома асосида давлатдан икки хонали уй олганман. Уй ўз номимга чиққан ва шартнома асосида ойига 7500 крон тўлайман. Бундан ташқари, электр, интернет харажатлари билан ойига 1000 доллар уй учун сарфлайман. Рўзғор учун эса тахминан 600 доллар ажратаман. Айримлар озиқ-овқат қиммат дейишади, аммо мен бундай деб ҳисобламайман. Бу ердаги нарх-наво оладиган ойлик маошимизга яраша.

    Тиббиёт хизматлари эса бепул, айниқса, болаларимнинг саломатлигига ҳамиша эътибор беришади. Фарзандларим доимо шифокор назоратида. Агар белгиланган вақтда мен уларни кўрикка олиб бормасам, жарима тўлайман.

    Фарзандларининг европача тарбияси ва ватанга қайтиш ҳақида

    Фото: “Дарё”

    — Рангим, миллатим бошқа. Ўн икки йилдан буён Швецияда ишлаётган бўлсам, бирорта шведдан “Сен келгиндисан” деган гапни эшитганим йўқ. Агар улар миллат ажратганида, бирортаси келиб қўлимдан пицца ейишмаган бўларди. Бу ерда одам ажратишмайди ва ҳамманинг ҳурматини жойига қўйишади. Давлат томонидан болаларимга яхши қарашаётгани учун улардан миннатдорман. Об-ҳавосининг бир оз ноқулайлигини айтмаса, бу ерда бошқа камчилик кўрганим йўқ. Фарзандларим бир оз катта бўлганидан кейин оилам билан, албатта, Ўзбекистонга кетаман. Чунки уларнинг европача тарбия олишидан қўрқаман.

    Видеони тўлиқ ҳолда томоша қилинг.

     

    24.10.2024, 12:15   Изоҳ (1)   12757
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Швеция#сайёҳ#муҳожир

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. dilabotirova846@gmail.com / 25 январ, 00:54

      Ман хам борсам буладими шартлари кандай илтимос айтинг

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan’s Club хориждаги талабалар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди

    16.09.2023, 19:29

    Камила Эркабоева: Чилонзордан Лордлар палатасигача бўлган йўл

    14.03.2024, 19:02

    Отабек Нуритдиновнинг бурилишларга бой ҳаёт йўли

    14.03.2024, 22:25

    “Тошкентга қайтиб борсам, оилам бағрида норин ва патир есам, ўзимни чиндан бахтли ҳисоблайман” – офталмолог Шоҳиста Саидқосимова

    24.03.2024, 20:53

    “Ўзбекистон бозори забт этилди. Энди навбат АҚШга” — узоқ маррани кўзлаган ўзбек тадбиркори ҳикояси

    01.04.2024, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.