• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Кино Шоу-бизнес

    Бир ўлимдан қолган, “Қалпоқ”даги образи машҳур қилган ва кунига минглаб хатлар оладиган Алфия кампир — Барно Тешабоева ҳақида

    “Қалпоқ”даги Алфия кампир образи билан томошабинларга яхши таниш актриса Барно Тешабоева 14 апрель санасида туғилган кунини нишонламоқда. Актриса Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги Олмазор қишлоғида туғилган. Тешабоевлар оиласида тўрт қиз ва тўрт ўғил ўсиб-улғайган. У оилада олтинчи фарзанд. Биргина фильм сабаб актриса бўлишни мақсад қилган ва олийгоҳга киролмаганини барчадан яширган, Алфия кампир образи билан танилган актрисанинг ҳаёт йўли қандай кечган?

    “Санъатга қизиқишим мактабимда чиқмасимдан аввал бошланган”

    Фото: Скриншот

    — Отам эрта вафот этган, биз кичик ёшда эдик. Мен мактабда ўқирдим, оилада саккизта фарзанд бўлганмиз. Онамнинг исми Тешабоева Салима, 80 ёшда вафот этдилар. Уддабурон, меҳнаткаш аёл эди. Бир ўзлари ҳаммамизни оёққа турғазди, ўқитди. Оилада ҳаммамиз ўқимишли, илмли бўлдик.

    Меникидек қизиқ ва беғубор болалик ҳеч кимда бўлмаган бўлса керак деб ўйлайман. Бола пайтимизда қўшни болалар билан сен келин бўласан, сен куёв бўласан деб ўйин ўйнардик. Бошқа бола куёв мен бўлай деса, йўқ сен хунуксан, мана бу бола куёв бўлади деб танлардим. Бўлмаса, ўзим ҳам уларнинг ёшидаги бола эдим. Сценарийлар тузиб, санъатга қизиқишим ўша вақтдан бошланган.

    Мактабга борганимдан сўнг уй ишларини қилишни унча ёқтирмасдим. Қўй-сигирларимиз бўларди, шу сигирларни далага олиб чиқиб, боқиб келиш мен учун зўр эди. Уйдаги қозон-товоқни ювиш, ош-овқат қилиш мен учунмас эди.

    4-синфгача дадам раҳматли ишдан қайтадиган вақтда кўчанинг бошига чиқиб олардим. Узоқдан кўринишлари билан югуриб бориб, елкасига миниб олардим. 150-200 метр бўлса ҳам уйимизгача кўтариб олиб келардилар. Ака-укаларим “Тарозининг бир палласида еттита фарзанд турарди, бошқа палласида сен ўзинг турардинг. Дадам раҳматли сени бошқача яхши кўрар эдилар” дейишади.

    “Чўкиб, бир ўлимдан қолганман”

    Фото: Скриншот

    — Ҳар уч ойда бувимникига меҳмонга борардик. Уйларининг ёнида катта анҳор ўтганди. Ёзги таътилда шу сувда чўмилардик. Менга доим балон билангина сувга тушишга рухсат беришарди. Бир куни туш пайти ҳамма ухлаб ётганди. Ҳа, сизларсиз маза қилиб чўмиламан деб секин сув бўйига бордим. Балонни кийиб, сувга тушдим-у, балон белимдан чиқиб кетди. Чўка бошладим, ёрдам беринглар деб бақирганим сари оғзимга сув кириб кетаверди. Чўкяпман-у, сониялар ичида хаёлимдан фақат бир нарса ўтди — ўлиб қолсам онам йиғлайди! Ҳали кичкинаман, лекин шу хаёл тинмай айланаверди. Шу пайт белимга бир нарса урилди. Сув бўйида ўсадиган олча дарахти экан, синиб тушганди. Шунга жон-жаҳдим билан тирмашиб, чиқиб олдим. Қарасам, балоним ҳам ёнимга келиб қолган экан. Оғиз-бурнимга анчагина сув кирганди, йўталиб-йўталиб, қайт қилиб олиб, кейин уйга қайтиб борганман ва ҳеч нима бўлмагандек қолганларнинг ёнига ётиб ухлаганман. Бу воқеани опаларимга ҳам, бувимга ҳам, онамга ҳам айтмагандим. Бир ўлимдан қолганман, дейди актриса.

