• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Артур Конан Дойл асаридаги режа асосида реал ҳаётда амалга оширилган оламшумул ўғрилик – Бейкер-Стритдаги банкнинг ўмариб кетилиши ҳақида

    1971 йил сентябрь ойида Буюк Британия тарихидаги энг катта ва шу билан бирга, ноодатий ўғриликлардан бири содир этилган. Лондоннинг Бейкер-Стрит кўчасидаги Lloyds банкини ёзувчи Артур Конан Дойлнинг Шерлок Холмс ҳақидаги ҳикояларидан (асар илк бор 1891 йилда чоп этилган) биридаги сюжет асосида ўмариб кетишган. «Коммерсантъ» ушбу жиноят, ундан кейинги шов-шувлар ҳақида қизиқарли мақолани тақдим этган.

    Фото: Getty Images

    Радиоэфирдаги ўғрилар суҳбати

    Шанба улар учун, айниқса, қулай кун эди. Негаки қочишлари учун бир кеча-кундуз ортиқ вақт берар эди. Мана шу мулоҳазаларнинг ҳаммаси асосида мен, ўғрилик яқин бир кечада содир бўлади, деган хулосага келдим.

    Артур Конан Дойлнинг «Маллалар уюшмаси» асаридан

    1971 йил 11 сентябрь куни ярим тунда лондонлик радиошинаванда Роберт Роулендс ҳар доимги иши эфирда ўзи учун бир нималар излаш билан банд эди. У кутилмаганда икки эркакнинг рация орқали ўзаро суҳбатлашаётганини эшитиб қолади. Лаҳжасидан иккови ҳам Лондонда яшовчи кишиларга ўхшайди. Мулоқот «фуқаролик диапазони» 27 Мгцнинг қисқа тўлқинида олиб борилган. Ўша вақтда Буюк Британияда ушбу диапазондан фойдаланиш тақиқланганди, аммо кўпчилик ушбу тақиқни бузиб, АҚШдан олиб келинган аппаратлар воситасида ўзаро мулоқот қиларди.

    Роберт Роулендс радиоэфирда қизиқ нарса излаб ўтириб, банкни ўмариш режасидан бохабар бўлган

    Роберт Роулендс радиоэфирда қизиқ нарса излаб ўтириб, банкни ўмариш режасидан бохабар бўлган
    Фото: Press Photo

    Роулендс эшитган суҳбатидан кўп нарсани англаган. Тўғридан-тўғри эфирда ўғрилик жараёни трансляция қилинаётганди. Ўғри ва унинг кўчадаги шериги рация воситасида бир-бирини хавфдан огоҳлантиришни келишиб олаётганди.

    Роулендс дарҳол полицияга қўнғироқ қилади, бироқ улар радиошинаванданинг сўзларига ишонишмайди. Шанба оқшомида лондонликлар ҳордиқ чиқаришар, спиртли ичимликлар ичишарди ва бу кимнингдир ҳазили бўлиши эҳтимоли мавжуд эди. Роулендс билан гаплашган полициячи ушбу хира «ватанпарвар»дан қутулиш учун номаълум кишиларнинг эфирдаги суҳбатини магнитофонга ёзиб олишни таклиф қилди. Роулендс шундай қилди ҳам.

    Аудиони ёзиб олган Роулендс полициянинг маҳаллий бўлинмасининг ўзига қилган муносабатидан норози ҳолда, тўғридан-тўғри Скотленд-Ярдга мурожаат қилади. Бу ерда фуқаронинг хабарига жиддий муносабат билдирилган. Роулендс сигналнинг жуда кучли эканлигини айтиб, ўғрилик содир бўладиган банк унинг уйига яқин ерда жойлашганини тахмин қилган. Лекин Скотленд-Ярддагилар 8 мил (қарийб 13 километр) радиусидаги барча банкларни текширишга қарор қилди. Муассасаларнинг умумий сони 750 та эди.

    Роулендснинг таклифига кўра полиция сигналнинг қаердан келаётганини аниқлай оладиган техника ва машинага эга почта хизматига мурожаат қилган.

    Мурожаатни тезкорлик билан кўриб чиқиш учун почта хизмати 10 соат вақт сарфлаган. Махсус аппаратлар ўрнатилган юк машинаси ўғрилик содир бўладиган кўчага етиб келганида ўғриларнинг рация орқали мулоқотлари тугаб бўлганди.

