Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг турмуш ўртоғи вафот этди. Бу ҳақда хонанда Instagramъдаги саҳифасида маълум қилди.

"26 апрель куни турмуш ўртоғим Давлет Қиличев бу дунёдан кўз юмдилар. Жаноза 27 апрель пешинда Ислом ота масжидида ўқилади", -- деб ёзди хонанда.
Мавлуда Асалхўжаева интервьюларидан бирида турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида қуйидагича ҳикоя қилиб берган эди:
-- "Дестан" ансамблида Девлет исмли йигит билан танишиб қолганман. Иш жараёнида бир-биримизга кўнгил қўйиб, оила қуришга қарор қилганмиз.
Аммо у уйланиб, ажрашган ва икки нафар фарзанди бор эди. Албатта, у билан оила қуришим яқинларимга ёқмаган. Аммо мен унинг фарзандлари борлигини табиий қабул қилганман.
Болаларининг кўнгли ўксимасин деб чиройли кийимлар олдириб, болаларига юборардик, — деган эди Мавлуда Асалхо жаева.
Хонанда турмуш ўртоғининг бир неча йил аввал оғир касалликка чалингани ҳақида ҳам сўзлаб берганди.
- Турмуш ўртоғим касалликка чалиниб, қаттиқ оғриган. Уни даволатиш учун гўлдан келганча ҳаракат қилганман. Бормаган шифокорим қолмаган. Аммо ўша пайтда
"Турмуш ўртог"идан ажрашибди, ташлаб кетибди", деган гап сўзлар жуда оғир ботган.
Аслида мен буни кимгадир исботлашим шарт эмас. Аммо барибир халқ орасидаги пичир-пичирлар асабга тегар экан, - деган эди Мавлуда Асалхўжаева.
Изоҳ (0)