• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2024 йилда 71,6 триллион сўмга етди

    Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Касбий кўникмалар марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, республика даврий нашрлари, интнрнет нашрлари, телеканалларининг вилоятимиздаги мухбирлари, журналист ва блогерлар, жамоатчилик вакиллари, қолаверса, мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.

    Фото: Buxoro.uz

    Матбуот анжуманида сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов тадбир қатнашчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогер ва журналистларни муборак Рамазон ойи, баҳор айёми билан самимий муборакбод этиб, ўтган йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шаҳар ва туманларда жумладан, қишлоқ хўжалиги, саноат ва ишлаб чиқариш, қурилиш, соғлиқни сақлаш, ёшлар таълими, спорт, инвестиция, сайёҳлик соҳаларида, бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларида амалга оширилган чора-тадбирлар, жойларда ишсизликни бартараф этиш, камбағалликни қисқартиришда жорий йилда жадал бошланган саъй-ҳаракат, рўёбга чиқарилаётган лойиҳалар хусусида атрофлича маълумот берди.  

    Эътироф этилганидек, Ватанимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсонга, унинг эркин ҳаёти, қадр-қиммати ва фаровонлигига қаратилган бўлиб, бу борада “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 100 та муҳим мақсад ва йўналиш белгилаб берилган. Шундан келиб чиқиб, вилоятда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, янги корхоналарни ташкил қилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, турмуш тарзини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

    Таҳлиллардан кўринишича, иқтисодиёт соҳасида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2024 йил якуни билан 71,6 триллион сўмга етказилиб, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 106,6 фоизга ошишига эришилган. Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари доирасида 2024 йилда жами 236 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.

    Фото: Buxoro.uz

    Чунончи, хорижга чиқиб кетган меҳнат мигрантларининг 608 нафари тартибли меҳнат миграцияси билан қамраб олинган ва 3 минг 647 нафар фуқаро мутахассисликка ўқитилган. Бу саъй-ҳаракат туфайли ҳудудда камбағаллик даражасини 2023 йилдаги 11,8 фоиздан 2024 йил якуни билан 7,3 фоизгача туширишга эришилган. 

     Президент томонидан тадбиркорларга яратилган шарт-шароит ва берилган имкониятларни инобатга олиб, тадбиркорлик субъектлари сони Бухоро вилоятида 35,4 мингтага етказилиб, бу 2023 йилга нисбатан 10,6 мингтага кўпайган. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан 2024 йилда 6,5 триллион сўм кредит маблағи ажратилган. Муҳими, бугунга келиб 76 минг нафар фуқаро айнан шу корхоналарда меҳнат қилишиб,  моддий манфаат топишмоқда.

    Масалан, янгидан иш бошлаган корхоналар қаторида Бухоро шаҳридаги "Бухара Некст женерейшн продукт" МЧЖни санаб ўтиш жоиз. Бу ерда қиймати 120 миллион АҚШ долларига тенг, қуввати 2 миллион дона электротехника ва маиший техника воситалари (телевизор, кондиционер, кир ювиш машинаси, чанг ютгич, электрочойнак ва микротўлқинли печ) ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш ҳисобига 2 мингта  янги иш ўрни яратилган. 

    Худди шундай, Пешку туманида “Бухоро Пештех” МЧЖ фаолиятини кенгайтириб, субъектда қиймати 190,6 миллиард сўмлик, йилига 5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилгани маҳаллий аҳоли вакилларининг 200 нафардан ортиғини иш билан бандлигини таъминламоқда.  

    Ёки Олот туманида “Арев Гурлешик” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан электр энергияси таъминотида трансформатор пунктлари ва қувватлаш станцияларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳаси амалиётга жорий қилинган. Бу ташаббус доирасида 15,1 миллион АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган.  

    Фото: Buxoro.uz

    Шунингдек, қурилиш-бунёдкорлик соҳасида 2024 йилда Бухоро вилоятида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 991,3 миллиард сўм маблағ эвазига 137 та объектни янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилган. Жумладан, 42 та умумтаълим мактаби, 11 та мактабгача таълим, 12 та соғлиқни сақлаш, 1 та олий таълим муассасасида, 3 та спорт иншоотида мукаммал таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилган. Ифратузилма объектларини ривожлантириш мақсадида 15 та ичимлик сув таъминоти, 9 та автомобиль йўли, 11 та ирригация, 6 та мелиорация иншооти, 6 та электр таъминоти объекти янгидан қурилган. 

    Яна бир муҳим тармоқ, ўтган йилда вилоятда аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида 127 та, жами 6010 та хонадонли кўп қаватли уй-жой замонавий андозалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган. Жумладан, Қоракўл ва Ғиждувон туманларидаги “Янги Ўзбекистон” массивларида жами 360 хонадонга эга бўлган 18 та кўп қаватли турар жой иншооти, қолаверса, янгича тартиб ва дизайн асосида вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида 109 та, жами 5 минг 650 хонадонли кўп қаватли уй-жой барпо қилиниб, асосан ёш оилаларга фойдаланишга топширилган. 

    Бундан ташқари, Бухорода сайёҳлик тизимини ривожлантириш, зиёрат туризми бўйича ҳам катта салоҳият шаклланган. Ўз навбатида, сайёҳларга зарур инфратузилмани яратиш мақсадида меҳмонхоналар сони 607 тага, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи туристик корхона сони эса 186 тага етказилгани муносиб ютуқлардан, албатта. Соҳадаги ислоҳотлар туфайли вилооятимизда “Виндҳам”, “Меркурий”, “Саҳид” каби халқаро брендларга хос бўлган 2 та 4 юлдузли ва 4 та 3 юлдузли меҳмонхона қаторида “Ҳаят Реженси”, “Ҳилтон”, “Ramada” каби халқаро брендлар иш бошлаш арафасида.

