• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Сўнгги нафасгача курашган: саратон туфайли бевақт оламдан ўтган машҳурлар

    Саратон — кўплаб инсонлар қатори машҳурларни ҳам аяб ўтирмайдиган касаллик. Шон-шуҳрат, бойлик ёки мухлисларнинг меҳри бу даҳшатли ташхисдан асраб қола олмайди. Қуйида ҳаёти давомида жасорат билан курашган ва охир-оқибат бевақт оламдан ўтган машҳур актёр ва актрисалар ҳақида сўз юритамиз.

    Фото: Kino.mail.ru

    1. Патрик Суэйзи

    Фото: Kino.mail.ru

    2008 йилда “Руҳ” фильми юлдузига меъда ости бези саратони ташхиси қўйилган. Касаллик жуда кеч босқичда аниқланган. Шифокорлар унинг атиги бир неча йил умри қолди деб ҳисоблашган. Дастлаб актёр кимётерапиядан воз кечди, лекин оила аъзолари уни интенсив даволанишга кўндиришга муваффақ бўлишди.

    Ўша йилнинг июль ойида Патрик интервью бериб, саратонга қарши муваффақиятли курашаётганини ва соғайишга умид қилаётганини айтди. 2009 йил январь ойида у зотилжам билан шифохонага ётқизилди, бироқ кейинроқ журналистларга ҳали узоқ яшаш нияти борлигини айтди.

    Суэйзи ҳаёт ритмини сусайтирмасликка ҳаракат қилган: у “Ёвузлик” телесериалида ФБР агентини ўйнаган, рафиқаси Лиза Ниеми билан бирга хотиралар китобини ёзишни режалаштирган. Навбатдаги кимётерапиядан кейин уни аёли билан машина харид қилаётган ҳолатда кўришган. Аммо апрель ойида актёрда жигар метастазлари аниқланди ва даволаниш самара бермади. Патрик Суэйзи 2009 йил 14 сентябрда 57 ёшида вафот этди.

    2. Шеннен Доэрти

    Фото: Kino.mail.ru

    “Сеҳрланганлар” сериалида Пру Ҳолливел ролини ўйнаган актрисага 2015 йилда кўкрак бези саратони ташхиси қўйилган. Доэрти дарҳол даволанишни бошлади ва касаллик ремиссияга тушди. Сўнг актриса фаолиятини давом эттирган, бироқ 2020 йилда касаллик қайталанди ва 4-босқичда эканлиги маълум бўлди.

    Шеннен операция қилинди, нур терапиясини бошидан ўтказди, аммо 2023 йил июнь ойида саратон ҳужайралари унинг бош мия соҳасига тарқалгани маълум бўлди. Актриса яна оғир даволаниш терапияларини бошлашига тўғри келди. Соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга турмуш ўртоғи Курт Исваринко билан ажрим жараёни ҳам таъсир кўрсатди. Шенненнинг айтишича, у алимент тўламаслик учун ажрашишга розилик бермаган. Янги йил арафасида берган подкастида актриса турмуш ўртоғининг хиёнатини мураккаб операциядан бир неча дақиқа аввал билиб қолганини айтган. Афсуски, Шеннен Доэрти 2024 йил 13 июлда 53 ёшида вафот этди.

    3. Алан Рикман

    Фото: Kino.mail.ru

    Актёр биринчи бор 2005 йилда, “Гарри Поттер” фильмидаги профессор Снейп ролини ижро этаётган пайтда саратон билан юзма-юз келган. Унга простата саратони ташхиси қўйилди. Алан мураккаб операция ўтказди ва касалликни енгди, шунга қарамай, у “Феникс ордени” фильмидаги ишини тўхтатмади ва кино якунланишигача рол ўйнади.

    2015 йилда Алан мини инсультни бошдан кечирди. Шифохонада унга меъда ости бези саратони ташхиси қўйилди. Худди шу касалликдан отаси ҳам вафот этган эди. Касаллик бир муддат аломат бермади, аммо кейин тез суръатда ривожланди. 2016 йил 14 январда Алан 70 ёшига беш ҳафта қолганда ҳаётдан кўз юмди.

    2022 йилда Алан Рикманнинг 25 йил давомида юритган шахсий кундаликларига асосланган мемуарлари чоп этилди.

    4. Чедвик Боузман

    Фото: Kino.mail.ru

    2020 йил апрель ойида Marvel фильмлари юлдузи ва “Қора пантера” фильмидаги бош рол ижрочиси ижтимоий тармоқларда видеомурожаат эълон қилди. Аммо мухлисларнинг эътиборини лойиҳа эмас, актёрнинг ҳолати жалб қилди — у жуда озиб кетган ва касал кўринар эди. Улар соғлиғи ҳақида сўрай бошлашди, аммо Чедвик ҳеч нарса демади. Кўпчилик бу ҳолатни янги ролга тайёргарлик деб ўйлади. Аслида эса, 2016 йилда унда 3-босқичдаги йўғон ичак саратони аниқланган эди.

    Боусман 2020 йил 28 августда Лос Анжелесдаги уйида вафот этди. У атиги 43 ёшда эди. У “Ма Рейни: Блюз онаси” фильмидаги роли билан вафотидан сўнг “Оскар” мукофотига номзод бўлган кам сонли актёрлардан бири бўлиб тарихга кирди.