    Полиция 750 та банк бўлинмасини текшириш учун банк хизматчиларига мурожаат қилиши керак эди. Дам олиш кунлари бўлгани сабаб жараён жуда секин кечган.

    Якшанба 12 сентябрь куни соат 15:30 да полициячилар Бейкер-Стрит ва Мерилебон-Роуддаги (Роберт Роулендс яшаган Уимпол-Стритга яқин ерда жойлашган) Lloyds банкининг бўлинмасига киришади. Банкдаги бойликлар сақланадиган омборнинг пўлатдан ишланган эшиги шифрли механизм билан қулфланган эди ва уни эртасига банкнинг иш кунида очиш имконияти бўлган. Эшикда уни бузишга уриниш аломатлари кузатилмаган. Бироқ эшик ортида ўғрилик ҳаракатлари давом этарди.

    Конан Дойл ҳикоясида тасвирлаган ўғрилик

    Бейкер-Стрит ва Мерилебон-Роуд бурчагида жойлашган Lloyds банки

    Бейкер-Стрит ва Мерилебон-Роуд бурчагида жойлашган Lloyds банки
    Фото: Getty Images
    Дастлаб бу ердаги тошлардан бирини ёритиб турган ғира-шира учқун эди. Ҳадемай учқун сарғиш шуълага айланди. Кейин ҳеч қандай шовқинсиз туйнук очилди, ёруғ бўлиб турган бўшлиқнинг ўртасида аёлларникига ўхшаган оппоқ қўл кўриниб, қандайдир буюмни пайпаслаётгандек бўлди. Бармоқлари қимирлаётган бу қўл бир дақиқача пастда очилган туйнукдан чиқиб турди. Сўнгра қандай қўққисдан пайдо бўлган бўлса, шундай тез ғойиб бўлди, яна ҳаммаёқни қоронғилик чулғади, фақат икки тош орасидаги торгина тирқишдан хирагина ёруғлик тушиб турарди.

    Бироқ бироздан кейин сербар оқ тошлардан бири ғичирлаганча ағдарилиб тушди-да, унинг ўрнида чорқирра чуқур ўра пайдо бўлиб, ундан ярқ этиб, фонар ёруғи тушди.

    Артур Конан Дойл, «Маллалар уюшмаси»

    Душанба, 13 сентябрь куни тонгги соат 9 да Lloyds банки менежери Гай Дарке таътилдан қайтиб, банкнинг бойликлар сақланадиган омборига киради. У банкирлар учун ўта мудҳиш манзаранинг гувоҳи бўлган. Омбор бўйлаб бўм-бўш банк тортмалари (ячейкалар) сочилиб ётарди. Жами 268 та тортмадаги буюмлар йўқолганди. Омбордан турли ҳисоб-китобларга кўра, 1,25 миллиондан 3 миллион фунтгача (бугунги кунда, тахминан, 15,7 миллион фунтдан 37,7 миллион фунтгача бўлган маблағ) миқдорда баҳоланган нақд пуллар, қимматбаҳо буюмлар, тақинчоқлар ўғирлаб кетилганди.

    Банк омборининг пол қисмида унча катта бўлмаган тешик пайдо бўлган, ўғрилар ушбу ўра орқали бойликлар сақланадиган хонага киришган эди.

    Улар омборхона деворига «Кўрамиз, Шерлок Холмс буни қандай фош этаркан», дея кинояли ёзув қолдирган.

    Мавзуга доир: Адабиёт ва кино тарихида энг кўп учраган қаҳрамон. Машҳур изқувар Шерлок Холмс ҳақида

    Гай Дарке, ўмариб кетилган банк менежери

    Гай Дарке, ўмариб кетилган банк менежери
    Фото: Getty Images

    Буюк изқуварга бундай «салом» йўлланишининг сабаблари бор. Банк Шерлок Холмс музейидан (Бейкер-Стрит, 221-«Б» уй) 200 метр узоқликда жойлашган. Ўғрилик услуби ҳам Артур Конан Дойлнинг «Маллалар уюшмаси» ҳикоясидан илҳомланиб амалга оширилган.

