• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Давлат жиловининг бир ипи қўлимда, деб хоҳлаган ишни қилиш керак эмас” — Даврон Кабулов “Райгаз” билан судлашгани ҳақида (видео)

    “Миллион” жамоаси сардори Даврон Кабулов YouTube’даги “Дарё” Lifestyle каналига берган интервьюсида меҳмонхона бизнеси бўйича судлашгани, қайси соҳадан кўпроқ даромад олиши ва афсонавий “Ситора” гуруҳининг яккахон концерт дастури ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Ўтган йили август ойида шахсий меҳмонхонамиз ишга тушди. Икки ярим ой ишлагандан кейин Яккасарой газ таъминоти прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан бирга келиб, меҳмонхонани нишонга олишди. Икки йиллик давр учун 387 миллион сўм жарима қўллашди. Ундан кейин ҳам олти ойга яқин вақт ўтди, аммо ҳали меҳмонхона бунча даромад топгани йўқ. Менимча, улар тадбиркорларни шу тарзда “қўллаб-қувватлашяпти”.

    Дадам меҳмонхонага газ таъминоти улангандан кейин АҚШга кетдилар. Аммо у пайтда ҳали меҳмонхона ишга тушмаган эди. Яъни АҚШга кетмасдан аввал сертификат олиш, GOST стандартидан ўтказиш каби ишларни амалга ошириб, меҳмонхона ишга тушгандан кейин туман газ таъминоти билан шартнома тузиб, газни улаш керак бўлган. Аммо у жараёнда дадам Тошкентда бўлмаганлар. Унгача бўлган даврда меҳмонхона ишламаганини ҳамма билади. Газ таъминоти эса уларга ариза топширган вақтимиздан то бугунги кунгача бўлган даврда қувурдан қанча газ ўтиши мумкин бўлса, ўшанча маблағни ҳисоблаб беришди. Бу худди қишда ҳам ёзда ҳам кунига 24 соат тинимсиз газдан фойдаланилган, дегандек гап. Хуллас, “Дарё”га берган интервьюда бу ҳақда айтганимдан кейин “Райгаз”дагилар мендан ранжишибди.

    Қизиғи, улар отамга бир йил хорижга чиқиши учун тақиқ қўйиши ва шунча миллион жарима солишганига индамай кетишим керак экан. Агар мен уларнинг отасига бир оғиз ёмон гап гапириб кўрай, қанақа аҳволга тушишаркан. Давлат жиловининг бир ипи қўлимда экан, деб хоҳлаган ишини қилиш керак эмас, дейди Даврон Кабулов.

    Суҳбат давомида у бир вақтнинг ўзида бир нечта фаолият тури билан шуғулланиши ва қайси биридан кўпроқ даромад олиши ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Ҳеч бир иш билан фақат даромад олиш учун шуғулланмайман. Агар мақсадим фақат пул топиш бўлса, пулни банкка қўйиб қўйишим ҳам мумкин. Албатта, ҳеч қачон бундан қилмайман. Агар шуғулланаётган иши инсонга завқ бермаса, бир кун келиб ундан зерикади. Меҳмонхона бизнеси, тўй хизматлари, ташкилотчилик, видео платформа, ишлаб чиқариш — ҳаммасидан завқ оламан.

    Ўзбекистондаги энг яхши ва қиммат бошловчи бўлиш учун умримнинг бир қисмини сарфладим. Ҳозир-ку, у даромадимнинг асосий манбайи эмас. Аммо “Тўй қилсам, Даврон Кабуловни айтаман”, деб ният қилган инсонлар бор. Уларнинг хоҳишини “ўлдириш”ни истамайман. Шу боис вақтимни тақсимлаш ва ҳамма ишга улгуришга ҳаракат қиламан, дейди Даврон Кабулов.

    Декабрь ойида афсонавий “Ситора” гуруҳининг яккахон концерт дастури бўлиб ўтади. Унда АҚШда яшаётган Феруза Латипова ҳам иштирок этади. Даврон Кабулов нега гуруҳнинг яккахон концерт дастурига продюсерлик қилаётгани ҳақида гапирди.

    — Бир йили “Миллион”нинг концертига “Ситора” гуруҳини таклиф этдик. Уларнинг мухлислари кўлами қай даражада эканлигини яхши биламан. Ўттиз ёшдан ошган инсонлар орасида гуруҳнинг мухлислари ниҳоятда кўп. Улар ёшлик дамларини эслаш учун ҳам концертга ташриф буюришади, деб ўйлайман. Мен концертдан даромад олиш ҳақида ўйлаётганим йўқ, ўзим шу ишдан завқланяпман. Шу боис уч кунлик концертларини ўтказишга қарор қилдим, дейди Даврон Кабулов.

    Видеони қуйида тўлиқ ҳолда томоша қилинг.

    23.09.2024, 13:58   Изоҳ (1)   42401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. werzodbotirov75@gmail.com / 23.09.2024, 19:48

      Million xar doyim oldinda bo'ladi Inshallah

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Космос”дан “Миллион” ва “Дизайн”нинг савиясидаги концертни кутиш керак эмас — Даврон Кабулов ўзи продюссерлик қилган жамоанинг рақобатчи бўлишидан қўрқадими? (вид...

    12.10.2023, 14:50

    “Миллион”нинг эски таркиби қачондир бирлашиши мумкинми? Даврон Кабулов ушбу саволга жавоб берди (видео) 

    16.04.2024, 21:40

    “Сабрига қойил қолдим, мен ўзимга жавоб беролмасдим”. Даврон Кабулов Ботир Қодиров ва Жўраевлар ўртасидаги келишмовчилик ҳақида (видео)

    20.09.2024, 20:01

    Суратга олиш майдончасида қайсар феъл-атвори билан барчанинг ҳафсаласини пир қилган актёрлар

    23.09.2024, 10:35

    Instagram: Америкада концерт берадиган Ҳамдам Собиров, иккинчи бор ота бўлган Азиз Раметов, фарзандини Аргентинада дунёга келтирадиган Муниса Ризаева

    22.09.2024, 22:08

    “Титаник”да Розанинг онаси ролини ижро этган актриса ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    21.09.2024, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.