Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган учрашув 26 апрель, шанба куни бўлиб ўтди.

Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ўз майдонида Андижоннинг “Андижон”ини қабул қилди. Учрашувда қатор вазиятлар яратилди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса жиззахликлар футболчиси Суҳроб Иззатов ҳисобни очди.
Шундан сўнг қатор ҳар икки жамоада ҳам бир қатор вазиятлар яратилди. Бироқ ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармай қолди.
Ушбу ғалаба билан жиззахликлар очколар сонини 7 тага етказиб олиб, 9-ўринга кўтарилди. Андижонликлар эса 9 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
“Сўғдиёна”: Муҳаммадюсуф Собиров, Зоир Жўрабоев, Исломжон Қобилов, Отабек Аҳадов, Хондамир Мустафоқулов, Люпчо Дориев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Сардорбек Ҳошимов (Беҳруз Жуматов, 82), Станислав Андреев (Дилшодбек Мисиралиев, 77), Нодир Сойибов, Умидбек Султонов (Суҳроб Иззатов, 57).
“Андижон”: Элдор Адҳамов, Исломбек Маматказин,Абдулвоҳид Ғуломов, Алтин Крезиу, Рустам Турдимуродов (Ислам Машуков, 70), Искандар Шайқулов (Дамир Темиров, 46), Мирзад Механович (Усмонали Исмоналиев, 87), Сардорбек Азимов (Дониёр Абдуманнопов, 70), Олег Зотее, Хондомир Дурикович, Бектемир Абдуманнонов.
Огоҳлантиришларлар: Миомир Дурикович (1), Искандар Шайқулов (11), Отабек Аҳадов (25), Нодир Сойибов (45+2), Дилшодбек Мисиралиев (90+1).
Изоҳ (0)