    Ерости йўлини ковлаш ишлари Бейкер-Стритдаги банк бўлинмасидан икки уй нарида жойлашган 189-бинода бошлаган, ҳозирда бу жойда Fraser&Co кўчмас мулк агентлиги жойлашган. 1971 йилда ушбу бинони Le Sac чарм буюмлар сотиладиган дўкон бўлган. Туннел 5 фут (1,5 метр) чуқурликда ковланган. Унинг узунлиги, тахминан, 40 футга (12,2 метр) етади. Ерости йўли 187-уйнинг тагидан ўтган, ушбу уй ўрнида Taco Bell тезкор таомлар ресторани жойлашган, унгача Pizza Hut, ундан ҳам аввал эса 1971 йилда Chicken Inn ресторани бинодан фойдаланган. Банк бўлинмаси ўшанда ҳам, ҳозир ҳам 185-уйда мижозларга хизмат кўрсатган.

    Фотосуратчи, автомобиль сотувчилар ва бошқалар

    Энтони Гевинга ўғрилик режасини тузишда Артур Конан Дойлнинг «Маллалар уюшмаси» ҳикояси туртки берган
    Ертўла! Мана, чигал ипнинг иккинчи учи.

    Артур Конан Дойл «Маллалар уюшмаси»

    Ўғриликни амалга ошириш ғояси фотограф Энтони Гевиннинг (аввал жисмоний тайёргарлик бўйича қўшин инструктори лавозимида ишлаган) миясига 1970 йилда келган. Бейкер-Стритдаги ўғрилик ҳақида бир қатор китоб ва мақолаларнинг муаллифлари жиноий гуруҳнинг етакчиси Брайан Ридер бўлиши мумкинлигини тахмин қилади, Гевин эса унга ёрдамлашган. «Хўжайин» ва «Губернатор» лақаблари билан танилган жиноятчи Брайан Ридер қимматбаҳо буюмларни бир неча марта ўғирлаган. 2016 йилда у Хаттон-Гардендаги банкдан қиймати 13,5 миллион фунтга тенг бойликни ўғирлаганликда айбланиб, 6 йил-у 1 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Аммо Ридер Lloyds банкидаги ўғриликка алоқадорлигини инкор қилиб келади.

    Энди Гевинга қайтамиз. «Маллалар уюшмаси» ҳикоясида айтилганидек ўғриликни амалга ошириш режасини тузганидан кейин, қаҳрамонимиз автомобиллар олди-сотдиси билан шуғулланадиган Режинальд Семюэл Taкeрдан банк биносини яхшилаб ўрганиб беришни сўрайди. 1970 йил декабрь ойида Taкeр банкда 500 фунтлик ҳисоб рақами очади, кейинчалик тортма ижарага олиб, унда пул сақлай бошлайди. Банк ходимлари уни ўз тортмаси олдида ёлғиз қолдирган вақтларида Taкeр бинони қўллари ва соябони ёрдамида ўлчаган. Хазина сақланадиган омбор ўлчамини олишда полга ётқизилган 9 дюймлик (22,9 сантиметр) квадрат плиткалар асқатган.

    Ўғрилар суд қилинган вақтда экспертлар улар қазиган ерости йўлининг жуда сифатли ковланганини қайд этган

    Ўғрилар суд қилинган вақтда экспертлар улар қазиган ерости йўлининг жуда сифатли ковланганини қайд этган
    Фото: Getty Images

    Ўғриларнинг учинчи шериги ҳам автомобиль олибсотари Томас-Грэй Стивенс у белкурак, рациялар, болғалар, газ билан темирни кесадиган қурилма ва 100 тоннагача юкни кўтара оладиган домкрат харид қилган.

    66 ёшли тадбиркор Бенжамин Волфe 1971 йил май ойида Le Sac чарм буюмлар дўконини ижарага олган, кейинчалик уни Гевин, Стивенс ва Taкeрга ижарага берган.

    Гуруҳ вакилларининг энг биринчи қилган иши дўкон деразаси ойналарини бўяб, ичкарида таъмирлаш ишлари кетаётгандек таассурот яратиш бўлди. 1971 йил августда Энтони Гевин ва унинг шериклари туннел қазиш ишларини бошлаган. Улар фақат дам олиш кунларида хандақ қазишарди. 8 тоннадан ошиқ тупроқ Le Sac’нинг ички ҳовлисига чиқариб ташланган. Кейинчалик Гевин чуқур қазиш ишлари вақтида 13 килограмм вазн ташлаганини айтган. 10 сентябрь оқшомида ерости йўлини қазиш ишлари якунланган.

