Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан шартнома имзолади. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, футболчи “шерлар” билан 1,5 йиллик битимга имзо чеккан.

Эркинов — “Пахтакор” футбол академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. 2022 йилда Тошкент клуби уни Россиянинг “Торпедо Москва” жамоасига трансфер қилган эди. Бироқ, Москвада у доимий ўйин амалиётига эга бўла олмади ва 2023 йилда ижара асосида “шерлар” сафига қайтди.
2024 йилнинг ёзида Эркинов “Торпедо”ни тарк этиб, Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” клубига ўтди. Ушбу трансфер учун амирликлар жамоаси “Торпедо”га 300 минг евро тўлаган.
Футболчининг “Ал-Ваҳда” билан тузган шартномаси жорий йилнинг июль ойи бошида якунига етди. У эркин агент мақомида “шерлар” сафига қайтди.
Маълумот учун, Ҳожимат Эркинов “Пахтакор” таркибида шу кунгача 75 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)