Футбол бўйича Италия А Сериясининг 8-турида «Интер» 1 октябрь, шанба куни «Рома»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Федерико Димарко ҳисобни очди. 39-дақиқада Пауло Дибала мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Крис Смоллинг гол уриб, римликларнинг ғалабасига ҳисса қўшди.
Жозе Моуриньо шогирдлари очколари сонини 16 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди. «Интер» эса 12 очко билан 7-поғонани банд этди.
А Серия
8-тур баҳси
1 октябрь, шанба
«Интер» — «Рома» 1:2
Голлар: 1:0 – 30 Димарко, 1:1 – 39 Дибала, 1:2 – 75 Смоллинг.«Интер»: Ҳанданович, Думфрис (Белланова, 81), Ачерби, Шкриньяр, Бастони (Гозенс, 81), Димарко (Карбони, 88), Чалҳанўғлу (Корреа, 77), Барелла, Аслани (Мхитарян, 77), Жеко, Мартинес.
«Рома»: Руй Патрисиу, Челик, Смоллинг, Манчини, Рожер, Спинассола, Матич, Кристанте, Заниоло (Белотти, 86), Пеллегрини (Камара, 81), Дибала (Абраҳам, 58).
Огоҳлантиришлар: Заниоло (54), Манчини (61), Смоллинг (65), Аслани (72), Корреа (87), Гозенс (90), Бареля (90+2).
Изоҳ (0)