Тошкент шаҳрида фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс 10 йилга қамалди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро А. Тошкентдаги таълим муассасаларидан бирида дарс бериб келган. У ўз ўқувчиси бўлган Б.ни олийгоҳга киритиб қўйишига ишонтириб, ундан 8 минг доллар олади.
Бироқ жиноий иши фош бўлгач, у фирибгарлик моддаси билан суд томонидан 2 йил-у 6 ойга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган.
Аммо фуқаро А. ушбу ишлардан сўнг ўқувчи М.нинг ишончига кириб, уни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишга ваъда беради.
Фуқаро А. аввал 16 минг, кейин яна 2 минг доллар талаб қилан. 2023 йилнинг 7 августида фуқаро А. ўқувчи Д.дан 13 минг доллар олаётган пайтида қўлга олинди.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди очиқ суд мажлисида 1982 йилда туғилган, муқаддам судланган С.А.нинг қилмишини қонунан баҳолаб, уни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми “а” бандида (пора бериш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди.
Айбланувчига нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)