Ота-оналар болалари билан дўстлашиши, улар билан доимо бир тўлқинда бўлишидан яхшироқ ҳолат бўлмаса керак. Уларнинг нафақат қалби ёш, балки ташқи кўриниши ҳам фарзандлари билан тенгдошдай кўринадиган ҳамда вақтга бўйсунмайдиган юлдузлар билан танишамиз. Ушбу машҳурларнинг болалари аллақачон катта бўлган, лекин ота-оналари ўзгармаган.
Риз Уизерспун

Риз Уизерспуннинг болалари ёнида ўтирган ким? Уларнинг онаси! Ҳа, актриса ўзининг икки фарзанди: қизи Ава ва ўғли Дикондан анча ёшроқ кўринади. Улар ўсиб улғайган сари Риз ўзгармайди.
София Вергара

Ушбу фотосуратга қараганда актриса ўғли Маноло Гонселез-Вергара билан оилавий зиёфатга йиғилган дўстлардай ёки опа-укадай кўринади. Аслида онаси София уни 30 йил олдин туғган. Ҳозир у 52 ёшда, лекин у ҳамон 25 ёшдек кўринади.
Кортни Кокс

Кортни Кокс қизи Коко билан опа-сингиллар ёки ҳамма жойда бирга юрадиган юлдузли дугоналар каби дўконларга ҳам, қизил гиламларга ҳам бирга боришади. Улар уйда ҳам ажойиб вақт ўтказишади. Нима учун она ва қизнинг муносабатлари шундай деб ўйлайсиз? Чунки улар бир авлод вакилидай кўринадилар.
Жессика Альба

Жессика Альба қизлари билан суратга тушганда, уни дарҳол топиш қийин, чунки Honor ва Ҳейвен кўпинча онаси билан юришади. Аммо актрисанинг содиқ мухлислари уни ажрата олишади. Яқинда, масалан, юлдузли учлик Superbоулга бирга боришди.
Крис Женнер

Крис Женнер ўзининг имижини бир оз ўзгартирганидан сўнг, уни дарҳол қизи билан алмаштириб юбора бошлашди. Ваҳоланки, у ва Хлоэ ўртасида 29 йил фарқ бор! Бошқа томондан, Кардашьянлар оиласида бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Унинг оилавий мақоми, беш қизидан қолиб кетмасликни талаб қилади.
Эминем

Яқинда рэпернинг қизи Ҳейли Жейд Скотт унга биринчи набирасини тақдим этди. Эминемни янги рол, албатта, хурсанд қилди, лекин рэпернинг мухлислари ҳали ҳам бунга ишонолмайди. Чунки ташқи кўриниш жиҳатидан ижрочи қизига энг кўпи билан катта акадай кўриниши мумкин. Ҳатто унинг эри ҳам қайнотасидан каттароқ кўринади.
Изоҳ (0)