    Яна бир муҳим лойиҳалардан, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида 500-600 йил аввал бунёд қилинган “Тоқи Миёна” зиёрат йўлаги қайта тикланди.

    Фото: Buxoro.uz

    Бухоро вилоятида тарихий аҳамиятга эга туризм намойиш иншооти сони эса 300 тадан ошди. Зиёрат туризм йўналишида Сингапурда бўлиб ўтган “Halal Ин Travel — Глобал Summit 2024” умумжаҳон саммитида “Halal Ин Travel — Глобал Summit2024” мукофоти Бухорога топширилди. 2024 йил ноябрда “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида Вобкентда “Ширин” туризм қишлоғи ва Ғиждувонда “Қўрғон” туризм маҳалласи мақомини олди. Умуман, ҳозирда вилоятнинг 9 та туманидаги 11 та ҳудудида “туризм қишлоғи” ташкил этилиши бўйича амалий саъй-ҳаракат олиб борилмоқда. 

    Американинг машҳур етакчи Неw Ёрк Times нашри Бухоро шаҳрини 2025 йилда ташриф буюришга энг муносиб жойлар рўйхатига киритди. Эндиликда 2025 йилда Бухоро тарихий марказида Жаҳон миқёсида анъанага айланган йирик Халқаро тасвирий-санъат анжумани (биенналеси)га тайёргарлик ишлари бошланган.

    Ўз навбатида, матбуот анжуманида ҳозир бўлган оммавий ахборот восталари ходимлари ўзларини қизиқтирган қатор саволларга вилоят ҳокими ҳамда мутасаддилардан атрофлича жавоб олдилар. 

    6 март, 23:28   Изоҳ (0)   2547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #бухоро#ботир#зарипов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ахборот-кутубхона соҳасида 45 нафар ходим “Ахборот ва кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

    25.05.2023, 18:32

    Ботир Зарипов Бухоро вилоятидаги қатор ҳокимларга қаттиқ огоҳлантириш берди

    08.06.2023, 13:27

    Президент сайловида кўриниш берган ҳокимлар (фото, видео)

    09.07.2023, 16:54

    Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва ОАВ соҳалари ходимларини мукофотлади 

    26.08.2023, 21:31

    Зоир Мирзаев Жомбойда, Улуғбек Қосимов Қамашида, Акмалжон Маҳмудалиев эса Фарғонада: вилоят ҳокимлари қайси мактабларда таҳсил олган? 

    04.09.2023, 18:41

    Олот туманидаги чўл массивларида 40 минг гектардан зиёд ҳудудда саксовул экилади

    04.02.2024, 20:20

    Бухорода иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув бўйича янги тарифлар тасдиқланди

    31.03.2024, 13:10

    Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

    01.05.2024, 09:07

    Президент Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларни мукофотлади

    27.06.2024, 19:53

    Судьялар олий кенгашида янги тайинловлар амалга оширилди 

    18.07.2024, 10:50

    Санъаткорлардан ўқитувчиларгача: Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида қатор соҳа вакилларини мукофотлади

    24.08.2024, 15:32

    Ботир Зарипов, Хайрулло Бозоров ва Муротжон Азимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди 

    06.11.2024, 20:10

    Президентнинг Яқин Шарқдаги низо бўйича фикрлари, Cobalt устига тоғдан тушган тош, вилоятларда ҳокимлар тасдиқланиши: 6 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    06.11.2024, 22:45

    Президент тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади 

    08.11.2024, 20:45

    Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси, кучга кирган янги қонунлар, Андижон вилояти бўйича йиғилиш: 18 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    18.11.2024, 23:20

    Бухородаги учта туман ва битта шаҳарда ҳоким ўзгарди

    30.11.2024, 18:25

    Афғонистон Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамламоқчи

    03.12.2024, 19:09

    Электрикдан фан докторигача: Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида вилоятларга раҳбарлик қилган амалдорлар 

    2 январ, 14:54

    Сохталаштирилган тарих, матни ўзгартирилган Мустақиллик декларацияси, ҳамон қулфдаги 100 йиллик архив ҳужжатлари: тарихчи олим билан суҳбат

    3 феврал, 16:28

    Президент Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади

    4 март, 20:11

    Ўзбекистонда пенсиялар тўлови бўйича маълумот берилди

    4 март, 21:25

    Ўзбекистонда 6 мартдан ҳарорат кўтарила бошлайди

    5 март, 15:19

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 7 март куни ёмғир ёғади

    6 март, 13:23

    Андижондаги маиший хизмат кўрсатиш биноларида 246 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

    5 март, 20:15

    Сирдарёдаги корхона 2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдалангани фош бўлди

    5 март, 21:15

    Ўзбекистон—Грузия ўртасида савдо ҳажми 1 млрд долларга етказилиши режалаштирилмоқда

    5 март, 22:41

    Янги мавсум Суперлига клублари қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум (фото)

    6 март, 13:20

    Бухорода 20 ёшли йигитнинг ошқозон-ичагидан 5 та тўғноғич ва 6 та мих олиб ташланди 

    6 март, 12:22

    Грузия бош вазирининг Тошкентга сафари: Ўзбекистон “Кавказ юраги” орқали нималарни режа қилмоқда?

    6 март, 15:56

    Наманганда хонадонлардан бири 3,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди 

    6 март, 18:10

    Ўзбекистонда февраль ойида ёғингарчилик меъёрдан кам бўлди

    6 март, 21:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.