• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўшмачилик, ОИTС юқтиришга уриниш ва фарзандлар соғинчи. Панжара ортида жазо муддатини ўтаётган аёл надоматлари (видео)

    Нозик хилқат эгаси ҳисобланган аёлнинг жиноят қилишига ишонгингиз келмайди. Афсуски, жамиятда билиб-билмай жиноят йўлига кирган ва оиласидан узоқда, гулдек ёшлигини панжара ортида ўтказаётганлар ҳам йўқ эмас. “Надомат” лойиҳасининг навбатдаги суҳбатдоши Ҳавасхон Матбобоева асли фарғоналик, аммо айни дамда жазо муддатини 21-сонли аёллар колониясида ўтамоқда. Суҳбат давомида у қилган ишидан пушаймонлиги ҳақида куюниб гапирди.

    Маҳкума — 30 ёшда. У Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    “Туғмас аёлнинг фарзандиман”

    — Онам биринчи турмушидан 15 йил яшаб фарзанд кўрмаган. Ажрашиб, анча вақтдан кейин дадамга турмушга беришган экан. Дадамнинг ёши катта, аёли ўлгани учун “туғмас аёл” деб онамга уйлантиришган экан. Туғмас аёлдан мен дунёга келган эканман. Опа-акаларим бор, аммо она бошқа бўлгани учун бошидан муносабатлари илиқ бўлмаган.

    Фото: “Дарё”

    Оилада эрка қиз бўлганман. Ота-онам оғзимдан чиққанини муҳайё қилишган. Турмушга чиқадиган пайтим ҳам бир оз инжиқ бўлганман. Анча йигитлардан танлаб-танлаб, ўзим билан тенг турмуш ўртоғимнинг таклифини қабул қилганман. Иккита фарзандли бўлдим шукр, аммо шу инсонни танлаганим ҳаётимдаги катта хатоларимдан бири бўлди, деб ҳисоблайман, — дейди маҳкума.

    “Аёлни эътиборсизлик ўлдиради”

    — Оилада эркак ўзи ўрнини билмаса, аёл ҳам бекалигини унутиб қўяркан. Турмуш ўртоғим ёлғиз ўғил бўлган. Уни ҳамма эркаларди, оғзидан чиққани муҳайё эди. Аммо менга нисбатан бундай муносабатда бўлишмасди. Эркак киши қилиш керак бўлган вазифаларни ҳам зиммамга юклаб қўйишарди.

    Фото: “Дарё”

    Турмуш ўртоғимнинг менга бўлган эътиборсизлиги алам қиларди. Шу боисдан ҳам ўзимга бўлган ишончим кундан кунга сўнарди. Қайнопаларим Туркияга ишлагани кетишгани учун уларнинг уйига ижарачи қўярдик. Турмуш ўртоғимдан шу иш билан ўзи шуғулланишини сўраганимда, “Аёл кишига индолмайди, эркак билан тортишади”, деб у ишга ҳам мени жавобгар қилиб қўйишганди. Ана шу ижара билан боғлиқ вазият ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди, — дейди маҳкума.

    Ижарачининг кутилмаган таклифи

    — 2023 йилнинг 17 сентябрида ижарачи йигит қўнғироқ қилиб, “Опа, уйингизга икки соатга одам қўяйлик” деди. Қайнонам, қўни-қўшниларнинг олдида нима дейман дедим. Орадан анча вақт ўтиб, яна қўнғироқ қилди. “Опа, уй бўлмаса, битта қиз топиб беролмайсизми? Бошқа вилоятдан таниш акахоним келаётганди. Сизга ҳам менга ҳам пул керак” деди.

