• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Аёллар саҳифаси Фарзанд

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, бутун дунё бўйлаб одамлар қиз фарзандли бўлишни маъқул кўрар экан. Нега барча қиз бола тарбиялашни орзу қилиши сабабларини таҳлил қиламиз.

    Йиллар давомида эркаклар ўғил, аёллар эса қиз фарзанд тарбиялашни истайди, деган қараш билан яшадик. Вақт ўтиб, вазият бутунлай тескари — оналар ўғил, оталар қиз фарзанд кўришни хоҳлайдиган бўлиб чиқди. Сўнгги тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда иккала ота-она ҳам жинс аниқлаш маросимида пушти рангни кўришни орзу қилмоқда.

    Яқинда The Economist журнали қизиқарли мақола эълон қилди. Унда замонавий ота-оналар қизларни тарбиялашни афзал кўришлари таъкидланган. Бу жуда ғалати ҳодиса, чунки тарихан ўғиллар доим умид ва таянч ҳисобланган, наслни давом эттириш учун масъул бўлган, жамиятда оиланинг вакили сифатида қаралган. 21-асрда ўзгаришлар содир бўлди: кўпчилигимиз шахсий тажрибамиздан “она қўйнидаги ўғил” тушунчасини биламиз ва ҳатто катта ёшдаги эркакларнинг оналари билан ҳаддан ташқари яқин муносабати ҳақидаги ҳазиллар ахборот маконини тўлдириб юборди.

    Қизлар яна дунёни бошқармоқда

    Қизларга бўлган кескин “талаб”нинг аниқ сабаблари ҳали тўлиқ аниқланмаган, бироқ статистик маълумотлар бу шунчаки гап эмаслигини кўрсатмоқда. The Economist журнали маълумотларига кўра, келажакдаги ота-оналар фарзандининг жинсини танлаш имкониятига эга бўлган сунъий уруғлантириш клиникаларида сезиларли устунлик айнан қизлар фойдасига бўлмоқда. Фарзандликка олиш жараёнида ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда.

    Бу тенденция 2009 йилда Кларк университети ижтимоий сўров ўтказганида пайдо бўлган. Иштирокчилар қизларни афзал кўришган, бунинг бир нечта сабаблари бор эди:

    • қизларни тарбиялаш осонроқ;
    • қизлар шахс сифатида қизиқарлироқ;
    • қизлар ақллироқ: улар шубҳали воқеаларга аралашмайди, таълим олишга кўпроқ қизиқади;
    • қизлар руҳий жиҳатдан барқарорроқ;
    • қизлар ота-она уйини эртароқ тарк этади ва ўзларини мустақил таъминлашни анча барвақт бошлайди;
    • қизларнинг кексайган ота-оналарига ғамхўрлик қилиш эҳтимоли юқорироқ.

    Нима учун ўғил болалар бу мусобақада ортда қолмоқда?

    Замонавий ҳаётда ота-оналарда ўғил фарзанд тарбияси борасида тобора кўпроқ ташвиш ва қўрқувлар уйғотмоқда. Муайян пайтда оналар риоя қилишлари лозим бўлган чегарани сезмаслик ҳолатига тушиб қолди. Ҳаддан зиёд меҳрибон бўлиш мустақил бўлмаган ва инфантил эркакнинг шаклланишига олиб келиши мумкин, аксинча, авторитар ва совуққон муносабатда бўлиш эса зўравон ёки золимни тарбиялашга сабаб бўлиши мумкин. Ота-оналар ўғилларини тарбиялашда масъулиятларини чуқур ҳис этади, бироқ хато қилиб қўйишдан ва дунёга зўравон ёки тазйиқ ўтказувчи шахсни “тақдим этишдан” чўчийди.

    Дунёнинг ривожланган мамлакатларида қиз кўриш истаги нима учун ортиб бормоқда?

