“Рома” сардори Лоренсо Пеллегрини Италия чемпионати 28-тури доирасидаги “Эмполи”га қарши баҳсдан кейин ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳақида гапирди.

Шомуродов гол урганида янада яхши бўларди. У ўша пайтда бир оз умидсизликка тушиб қолган эди, шунинг учун Элдорга яна гол уришимиз мумкинлигини айтиб, тинчлантиришга ҳаракат қилдим.
У жуда ғазабланди. Менга кучли зарба бериб, дарвоза тўрини йиртиб юбормоқчи эканлигини айтди. Лекин баъзан тўп билан оҳиста ҳаракат қилиб, аниқроқ ўйнаш мақсадга мувофиқ бўлади, дейди Пеллегрини DAZN нашри билан суҳбатда.
Ушбу учрашувда римликлар сафардан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди. Ягона гол 1-дақиқада Матиас Суле томонидан киритилди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Шомуродов 72 дақиқа майдонда ҳаракатланди ва Sofascore томонидан 6.5 балл билан баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан кейин римликлар 46 очко билан А серия турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)