АҚШ собиқ президенти Жо Байден тадбирларда нутқ сўзлаб бериш эвазига 300 минг доллар сўрамоқда. Бироқ уни таклиф қилмоқчи бўлганлар деярли йўқ. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Маълум қилинишича, Байденнинг сафдошлари унга омма олдида кўринмасликни маслаҳат бермоқда. Бироқ у ўз нутқи орқали 300 минг доллар ишлаб олмоқчи. Бу сумма ўз вақтида 400 минг долларгача гонорар сўраган собиқ президент Барак Обаманикидан анча кам. Байден февраль ойидан бери Creative Artists Agency (CAA) рўйхатига киритилган. Мазкур рўйхатда Мик Жаггер, Гарри Stayлс ва Бритни Спирс каби машҳурлар ҳам бор.
Агар Байден нутқ сўзлаш учун қаергадир бориши керак бўлса, унда собиқ президентга хусусий самолёт ва беш нафар ходим учун харажатларни тўлаш керак бўлади. Бундай харажат сабабли Байденнинг нутқларига нисбатан талаб юқори эмас.
Байден президентликдан кетганидан сўнг илк бор 16 апрель куни баёнот берди. У Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида оммавий нутқ сўзлади. У ногиронлиги бўлган инсонларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи ACRD ноҳукумат ташкилотининг конференциясида иштирок этган.
Собиқ президент тахминан 30 дақиқа нутқ сўзлаган ва ҳозирги АҚШ раҳбари Дональд Трамп исмини бир марта ҳам тилга олмасдан унинг маъмуриятининг ижтимоий таъминот соҳасидаги сиёсатини танқид қилган.
Янги маъмурият 100 кундан кам вақт ичида шунчалик кўп зарар ва вайронагарчиликка сабаб бўлди. Буларнинг шу қадар тез содир бўлгани ҳайратга солади, деган у.
У Трамп маъмуриятини ижтимоий таъминот харажатларини қисқартиргани, давлат хизматчилари сонини камайтиргани ҳамда миграция сиёсати учун танқид қилди ва бу ҳаракатларни “вайронкор” деб атаган эди.
Изоҳ (0)