Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида кучайтирилган назорат тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ахлоқ ва соғлиққа қарши йўналишдаги жиноятларни аниқлаш бўйича олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ иккита жиноий ҳолат фош этилди.
Ушланган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши натижасида бошқа фуқароларга инфекция юқишининг олди олинди.
Хусусан, Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тадбирда 1998 йилда туғилган аёл (З.Р.) 2020 йилда ОИТС марказида рўйхатга олиниб, расман огоҳлантирилганига қарамай, 2004 йилда туғилган эркак билан жинсий алоқада бўлгани аниқланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) асосида жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, тадбирлар давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 6 та жиноий ҳолат фош этилди.
Бундан ташқари, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида ноқонуний қурол сақлаш билан боғлиқ 3 та жиноий ҳолат фош этилди. Тадбирлар давомида 1 та жанговар, 7 та пневматик қурол, 4 та ов милтиғи ҳамда 51 дона ўқ-дорилар далилий ашё сифатида олинди.
Тошкент вилоятида 5 нафар аёлни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган шахслар ушланганди.
Изоҳ (0)