    Туннел ковлаш учун ишлатилган меҳнат қуроллари ва Le Sac ҳовлисига чиқариб ташланган тупроқ

    Туннел ковлаш учун ишлатилган меҳнат қуроллари ва Le Sac ҳовлисига чиқариб ташланган тупроқ
    Фото: Скотленд-Ярд

    Туннел тайёр бўлганидан кейин ўғрилар энг қийин масалани ҳал этиши, яъни банкдаги хазина омборига кириш йўлини топиш талаб этиларди. Бетон полни домкратда кўтариш ҳам, газ қурилмасида қирқиш ҳам имконсиз эди. Ўғрилар туннел тугаган жойда аввал қудуқ бўлганини билишмасди, домкрат омбор полини кўтариш ўрнига туннел полига тушиб кетган. Газ билан металл қирқадиган қурилма ҳам полни теша олмаган. Шунда ўғрилар портловчи модда ёрдамида полда тешик ҳосил қилишди ва кейин унинг ўлчамини 12*14 дюймга (30*36 сантиметр) етказиб, ичкарига йўл топишди.

    Ўғриларнинг банкга қўшни бинолардан бирининг томида вазият ҳақида хабардор қилиб турадиган шериги бўлган (айрим манбаларда ушбу шерикнинг Брайан Ридер қўлида ишлаган Бобби Миллз эканлиги ёзилган). Банк омборига кирган ўғрилар ундан ташқаридаги вазият ҳақида ахборот олиб турган. Мулоқотларни радиошинавандаси Роберт Роулендс эшитиб қолганини эса юқорида қайд этдик. Эфирда турли вақтларда жами етти хил овоз янграган, улардан бири аёл кишининг товуши бўлган.

    Полиция Шерлок Холмс ҳақидаги ҳикояларга мос равишда жуда ёмон ишлаган

    Конан Дойл асарларини яхши ўқимаган бир нечта америкалик киноматографистлар Бейкер-Стритдаги ўғрилик режаси уларнинг фильмларидан илҳомланган ҳолда яратилган деб ҳисоблашган. 2008 йилда катта экранларга чиққан «Бейкер-Стритдаги ўғрилик» фильми кинопрокатда 66,1 миллион доллар ишлаб топган

    Конан Дойл асарларини яхши ўқимаган бир нечта америкалик киноматографистлар Бейкер-Стритдаги ўғрилик режаси уларнинг фильмларидан илҳомланган ҳолда яратилган деб ҳисоблашган. 2008 йилда катта экранларга чиққан «Бейкер-Стритдаги ўғрилик» фильми кинопрокатда 66,1 миллион доллар ишлаб топган
    Фото: Аtlas Entertainment
    Жаноб Холмс, — деди Мерриуэзер бизни омбордан бошлаб чиқаётиб, — банкимиз сизнинг бу хизматларингизга қай тариқа миннатдорчилик билдириши кераклигини билолмай турибман, гапнинг рости. Сиз каттакон бир ўғриликнинг олдини олиб қолдингиз.

    Артур Конан Дойл, «Маллалар уюшмаси»

    Конан Дойл ҳикоясида жиноятчилар ўғрилик вақтида қўлга тушган. 1971 йилда реал ҳаётда содир бўлган жиноятда эса «Лестрейд инспекторлари» у қадар тезкор ҳаракат қила олишмаган — жиноятни фош этиш учун, тахминан, бир ой вақт сарфланган.

    Тергов билан 120 нафар изқувар шуғулланган. Ерости йўли қазилган дўкондан 800 га яқин ашёвий далиллар олинган.

    Лондон полициячиларига Бенжамин Волфeнинг бино ижара шартномасига имзо қўйишда ўз исм-шарифини қайд этгани ёрдам берган. Шунингдек, Роулендс ёзиб олган аудиокассета ҳам жиноятчилар изига тушишда асқатган. Полициянинг кўчалардаги информаторлари ҳам изқуварларга катта ёрдам қилган. Ўғриликдан зарар кўрган банк мижозларининг бир гуруҳи жиноят ҳақида маълумотга эга бўлган инсонларга ҳар бир ахборот учун 75 минг фунт ваъда қилгани, полициянинг ишга алоқадор маълумотларни тезда тўплашига туртки беради. Скотленд-Ярд ахборотига кўра, суриштирув ишига олти нафар эркак ва икки нафар аёл катта ёрдам қилган. Ўғрилик иштирокчиларининг икки нафари ким эканлиги аудиоёзув воситасида аниқланган.