    Европа маданиятида ўғил болаларга устунлик берилмагандек кўринарди. Аммо ижтимоий ўзгаришлар ва гендер тушунчасидаги сезиларли маданий силжиш бир нечта асосий сабабларни аниқлаш имконини бермоқда:

    1. Гендер стереотипларининг йўқолиши. Ривожланган мамлакатларда қизлар фақатгина “оила ўчоғини асровчи” сифатида эмас, балки кенг ижтимоий рол ва имкониятларга эга шахс сифатида қабул қилинмоқда. Бугунги кунда қизлар кўпроқ ҳиссий яқинлик ва ҳаётий ютуқлар билан боғланмоқда;
    2. Оилавий қадриятларнинг ўзгариши. Замонавий оилалар тарбия сифати ва мустаҳкам ҳиссий алоқаларга эътибор қаратмоқда, яқинлик, самимийлик ва барқарорлик айнан қизлар билан боғлиқ ҳолда идрок этилмоқда;
    3. Патриархал кутишларнинг камайиши. Жамиятда авлодни фақат ўғиллар орқали давом эттириш муҳимлиги ҳақидаги тушунча бугунги кунда деярли йўқолган. Замонавий шароитлар эркакларни янада заифроқ қилиб қўймоқда, бу эса патриархат тизимининг инқирозини янада чуқурлаштирмоқда.

    Замонавий ота-оналар қизларини қандай тарбияламоқчи?

    Бугунги кунда оналар ҳам, оталар ҳам агар қиз фарзанд кўришса, ўзларининг ота-оналик салоҳиятларини тўлиқ намоён эта олишларига ишонишмоқда. Қизлар тарбиясида одамларни айнан нима ўзига жалб этмоқда?

    • Ўзини севиш ва қабул қилиш

    Ота қизининг ўзини аёл сифатида севиши ва қабул қилишини ўрганишида, ўз гўзаллиги ва аёллигини кўра олишида, шунингдек, оиладаги соғлом муносабатларга ҳурмат кўрсатишида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Шундай қилиб, эркак киши ўзининг қадр-қимматини аниқ биладиган ҳақиқий маликани тарбиялаш масъулиятини зиммасига олади.

    • Соғлом ўзини баҳолаш

    Қизнинг фазилатларини доимий равишда рағбатлантириш ва эътироф этиш унинг ўз кучи ҳамда қобилиятларига ишонч билан вояга етишига кўмаклашади, бу эса уни ташқаридан бериладиган салбий баҳолардан ҳимоя қилади.

    • Ташқи дунё билан мулоқот ва мустақиллик

    Ота қизига атрофдагилар билан муносабат ўрнатишни, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ва мустақил бўлишни ўргатади. Бу нафақат шахсий ҳаётда, балки карьерада ҳам муҳим аҳамият касб этади.

    • Ҳиссий қўллаб-қувватлаш ва ишонч

    Қизлар онаси билан яқин ҳиссий алоқага муҳтож, чунки бу алоқа ишончни шакллантиради ҳамда ўз танаси, ҳис-туйғулари ва аёллик ўзлигини англашга ёрдам беради.

    • Меҳрибонлик ва ҳурматни шакллантириш

    Ўзига ва бошқаларга нисбатан меҳрибонлик ва ҳурматни тарбиялаш қизларга уйғун муносабатлар ўрнатиш ва ижтимоий мослашувчан бўлишга ёрдам берадиган муҳим жиҳатдир.

    • Рол моделлари ва оилавий анъаналар

    Она ва ота биргаликда тўғри гендер роллари намунасини яратади: она уй ишлари ва аёллик кўникмаларини ўргаца, ота ташқи дунё билан мулоқот қилиш ва интизомни ўргатади.

    • Қўллаб-қувватлаш ва мустақиллик мувозанати

    Она кўпинча ҳиссий ҳимояни таъминлайди, ота эса мустақиллик ва масъулиятни рағбатлантиради. Бу эса қизнинг ишончли ва мустақил шахс бўлиб вояга етишига ёрдам беради.

    Албатта, замонавий статистика навбатдаги қоралашга айланиб қолмаслиги керак. Ота-она бўлиш — бу ажойиб ва муҳим вазифа бўлиб, бунда боланинг жинси аслида аҳамиятга эга эмас. Қизни совға, ўғилни жазо деб ўйламаслик лозим, чунки энг аввало болаларни яхши инсонлар ва кучли шахслар қилиб тарбиялаш керак.

