Италия А Серияси 34-туридаги “Интер” — “Рома” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда римликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. 22-дақиқада “Рома” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Маттиас Суле мезбонлар жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов “бўрилар”нинг ўйиндаги ягона голига ҳаммуаллифлик қилди.
Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам қизиқарли кечди, бироқ дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа “Рома” Италия чемпионатида кетма-кет 17-учрашувида мағлуб бўлмади. Рим клуби 34-турдан кейин 60 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. “Интер” эса 71 балл билан 2-поғонани банд этган.
А Серия
34-тур
27 апрель, якшанба
“Интер” — “Рома” 0:1
Гол: 0:1 — Маттиас Суле (22)
Изоҳ (0)