Суриянинг янги ҳукумати январь ойида Россиядан ағдарилган президент Башар Асадни экстрадиция қилишни сўраганди, бироқ Кремль рад жавобини берди. Бу ҳақда Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа The New York Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Рад жавобига қарамай, Сурия ҳукумати Россия билан муносабатларни узиш ниятида эмаслигини таъкидлади. Ал-Жулоний Сурия қуролларининг катта қисми Россияда ишлаб чиқарилгани ва мамлакат Россия озиқ-овқат ва энергия таъминотига сезиларли даражада боғлиқлигини айтди.
Биз Суриянинг ушбу асосий манфаатларини ҳисобга олишга мажбурмиз, деди Аҳмад аш-Шаръа (Ал-Жулоний).
Янги ҳукуматнинг Асаднинг экстрадициясига эришиш нияти ҳақида Reuters ҳам хабар берган эди. Кейинчалик маълумотни Al Arabiya ва Аl Hadath манбалари тасдиқлаган, аммо Дамашқ томонидан расман энди тасдиқланмоқда.
Бундан ташқари, Сурия ҳукумати Башар Асад Россияга олиб чиқиб кетган молиявий маблағларни қайтаришни ҳам талаб қилган. Гап 500 минг доллар нақд пул, шунингдек, қимматбаҳо буюмлар ҳақида кетмоқда. Асад ўзи билан муҳим ҳужжатлар, ноутбуклар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган қаттиқ дискларни ҳам олиб кетгани таъкидланган.
Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Халаб шаҳрини, Хама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Президент Башар Асад оиласи билан мамлакатни тарк этди.
Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Халаб шаҳрини, Хама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Президент Башар Асад оиласи билан мамлакатни тарк этди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Башар Асад исёнчилар билан келишувга эришиб, истеъфога чиқишга рози бўлгани, шундан кейин Сурияни тарк этгани ҳақида маълумот берди. Исёнчилар Асадни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилган.
Сиёсатчи мамлакатни тарк этганидан кейин исёнчилар Асад қароргоҳига бостириб кирган, одамлар буюмларни талон-торож қилган. Қароргоҳдаги гаражда BMW, Audi, Ferrari, Lamborghini Diablo каби 50 га яқин ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар аниқланган.
Кечроқ Кремлдаги манбалар Суриядан қочган президент оиласи билан Москвага келгани, Путин уларга бошпана берганини маълум қилди. 10 декабрь куни Идлиб шаҳрида исёнчиларга раҳбарлик қилган Муҳаммад ал-Башир ўзини Суриянинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинлади. У фуқароларга қарата қилган телевидение мурожаатида бу лавозимни камида 2025 йил 1 мартгача эгаллаб туришини маълум қилди.
Изоҳ (0)