АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши ноодатий оқибатларга олиб келмоқда. Хитойда президент Дональд Трамп кўринишида ишлаб чиқарилган ҳожатхона чўткаси сотувлари кескин ошди. Бу ҳақда Oddity Central хабар берди.

Мазкур товар илгари Трампнинг машҳурлиги туфайли яратилган бўлса, бугунги кунда хитойлик харидорлар уни истеҳзоли рамз сифатида харид қилмоқда.
Ушбу чўткалар илк бор Трампнинг президентлик фаолияти даврида ишлаб чиқарилган ва у мавзули маҳсулотлар қаторида машҳур бўлган.
Хитойликлар бу чўткани Трампни масхара қилиш учун сотиб олмоқда. Сабаби АҚШ президенти Хитой маҳсулотларига катта бож солиғи жорий қилган, дейилади хабарда.
Хитой ОАВларига кўра, бу тренд “Йиву қарши ҳужуми” деб аталмоқда. Сабаби Йиву шаҳри — Хитойдаги арзон пластик маҳсулотлар, жумладан, чўткаларни ишлаб чиқарадиган юзлаб кичик фабрикалар маркази ҳисобланади. Маҳсулотнинг нархи 13,9 юан (1,9 доллар)дан 18,9 юан (2,6 доллар)гача бўлиб, у ижтимоий тармоқларда тезда машҳурликка эришган.
Изоҳ (0)