    “Биргина фильм сабаб санъатни севиб қолганман”

    Фото: Скриншот

    Телевизорда “Комила” деган фильм намойиш этилган. Шунда қора кўзли, юзлари думалоқ, ёши ҳам ўша вақтда мен тенги қизча рол ўйнаган. Пианиночи ролини шу қадар қойилмақом ижро этганки, сеҳрланиб қолганман. Телевидениеда “Кино, кино, кино” деган кўрсатув бўларди. Тошкент – 11, Навоий кўчаси – 69 манзилига деб тинимсиз хат ёзганман. Ҳар ҳафта мактуб ёзардим. “Мен Навоий вилоятининг фалон жойида яшайман, ёшим бунча, актриса бўлишни хоҳлайман. Илтимос, Рихсивой Муҳаммаджонов, келиб мени кинога олиб кетинг”. Бир хил хат ёзаверардим ва кўрсатув эфирга узатиладиган вақтда мук тушиб, ҳеч бир сонини қолдирмай томоша қилардим. Лекин ҳеч хатимни ўқишмасди. Бир кун ўйинга берилиб, кўчага чиқиб кетганимда узатилган эфирда менинг мактубимни, исм-шарифимни ўқишган. Қўшним телевизорда кўриб қолиб, “Вой, ҳозир телевизорда Барнони гапиришди, сизларнинг манзилингизни айтишди” деб онамнинг ёнига югуриб чиққан.

    “Ҳатто техникумга киролмайсан, дейишган”

    — Мактабни тамомлаётганимда синф раҳбаримиз ҳаммага ўзини иқтидорига қараб, сен тиббиёт техникумига, сен қурувчиликка топшир деб маслаҳат берган. Менга келганда эса “Бу туришингда техникумнинг ёнига ҳам яқинлашолмайсан. Яхшиси, 3 ойлик, 6 ойлик котибалик курсларида ўқиб ол, ҳаётда хор бўлмайсан” деган. Бориб сочига ёпишгим келиб турса ҳам индамай қўяқолганман. Санъат олийгоҳига имтиҳон топшириб киролмадим, лекин қишлоқдошларимга киролмаганимни айтиш уят эди. Ҳа, кирдим, ўқияпман дердиму, ҳар куни актёрлик маҳорати дарсига борардим. Келаси йил эса ўқишга кириб кетганман, дейди актриса.

    Алфия кампир ролининг яратилиш тарихи

    Фото: Скриншот

    — 1989 йили институтдаги устозларимиз томонидан ўзига хос рол яратиш борасида топшириқ бўлган. Қайси ролни саҳнага олиб чиқсам экан, деб роса бош қотирганман. Шунда маҳалламиздаги татар кампир ёдимга тушиб, уни кузата бошладим. Кийиниши, гапириши, хатти-ҳаракатлари... Хуллас, “Қалпоқ”даги ижодкорлар билан институтда бирга ўқиганмиз. Улар Алфия кампир образини билгач, мени ҳам “Қалпоқ”қа таклиф этишган. Алфия кампир жуда машҳур бўлиб кетди, ҳатто ўз исмим қолиб унинг номи билан чақирадиган ҳам бўлишди. Шундан кейин бу образ институтда машҳур бўлган. Ҳамма “Алфия кампир, Алфия кампир” деб юрарди. Охирги пайтда Барно эканлигим эсимдан чиқиб кетган. Кимдир Алфия деса, мени чақиряпти, деб қарайдиган бўлганман.

    Ўзим асли ўзбекман. Маҳалламизда татар кампирлар бўларди. Образни ўша кампирларни кузатган ҳолда яратганман, дейди у.

    Барно Тешабоеванинг айтишича, “Алфия кампир”га икки марта совчи келган. Қашқадарёлик бир отахон Алфияга уйланиш ниятида кўрсатув таҳририятига хат ёзган.