    Ноябрь бошида Бенжамин Волфe, Энтони Гевин, Томас Стивенс ва Ржиналд Taкeр ҳисбга олинди. Улар ноқонуний йўл билан портловчи моддаларни қўллаган ҳолда банк омборхонасига кириб, нақд пуллар ва тақинчоқларни ўғирлаганликда айбланди. Taкeр билан биргаликда ҳиндихитойлик икки киши Абдулла Ҳасан Ганжи ва унинг жияни Акбар Муҳаммад Али Ганжи ҳам ҳибсга олинган. Улар қўлга тушган вақтда икковининг сумкасидан 245 та 20 фунтлик, 1910 та 10 фунтлик, 1600 та 5 фунтлик банкноталар, жами 32 минг фунт маблағ топилган. Амаки ҳамда жияннинг ўғирланган пулларни қайта ўзлаштиришга уринганлиги гумон қилинди.

    Инглиз газеталари полициянинг ишни чўзиб юборгани устидан карикатуралар воситасида кулиб чиқди Evening Standard нашрида 1971 йил 14 сентябрь сонида чиққан сурат

    Полиция ўғриликка тайёргарлик вақтида яна камида тўрт нафар одам, жумладан, бир нафар аёл ишитирок этганини тахмин қилди. Қидирув ишлари 1978 йил охиригача давом этди, аммо натижа бермади. Айрим маълумотларга кўра ўғриларнинг шериклари Буюк Британия жиноятчиларни экстрадиция қилиш бўйича шартнома имзоламаган давлатлардан бирига яширинган.

    Ўғриларни суд қилиш 1973 йил 2 январда бошланди. Ганжилар айбсиз эканликларини таъкидлашди. Улар пулларни Швейцария молия компанияси сотиб олгани ва ўзларининг ушбу корхона курьерлари эканлигини айтишди. Волфe ҳам жиноятда иштирок этмагани ва айбсизлиги ҳақида гапирди. Ишнинг қолган иштирокчилари айбига иқрор бўлди.

    26 январда суд ҳукми ўқилди. Амаки ва жиян, яъни Ганжилар оқланди. Гевин, Taкeр ва Стивенс 12 йиллик қамоқ жазосини олишди. Волфe эса кексайиб қолгани инобатга олинган ҳолда 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    Радиоалоқа қоидаларини бузган шинаванда Роулендс полиция томонидан маъмурий жавобгарликка тортилмади, Lloyds банки унга 2500 фунтлик мукофот чеки тақдим қилди.

    Полиция ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган яна тўрт нафар одамни излашда давом этди, аммо ортда қолган қарийб 50 йил давомида ишга алоқадор деб топилган одамлар ҳақида расмий ахборотлар чиқмади.

    268 нафар банк тортмалари эгалари орасидан 260 нафари ҳукуматга йўқолган буюмлари ва уларнинг қиймати ҳақида маълумот беришга рози бўлди. Полиция банк мижозларига 231 минг фунт маблағни қайтара олди холос. Ячейкалар эгалари банк билан судлашмоқчи бўлишди, лекин уларнинг арзи суд томонидан қабул қилинмади.

    Букингемиядаги можаро

    Малика Маргарет ва унинг эри граф Снoудон узоқ вақт давомида Британия таблоидларининг ёқимтойлари бўлишган. Дастлаб улар бир-бирига мос жуфтлик деб мақталди, кейинчалик шов-шувли ажралиш муҳокама қилинди.

    Малика Маргарет ва унинг эри граф Снoудон узоқ вақт давомида Британия таблоидларининг ёқимтойлари бўлишган. Дастлаб улар бир-бирига мос жуфтлик деб мақталди, кейинчалик шов-шувли ажралиш муҳокама қилинди.
    Фото: AP Photo
     Ифлос қўлларингизни теккизманг, мумкин бўлса! Менга тегманг! — деди бандимиз қўлига кишан урилгач. — Сиз, ҳойнаҳой, менинг томирларимда қироллар қони оқаётганидан бехабар бўлсангиз керак.