    Фото: “Дарё”

    У аввал қўшнимизнинг қизини кўрган экан. Унинг ҳам ёш боласи бор эди, бизнинг уйга тез-тез чиқиб турарди. “Ўша қиз-чи, уни гаплашиб беролмайсизми?” деди. “У касал, ОИTС” дедим. Ҳозир шифокор таниши билан маслаҳатлашиб, телефон қилишини айтиб гўшакни қўйди. Орадан кўп вақт ўтмай ижарачининг акахони қўнғироқ қилди. “Шифокор билан гаплашдим, ҳимояланса, касали юқмас экан”, деди. Қиздан сўрасам “600 минг деяверинг, розиман” деди. Бу орада ижарачи менга ва ўзига улуш ҳам оладиган бўлди. Орадан икки соатлар вақт ўтиб, қиз қўнғироқ қилди ва кўчага чиқишимни сўради. “Пулни ташлаб кетмоқчимиз”, деди. “Дўконга бериб кетаверинг, эртага у-бу олармиз”, десам чиқинг деб қўймади. Мажбур чиқдим ва чўнтагимга пул солди, шу пайт елкамдан кимдир туртди. Қайрилиб қарасам, махсус хизмат ходими ҳужжатларини кўрсатиб, мени жиноят устида қўлга олинганимни айтди. Шокка тушиб қолдим, мен пулни қўлимга ҳам олмагандим. 100 минг сўм берамиз деганди, аммо чўнтагимга 300 минг солишган экан. У қиз ўз хоҳиши билан бу ишни қилди, десам ҳам фойда бўлмади. У фарзандли аёл бўлса ҳам ёш жиҳатидан вояга етмагани учун менга нисбатан жиноий иш очилди, — дейди маҳкума.

    “Онамни адо қилдим”

    — Тергов ҳаракатлари бошланганида онамнинг уйига келгандик. Чунки бу ишдан кейин қайнонам касалхонага тушиб қолди, турмуш ўртоғим билан муносабатларимиз янада ёмонлашди. Қамалганимдан кейин турмуш ўртоғим болаларимни олиб кетибди. Аввалига мен билан яхши гаплашиб юрганди, аммо орадан кўп вақт ўтмай ҳуқуқшунос менга турмуш ўртоғим ажрашишга қарор қилгани ҳақида айтди. Ундан кейин турмуш ўртоғимни уйлангани ва болаларимга бошқа аёл қараётгани ҳақида эшитдим.

    Фото: “Дарё”

    Майли, балки мен у инсонга муносиб турмуш ўртоқ эмасдирман, болаларим ҳам бир кунини кўраётгандир. Аммо 70 ёшга яқинлашган, ўпка саратони билан оғрийдиган онамга ачинаман. Нафақа пулини менга илинади, узоқ йўлдан нарса кўтариб келади. Ҳатто у олиб келганларини ейишга ҳам виждоним қийналади. Онам дарддан муштдек бўлиб қолган, мендан ранжимаганини айтса-да, виждоним қийналади. Ҳар куни “Аллоҳим, тезроқ уч йил ўтсаю, ота-онам ва фарзандларим олдига борсам. Ишқилиб ота-онам ўлиб қолмасин, учрашувни қиёматга қолдирмагин”, деб дуо қиламан”, — дейди маҳкума.

    08.05.2024, 22:20   Изоҳ (0)   33221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Маишатга берилиб, онамнинг умрини едим” — сохта тадбиркорлик ортидан қамалган ака-укалар тақдири (видео)

    06.04.2024, 21:15

    Ота-онаси ажрашганидан сўнг жиноят йўлига кирган, 17 ёшида бир инсон ўлимига сабабчи бўлган йигит надоматлари (видео)

    16.04.2024, 18:21

    Ўғрилик қилиб 17 ёшида озодликдан маҳрум этилган маҳкум надоматлари (фото, видео)

    25.04.2024, 13:10

    Ўзбекистонда ОТМларга қабул жараёни 2024 йили икки босқичда амалга оширилади

    08.05.2024, 22:10

    ТИВ Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди 

    08.05.2024, 21:13

    Афғонистон “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг бир қисмига айланиши мумкинми?

    08.05.2024, 19:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.