    — Қизиқчи Искандар Ҳамроқулов менга доимо айтарди “Сиз бахтлисиз, чунки сиз нафақат машҳур, балки севимли ҳамсиз”, деб. Энди-энди ушбу сўзларнинг мағзини чақяпман. Дарҳақиқат, таниқлилар кўп, севимлилар кам. Биласизми, мени айниқса, чоллар яхши кўради, дейди Барно Тешабоева.

    Алфия нима сабабдан “Қалпоқ”дан чиқиб кетган?

    Фото: Скриншот

    — Алфия нега кетганини билмайман. “Қалпоқ”да чиқиб турса, томошабини кўп бўлади. Бир марта тортишиб қолганмиз. У ҳам Хадрада ётоқхонада турарди. Кейин олдига бордим, “Мен халқ учун сўраяпман сиздан, ўйнаб туринг. Халқ яхши ўйнагани учун атайлаб чиқариб юборди”, деб ўйлайди, ҳар хил одам бор деганим эсимда.

    Кўнгли очиқ аёл. Йўлда кетаётганимизда ҳам ҳаммани кулдириб, кайфият бериб юрарди. Кимдир уни йўлдан урди, кимлигини ҳам биламан. Майли, чуқурлашмайлик. Ҳозир интернетда кўриниб турибди, омадини берсин.

    “Қалпоқ” уники ҳам, у билан бошлаганмиз. “Қалпоқ”нинг бир-иккита сонидан кейин, кўрсатувга қўшилган. “Яна келаман”, дейдиган бўлса, марҳамат. Бошқа талантли ижодкорлар ҳам қатнашмоқчи бўлса, мен жон-жон дейман, дейди “Қалпоқ”даги Мараймамат — актёр Раҳмонали Суропов.

    “Умида Мирҳамидованинг “Оқ атиргуллар” шу таронанинг клипида чиққанимда умуман бошқача кўринишда эдим”

    Фото: Скриншот

    — Instagram’да шунақа изоҳ келди — бир обуначим: “Ёшсиз, чиройлисиз, халқни хурсанд қиламан деб ўзингизни кампирга алмаштириб умрингиз ўтяпти. Бунақа актрисалар йўқ, лекин қўрқмасдан ўзингизни қари кампирга айлантириб умрини шу билан ўтказиб юбордингиз, ҳақиқий актриса мана шундай бўлади”, деб ёзибди.

    Ўйлаб қоламан, масалан, Умида Мирҳамидованинг “Оқ атиргуллар” шу таронанинг клипида чиққанимда умуман бошқача кўринишда эдим. Шунақа чиройли кўринишларда рол ўйнасам бўлар эди, лекин унақа қаттиқ афсусланмайман. Бунақа ролларда чиқаётган актрисалар жуда кўп. Мухлислар уларни яхши эслай олмайди. Шунақа бўлгандан кўра Алфия кампир бўлиб танилганим маъқул, дейди Барно Тешабоева.

    Алфиянинг мухлисларидан кунига минглаб мактуб келади

    Фото: Google Images

    — Instagram очганимга икки йилдан ошди. Ундан олдин Telegram, Instagram, YouTube’ларга умуман қизиқмаганман. Замон талаби, бусиз бўлмас экан. Санъаткормиз, бир жойга таклиф тушса, YouTube’да кўрсатувларингиз борми, Instagramъда лавҳаларингиз борми, деб сўрашади. Бу ўзимга ҳам таъсир қила бошлади.

    Instagram очганимдан кейин Алфиянинг мухлисларига кўп эканини билдим. “Дайрект”имга бир кунда 500 та, 1000 та хабар келади. Ўқисам, кўпчилик шогирдликка олишимни сўраб ёзишган бўлади, дейди актриса.