    5. Кёрсти Элли

    Фото: Kino.mail.ru

    “Олтин Глобус” совриндори ва “Икки одам: мен ва менинг соям” фильмидаги рол билан танилган Кёрсти Элли энг маккор саратон турларидан бирига дуч келди. Йўғон ичакдаги ўсимта узоқ вақт белги бермай, жуда тез ривожланди. У 2022 йил май ойида бел оғриғи сабаб шифокорга мурожаат қилганида саратон ташхиси қўйилди.

    Кёрсти бу жараён аллақачон хавфли босқичда эканлигини билмасди. Барча босқичлардаги даволанишга қарамай, касаллик устун келди. 2022 йил 6 декабрь куни, 71 ёшида, фарзандлари ва яқинлари қуршовида вафот этди.

    6. Одри Ҳепберн

    Фото: Kino.mail.ru

    Унинг истеъдоди ва нафислигига ҳанузгача қойил қолишади. Кинематографиядан ташқари, Одри Ҳепберн хайрия ишлари билан шуғулланган ва БМТ болалар фондининг эзгу ният элчиси бўлган. Бир сафар Сомалига сафар чоғида қорни оғриб қолган, аммо у сафарни бекор қилмаган. Швейцариядаги текширувлар ҳеч нарса аниқламади. Орадан бир оз вақт ўтиб, унга қориннинг ички қисмида жойлашган, кам учрайдиган саратон ташхиси қўйилди.

    Ўсма бир неча йил давомида ўсиб, ингичка ичакка тарқалган эди. Операциядан сўнг Одри кимётерапия курсини олди. Шифокорлар ижобий прогноз берган бўлса-да, бир ой ўтгач, кучли оғриқлар билан яна касалхонага ётқизилди. Тадқиқотлар касаллик йўғон ичакка ҳам тарқалганини кўрсатди.

    Сўнгги Янги йил байрамини у ўғиллари ва севимли инсони — актёр Роберт Валдерс билан ўтказди. Одри Ҳепберн 1993 йил 20 январда 63 ёшида вафот этди.

    12 апрел, 14:59   Изоҳ (0)   17436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар#саратон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Marvel студияси актёрлари суратга олиш майдончаларидан қандай сувенирларни олиб кетган?

    28.04.2020, 10:29

    Фото: Ҳинд киноси афсоналари аввал ва ҳозир

    20.06.2020, 19:32

    «Муҳташам юз йил» сериалида турли образларни яратган қариндош актёрлар (фото)

    02.10.2020, 18:28

    Катта сериалларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради. «Муҳташам юз йил» сериалида йўл қўйилган камчиликлар (фото)

    10.10.2020, 09:49

    «Биз худди эгизакдекмиз»: Спирс, Лопес ва бошқа юлдузлар онаси билан қанчалик ўхшаш? (фото)

    12.03.2021, 13:33

    «Саратон — ҳаммаси тамом, дегани эмас». Қўрқинчли касалликни енгган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    29.09.2021, 14:39

    «Ваъз ўқишни бас қилинг! Ундан кўра ёмғир овозини жимгина тинглаш қизиқроқ!». Акира Куросава фильмларини қандай кўриш керак?

    03.01.2022, 16:11

    «Саратон — ҳаммаси тамом, дегани эмас». Қўрқинчли касалликни енгган ўзбекистонлик машҳурлар тарихи

    02.01.2022, 14:32

    Голливуднинг ҳанузгача «Оскар»га лойиқ кўрилмаган машҳур актёр ва актрисалари (фото)

    16.12.2022, 16:49

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Фильмда рол ўйнашни хоҳламаган, лекин мажбур қилинган Голливуд актёрлари

    18 март, 09:46

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Довюрак киноюлдузлар: фильмлардаги хавфли трюкларни каскадёрсиз бажарган Голливуд актёрлари

    25 март, 19:55

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Биргина исмининг ўзи билан пул топадиган Голливуд юлдузлари  

    5 апрел, 11:58

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Голливуд юлдузларининг севимли таомлари 

    5 апрел, 14:57

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    “Киану Ривзга ёрдам бермоқчи эдим”: Қозоғистонлик аёлни “Голливуд юлдузи” алдамоқчи бўлган

    8 апрел, 19:58

    Голливуд юлдузи Хю Грант ва унинг оиласини Лондон аэропортида ушлаб қолишди

    9 апрел, 18:40

    Хитойда Голливуд фильмларининг намойиши тақиқланиши мумкин

    9 апрел, 15:45

    Тилла Bugatti ва Жеймс Бондга тегишли раритет: Голливуд юлдузларининг ҳеч кимникига ўхшамаган автомобиллари

    10 апрел, 09:57

    Кинога тасодифан кириб келган ва оламшумул машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари

    11 апрел, 17:01

    Смартфонлар ва бақириш тақиқ остида: машҳурлар фарзандларини қандай тарбиялайди?

    10 апрел, 18:45

    Жоли асалари билан, Бекҳэм саҳрода: фотосессияларга миллионлаб доллар сарфлайдиган машҳурлар

    11 апрел, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фильмларда бошқа кино юлдузларини гавдалантирган замонавий актрисалар

    Лайфстайл | 25 июн, 09:58

    Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

    Дунё | 25 июн, 09:53

    Жазирамада ёқимсиз ҳидлардан қутулишга ёрдам берадиган 7 та лайфҳак

    Лайфстайл | 25 июн, 09:47

    “Эронга қарши уруш ҳали тугамаган” — исроиллик генерал

    Дунё | 25 июн, 09:32

    Исроил ҳужумида 80 дан ортиқ ғазолик ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 25 июн, 08:40

    Ўзбекистонликлар қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича Швецияга ишга юборилади

    Ўзбекистон | 25 июн, 08:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.