FIFA расмий сайтида “U-17 Осиё Кубогида порлаган футболчилар” номли мақола эълон қилинди. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан мусобақа ғолиблигига эришган Асилбек Алиев ҳам эътироф этилди.

Унда ёзилишича, ўзбекистонлик ҳужумчи мусобақада 15 ёш бўлишига қарамай, ўзида тажрибали ҳужумчига хос ажойиб инстинктни намойиш этган:
Бу ёш истеъдод Ўзбекистоннинг чемпионликка эришиш йўлидаги асосий қуроллардан бир бўлди ва ҳужум чизиғида анча ишончли ўйин кўрсатди. Алиев гуруҳ босқичидан чорак финалгача бўлган учрашувларда бешта гол уриб, ажойиб сермаҳсуллик кўрсатди ҳамда турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди. У 15 ёшда бўлишига қарамай, тажрибали ҳужумчига хос ажойиб инстинкт ва ёшига қараганда анча ғайриоддий етукликни намоён қилди. Шу сабабли турнирнинг энг яхши тўпурар унвонини қўлга киритгани ҳеч кимни ҳайратлантирмади. Боиси кўпчилик уни Марказий Осиёнинг энг истиқболли юлдузларидан бири сифатида кўрмоқда, деб ёзилмоқда FIFA расмий сайтида.
Шунингдек, ушбу мақолада Абдураҳмон Суфяни (Саудия Арабистони), Ким Ин Сонг (Жанубий Корея), Ким Ю-Жин (Шимолий Корея), Эвандра Флораста (Индонезия) ва Муҳаммад Назриев (Тожикистон) каби футболчилар ҳам эътироф этилган.
Изоҳ (0)