    Артур Конан Дойл, «Маллалар уюшмаси»

    Бейкер-Стритдаги ўғрилик халқ орасида жуда кўп миш-мишларга сабаб бўлди ва шаҳар афсоналарини тақдим этди, айрим ҳикоялар ҳанузгача тилдан тилга ўтиб келади.

    Шундай бўлдики, Буюк Британияда мазкур ишга алоқадор маълумотларни газета-журналларда чоп этишга тақиқ қўйилди. Нега? Бу борада иккита конспирологик тахмин мавжуд.

    Биринчиси. Қиролича Елизаветтанинг кичик синглиси малика Маргарет, графиня Снoудоннинг ишқий муносабатлари бўлгани ҳақидаги тахмин. У Кариб денгизидаги Мюстик оролида (Сент-Винсент ва Гренадина яқинида) Жон Биндон билан бирга суратга тушган.

    Жон Деннис Артур Биндон, такси ҳайдовчисининг ўғли ва у болалигидан жиноят олами билан алоқадор бўлган. У икки марта вояга етмаганлар махсус мактабига тушган. 1967 йилда кинорежиссёр Кен Лоуч уни қовоқхонада кўриб қолиб, «Бечора» (Poor Cоw) фильмида роль ижро этишга чақирган. Шундан кейин Биндон бир нечта фильмларда жиноятчи ёки полициячи ролларини ўйнаган. Параллел равишда кўча безориларига тўдабошилик қилган, мусиқачи ва киноактёрларга тансоқчилик фаолиятини олиб борган. Унинг мижозлари орасида Led Zeppelin рок гуруҳи аъзолари ҳам бўлган, бироқ у саҳна ортида муштлашув содир этганидан кейин гуруҳ Биндоннинг хизматларидан воз кечган. 1978 йилда у гангстер Жонни Даркенинг ўлимини буюртма қилганликда айбланиб, судланган. Биндон кейинчалик ушбу ишда айбсиз деб топилган, бироқ машмаша туфайли унинг актёрлик фаолиятига нуқта қўйилган. Маргарет ҳамда Биндоннинг ишқий муносабатлари ҳақида 2009 йилда «Малика ва гангстер» деб номланган фильм суратга олинган.

    Гангстер ва маликани бирга суратга олиши мумкин бўлган одам ким бўлиши мумкин? Бу Black Power қора танлиларнинг ҳаракати радикал фаоли Майкл Икс эканлиги тахмин қилинади. Тринидад ва Тобагода туғилган Икс Лондонда яшаган. 1967 йилда у «оқ танлилар қалбсиз» деб қора танли аёлга қўл теккизган оқларга нисбатан зўравонлик қилиш, уларни ўлдириш тарғиботини олиб боргани учун бир йилга қамалган. 1970 йилда эса шилқимлик қилгани ва ўғриликни амалга оширгани учун ҳибсга олинган. Жон Леннон у учун товон пули тўлаб Иксни қамоқдан чиқарган. Майкл озодликка чиққанидан кейин ватанига қочиб кетган. Тринидадда Порт-оф-Спейн яқинидаги шаҳарчада коммуна тузган. Коммуна биноси 1972 йил февралида сирли равишда ёниб кетган. Ёнғиндан кейин бино ичидан коммунанинг икки аъзоси сартарош Жозеф Скеррит ҳамда Британия парламенти собиқ депутатининг қизи Гэйл Энн Бенсонинг жасади топилган. Иккала мурда ҳам мачете пичоғи билан ўлдирилганди. Майкл Икс Скерритни ўлдирганликда айбланиб, 1975 йил 16 майда осиб ўлдирилган. Жон Леннон ҳамда қора танли фаол Анжела Дэвис, ёзувчи Кейт Миллет, стендап-комик ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дик Грегорининг мазкур қарорни қоралаб, Иксга бундай жазо бермаслик юзасидан қилган ҳаракатлари бесамар кетган.

    Конспирологик назария бўйича Майкл Икс банк ўғирлаб кетилишига асосий сабаб бўлган фотосуратнинг муаллифи бўлиши мумкин

    Конспирологик назария бўйича Майкл Икс банк ўғирлаб кетилишига асосий сабаб бўлган фотосуратнинг муаллифи бўлиши мумкин
    Фото: Фотодом

    Тринидадлик Майкл Икснинг Мюстикдаги малика Маргарет ва Жон Бинденни қандай қилиб суратга туширганини тушуниш қийин. Ороллар орасидаги масофа 200 километрдан ҳам узоқроқ.

