Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида экспортнинг янги тури — узум баргини хорижга сотиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Туманнинг “Соҳилобод” маҳалласи узумчиликка ихтисослашган. Ҳудуддаги 72 та фермер хўжалиги 300 гектар майдонда узумнинг “кишмиш” навини етиштиради.

Фото: Оқилхон Мамажонов
.jpg?_t=1745146970)
Фото: Оқилхон Мамажонов
“Узумнинг турган-битгани кони фойда. Дастлаб барги йиғиштириб олинади ва бир қисми ўша пайтнинг ўзида сотилиб, бир қисми тузлаб, қишга олиб қўйилади. Кейин навбат узумга келади. Узиб олиш, қадоқлаш, ‘яшик’ка солиш, ҳашарчиларни таомлантириш ва тайёр маҳсулотни маҳалладан олиб кетиш учун деҳқонлар, қадоқловчилар, ошпазлар, ҳайдовчилар ва брокерлар овора. Ўзимизнинг кучимиз етмай, четдан 300—400 нафар ҳашарчи ҳам жалб этамиз. Узумдан қолгани майиз бўлади ва маҳаллий бозорда сотилади. Шундан сўнг узум қаламчаси янги кўчат учун сотилади, бунга ярамагани эса ўтин қилинади”, дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Илҳом Абдуллаев.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Фото: Оқилхон Мамажонов
Ток барги тайёрловчилардан бири Гулмира Мўминованинг айтишича, мавсум пайти маҳалладаги аксарият хонадон шу иш билан машғул. Битта барг ўртача 40—50 сўм баҳоланади. Баргнинг ўзидан йилига 20—30 миллион сўм даромад олаётган хонадонлар, томорқа эгалари ва фермерлар бор.
.jpg?_t=1745147400)
Фото: Оқилхон Мамажонов
.jpg?_t=1745146970)
Фото: Оқилхон Мамажонов

Фото: Оқилхон Мамажонов
“Бу барглар Тошкент шаҳри ва воҳа вилоятларига сотилади, охирги пайтларда хорижга, масалан, Россия, Қозоғистонга ҳам олиб кетишяпти. Ток барги асосан дўлма ва коваток учун ишлатилади, уй бекалари, ошхона ва ресторан эгалари асосий харидорларимиз ҳисобланади”, дейди Гулмира Мўминова.
.jpg?_t=1745146970)
Фото: Оқилхон Мамажонов

Фото: Оқилхон Мамажонов
Узум баргларини узиш мавсуми апрелдан бошланиб, май ойининг охиригача давом этади. Соҳилободликлар бу мавсумни йил мобайнида кутишади. Эришилаётган натижа ва қолаётган даромад эса бу кутишларни ортиғи билан оқламоқда.
Изоҳ (0)