    14 апрел, 21:41   Изоҳ (0)   17346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Алфия кампир#«Қалпоқ»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қалпоқ»даги Алфия — Барно Тешабоева татар кампир образининг яратилиш тарихини сўзлаб берди

    29.07.2020, 13:55

    «Туташ тақдирлар» сериали актёрлари орадан 10 йил ўтиб учрашди (видео)

    23.08.2020, 20:35

    «Қалпоқ»даги Мараймамат — актёр Раҳмонали Суропов шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди

    01.12.2020, 14:10

    Инфарктга чалинган комик актёр Раҳмонали Суроповнинг юраги операция қилинди

    08.12.2020, 15:13

    Instagram: Турк йигитга турмушга чиққан ўзбек актрисаси, Феруза Жуманиёзова хонадонида байрам, «пул ёмғири»га дуч келган Шаҳло Зоирова

    16.05.2022, 22:09

    Instagram: Дилдора Ниёзова санъатни тарк этди, «Чорсу»да помидор сотаётган Наргиз Зокирова, «Миллион» концертига борган Юлдуз Усмонова

    21.05.2022, 23:17

    Instagram: Турмуши жар ёқасида турган Муқаддас Саъдуллаева, Дилфуза Исмоиловага Mercedes совға қилишди, Иззат Шукуровнинг никоҳ оқшомидан репортаж

    27.06.2022, 22:09

    Instagram: Умидахон янги уйли, Одина Тўхтасинова машинали бўлди, Алишер Узоқов кумири билан учрашди, Достон Эргашев ЙПХ ходимининг тўйида бепул хизматда бўлди

    28.06.2022, 22:42

    Instagram: «Афсонанинг қайтиши», президент билан учрашган санъаткорлар, тонировка ҳақидаги вайнлар, Лаълихонга айланган Нилуфар Усмонова

    01.07.2022, 23:04

    Instagram: Қизини узатган таниқли сухандон, Бунёдбек Саидовга аталган ҳашаматли торт, Нигина Жабборова Акобирга турмушга чиқяптими? Наргиз Зокирова Ўзбекистондан к...

    02.07.2022, 22:44

    Instagram: Иззат Шукуров «асал ойи»да, Лиил Хуррамов дўкон очди, Муниса Ризаева янги квартирасини кўрсатди, Рашид Холиқов хонадонида байрам

    04.07.2022, 22:19

    «Унга нисбатан ноҳақлик қилдим». Азиз Раметов санъатдаги яқин дўсти Шоҳруххонни ранжитгани ҳамда киноларда кўринмай қолгани сабаби ҳақида (видео)

    10.08.2022, 17:29

    «Актёрларнинг оғзидан очликнинг ҳиди келиб туради». Актёр Раҳмонали Суропов вилоят театридаги актёр ва актрисаларнинг қийин шароити ҳақида (видео)

    24.08.2022, 18:07

    «Рак бўлиб қолдим, икки йил умрим қолибди, десам ҳам унашмаган». Раҳмонали Суропов «Қалпоқ»нинг Алфия кампир туфайли «запрет»га тушгани ҳақида (видео)

    26.08.2022, 10:43

    «Кимдир уни йўлдан урди». Раҳмонали Суропов Алфия кампир нима сабабдан «Қалпоқ»дан кетганига ойдинлик киритди (видео)

    09.09.2022, 21:57

    «Ўзавтомоторс сизни миниб юрибди». Даврон Кабуловнинг ҳайдовчиларга мурожаати, Аваз Охун Эйфелни «ютди». Instagram янгиликлари

    09.11.2022, 22:22

    «Гўзал актрисалар кўп, уларни танишмайди». Барно Тешабоева ёш бўлса-да, Алфия кампир сифатида танилганидан афсусланмаслиги ҳақида

    26.12.2022, 16:44

    Рол учун 8 ой лўлилар билан гаплашган Марям ва хўроз сабаб телевизорга чиққан Мараймамат — бир роли билан машҳурликка эришган ўзбек актёрлари

    13.01.2023, 11:43

    Instagram: 40 ёшли Ҳулкар Абдуллаева учинчи бор она бўлди, Ҳуснора Шодиева онасининг орзусини ушалтирди, “Қора ният” сериали юлдузи оила қурди

    22.06.2023, 22:36

    Instagram: Ситора Фармонованинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Юсупова турмушга чиқди, Baby Моҳи янги машинали бўлди  

    12.11.2024, 11:46

    Instagram: Эгизак неварали бўладиган Валижон Шамшиев, янги автомобиль харид қилган Феруза Норматова, имиджини ўзгартирган Алфия кампир

    6 март, 09:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.