Демократ конгрессменлар АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилиш эвазига бепул хизмат кўрсатиш бўйича битимлар тузган юридик фирмалардан эҳтимолий порахўрлик ва товламачиликни аниқлаш мақсадида битимлар ҳақидаги маълумотларни сўраган. Бу ҳақда АBC телеканали хабар бермоқда.

Илгари Трамп бир қатор юридик фирмалар билан маъмуриятга бепул хизматлар кўрсатиш эвазига уларга нисбатан чекловларни бекор қилиш тўғрисида келишувлар тузган эди. Аслида мазкур фирмалар Трамп сиёсатига қарши суд жараёнларида иштирок этганлиги сабабли санкцияларга дучор бўлган.
Президент махсус фармонлар билан фирмаларни давлат шартномаларидан маҳрум этиб, уларнинг адвокатларига ҳукумат биноларига киришни тақиқлаган. Оқибатда, бир нечта фирма маъмуриятга тахминан 1 миллиард доллар қийматидаги бепул хизматлар кўрсатишга рози бўлган.
Маълумотга кўра, демократлар Трамп маъмурияти билан келишув тузган тўққизта юридик фирмага хат йўллаган. Хатда ушбу битимлар порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик ёки рекет тўғрисидаги федерал қонунларни бузиш-бузмаслиги сўралган.
СўровларKirkland & Ellis LLP, Latham & Watkins LLP, Allen Overy Shearman Sterling LLP, Simpson Thacher & Bartlett LLP, Skadden, Arps, Slate, Meagher & Flom LLP, Willkie Farr & Gallagher LLP, Paul, Weiss, Rifkind, Wharton & Garrison LLP, Cadwalader, Wickersham & Taft LLP вa Milbank LLP фирмаларига юборилган.
“Бундай турдаги келишувлар ҳокимиятни суиистеъмол қилишга розилик бериш маъносини англатади ва фирмангиз мижозларнинг манфаатларини қандай ҳимоя қилиши ёки президент Трампга зид деб баҳоланиши мумкин бўлган масалалар билан қандай шуғулланиши ҳақида ўйлашга мажбур қилади”, дейилади сўровда.
Конгрессменлар фирмалардан битимларни тузишдаги сабабларни, шунингдек, ҳар бир битимнинг ахлоқий меъёрларга мувофиқлиги бўйича батафсил маълумотларни талаб қилишган.
Изоҳ (0)