• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия Сурия марказидаги ҳарбий базага қўшин жойлаштирмоқчи. Бу Исроилни ташвишга соляпти

    Middle East Ee нашрининг хабар беришича, Туркия Суриянинг марказий қисмида жойлашган Тияс (Т4) ҳарбий-ҳаво базасини назоратга олишга ҳаракат қилмоқда. Анқара бу ерда ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштиришни режа қилган.

    Туркия президенти Анқарада суриялик ҳамкасби Аҳмад аш-Шаръани қабул қилди
    Фото: Daily Sabah

    Нашрга кўра, Туркия ва Сурия расмийлари ўтган йил декабрдан буён мудофаа шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда. Мазкур келишувга биноан турклар мамлакатга ҳарбий ёрдам кўрсатиши, Сурия осмонини муҳофаза қилиши кўзда тутилган.

    Нашрнинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Анқара мазкур базага маҳаллий ишлаб чиқарилган Ҳисар ҳаво мудофаа тизимини жойлаштириш орқали ўз қўшинлари хавфсизлигини таъминламоқчи. Кейинчалик у ерга кузатув ва жанговар дронлар ҳам олиб келиниши мумкин.

    Ҳисар ҳаво мудофаа тизими
    Фото: Савунма ТР

    Бундан ташқари, Туркия ҳудудда кўп ҳалқали ҳаво мудофаа тизимини жорий қилиш орқали турли таҳдидларга, жумладан жанговар самолётлар, дронлар ва ракеталарга қарши кураш имкониятига эга бўлмоқчи. Бу эса табиийки Исроилни ташвишга соляпти.

    Туркиянинг кўп ҳалқали ҳаво мудофаа тизими
    Фото: Defence Post

    Яҳудий давлати Асад режими қулаганидан буён Суриянинг қатор ҳарбий объектларига, жумладан Т4 базасига бир неча бор ҳаво ҳужумлари уюштирди. Исроил расмийлари Туркиянинг ҳарбий ҳозирлигини хавф сифатида баҳолаб, уни яроқсиз ҳолатга келтирмоқчи.

    “Туркиянинг Сурияда ҳарбий база очиши бизнинг ҳаракат эркинлигимизга таҳдид солади”, деган Исроил хавфсизлик хизмати вакили.

    Анқара, шунингдек Т4 ёки Палмира базаларига Россиядан сотиб олинган С-400 ҳаво мудофаа тизимларини вақтинча жойлаштириш режасини ҳам кўриб чиқмоқда. Бироқ нашрнинг ёзишича, бу борада якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Қолаверса, Туркиянинг мазкур тизимлар билан баъзи муаммолари бор.

    АҚШ билан музокаралар

    Россиядан сотиб олинган С-400 тизимлари сабаб АҚШ санкцияларига тушган Анқара Вашингтон билан чекловларни олиб ташлаш бўйича музокара олиб бормоқда. Турклар F-35 бешинчи авлод қирувчиси дастурига қайтиш ниятида. Аммо бунинг учун улар олдига рус қуролларидан воз кечиш талаби қўйиляпти.

    Бироқ Қўшма Штатлардан ҳар доим ўз қўшниларига нисбатан бир поғона юқорироқ ҳарбий технологияларни олиб келган Исроил бу режага қарши чиқмоқда. Тель-Авив, Анқара F-35 самолётларига эга бўлса, минтақада кучлар мувозанати бузилиши мумкинлигини таъкидлаяпти.

    1 апрел, 22:25   Изоҳ (0)   7456
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Туркия#Сурия#Исроил#Т-4 базаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50

    “Ал-Ҳилол” АПЛ юлдузи учун курашга кирди

    Спорт | 18 июл, 21:45

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.