    Гўёки Икс олган фотосуратлар Lloyds банки омборининг тортмаларидан бирида сақланган, ўғрилик эса Британиянинг МI5 контрразведка идорасида томонидан атайин, қироллик оиласи аъзосини сояга ўтказиш учун уюштирилган.

    Биндон 1993 йилда (айрим маълумотларга кўра саратон ёки ОИТС касаллиги оқибатида), малика Маргарет эса 2002 йилда вафот этган.

    Бошқа бир конспирологик назарияга кўра, банк тортмаларининг бирида бошқа муҳим ҳужжат яширилган. 2008 йилда Daily Mirror таблоиди полициянинг банк хазинахонасидан болаларга оид порнографик материал топганини хабар қилди. 2016 йилда газета Брайан Ридер гуруҳидаги манбаларига таяниб, Ридернинг ўғрлиикни ташкиллаштиргани, сабаби банк ячейкаларидан бирида таниқли сиёсатчи, консерватив партия депутати ва уларнинг ёнида болалар бўлган ахлоқсиз суратлар сақланган. Газета депутатнинг исмини ошкор этмаган, лекин унинг аллақачон вафот этгани, ҳукуматга бу ҳақидаги тегишли ахборот киритилгани ҳақида ёзган.

    2008 йилда Рожер Дональдсоннинг «Бейкер-Стритдаги ўғрилик» (The Bank Job) фильми экранларга чиққан, картина ҳодиса ҳақидаги реал воқеалар ва миш-мишлар асосида ишланган.

    Миш-мишларнинг келиб чиқишига Бейкер-Стритдаги ўғрилик ҳақидаги ҳужжатларнинг махфий сақланиши сабаблардан бири сифатида кўрсатилади. Волфe, Стивенс, Taкeр ва Гевинга нисбатан 1,25 миллион фунтлик пуллар ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаганлик ҳақидаги 800 саҳифали айблов Лондон полицияси томонидан Миллий архивга топширилган. Ҳужжатларнинг бир қисмидан махфийлик грифи 2013 йилда олиб ташланган, бироқ қолган қисмлар 2071 йил 1 январигача махфий бўлиб тураверади.

    19.09.2021, 19:37   Изоҳ (0)   68007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NYT: Исроил махфий хизмати эронлик ядрочи олимни қотил робот ёрдамида ўлдирган

    19.09.2021, 18:36

    АҚШда миллионер Роберт Дёрст 21 йил аввалги қотилликда айбдор деб топилди. У жиноятлари тўғрисида ўзи ҳақидаги сериални суратга олиш чоғида билмасдан айтиб қўйган

    19.09.2021, 17:35

    Bloomberg талқини бўйича дунёнинг энг бадавлат оилалари рейтинги эълон қилинди (фото)

    19.09.2021, 16:36

    Парижда дорбоз Эйфель минорасидан тортилган 70 метр баландликдаги дордан юриб ўтди (фото ва видео)

    19.09.2021, 15:13

    Жазоир собиқ президенти Абдулазиз Бутефлика вафот этди. У мамлакатни 20 йил бошқариб, оммавий намойишлар туфайли истеъфога чиққан эди

    19.09.2021, 13:37

    «Толибон» Афғонистонда ўзбек тилини расмий тил мақомидан маҳрум қилди

    19.09.2021, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    G7 давлатлари Ҳиндистон ва Покистонни бир-бири билан мулоқот бошлашга чақирмоқда

    Дунё | 10 май, 12:10

    “Хусусий университетларга давлат ташкилотлари лицензия бериши нотўғри” — Нуриймон Абулҳасан

    Ўзбекистон | 10 май, 11:45

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    Лайфстайл | 10 май, 11:31

    Покистон мудофаа вазири: “Ҳиндистон билан кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа иложимиз йўқ”

    Дунё | 10 май, 11:00

    Тонал кремсиз макияж: юзни янгилашга ёрдам берувчи 5 фойдали усул

    Лайфстайл | 10 май, 10:40

    АҚШ молия вазири мамлакат август ойига қадар дефолтга дуч келиши мумкинлигини тасдиқлади

    Дунё | 10 май, 10:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.