    14 июл, 13:07   Изоҳ (0)   864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #фарзанд#оила#саломатлик#тренд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қон ивувчанлиги бузилиб, бирор орган қонаса, литрлаб қон йўқотиш мумкин. Симптомлари фақат эркакларда кўринадиган, аёллар ташувчиси бўлган наслий касаллик — гемофи...

    17.04.2022, 14:25

    «Дақиқалар, сониялардан тўғри фойдаланишни ўрганинг» — сенаторлар, депутатлар ҳамда вазирлар мактаб битирувчиларини табриклади

    25.05.2022, 11:12

    Касал бўлишга вақт йўқ: 20, 30, 40 ёш ичида ўтиш зарур бўлган тиббий текширувлар

    16.07.2022, 13:32

    «Оқила аёллар» жамоатчилик тузилмасининг асосий вазифалари нимадан иборат бўлади?

    22.08.2022, 15:42

    Буюк Британияда болалар қандай тарбияланади: Сеҳргар энага Мери Popпинсдан ота-оналарга 10 та қимматли маслаҳат 

    25.02.2023, 13:35

    Бола гаджетларга қарам бўлса, қандай йўл тутиш керак? 

    06.11.2023, 14:42

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

    21.03.2024, 13:35

    “Миш-мишлар ичида яшайман” — 18 ёшида она бўлган, қўшиқчиликда омади келмаган ва раққосалиги сабаб актрисага айланган Зарина Низомиддинова 35 ёшда (фото)

    02.04.2024, 11:50

    Қиш мавсумида болаларни турли касалликлардан ҳимоя қилишнинг оддий ва самарали усуллари

    05.12.2024, 16:45

    “Уларга қўшимча шароит ва енгилликлар яратиб беришга тайёрман”. Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан хотин-қизларни табриклади

    7 март, 14:57

    Уйланган эркаклар бўйдоқларга нисбатан узоқроқ яшайди — илмий хулоса

    18 март, 14:13

    БМТ ҳисоботи: Туғилишнинг пасайиши яшаш даражаси ошиши ва келажак ташвиши билан боғлиқ

    10 июн, 23:45

    Ёш болалар билан таътилни қандай қилиб завқли ўтказиш мумкин?

    12 июн, 14:55

    Шаҳло Зоирова пулга зор кунлари ва турмуш ўртоғини оммага кўрсатмаслиги сабаби ҳақида гапирди

    13 июн, 15:58

    Турк киносининг гўзаллик ва маҳоратда ёшлардан қолишмайдиган кекса актрисалари

    16 июн, 11:21

    “10 йил олдинги ўзимга кўпроқ туғишни маслаҳат берардим”. Дилноза Исмияминова шахсий ҳаёти ва хиёнат ҳақида

    19 июн, 18:24

    “Диско раққоси” 75 ёшда: Митхун Чакраборти қандай қилиб ўзбек томошабинларининг севимли актёрига айланди?

    24 июн, 15:05

    Москвада дунёга келган, энг катта гонорарини Райҳондан олган беш фарзанднинг отаси Йигитали Мамажонов 35 ёшда

    25 июн, 16:05

    Pixar “Рататуй” мультфильмининг давоми устида ишламоқда

    26 июн, 16:00

    Голливуд юлдузларининг кино оламида шуҳрат қозонаётган фарзандлари

    1 июл, 19:10

    Искандар Ҳамроқулов 1,5 ёш фарзанди ОИТСдан вафот этгани ҳақида сўзлаб берди

    3 июл, 13:25

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    3 июл, 23:35

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    9 июл, 23:25

    Июндаги нафақалар: суюнчи ва дафн учун қанча тўлаб берилди? 

    8 июл, 22:42

    Аргентинада ҳарбий тўнтариш даврида ўғирланган чақалоқ 48 йилдан сўнг топилди

    9 июл, 15:30

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча фуқарога ижтимоий тўловлар тайинлаб берилгани очиқланди 

    9 июл, 13:35

    Хитойда Labubu’нинг ҳамёнбоп муқобили — Wakuku тақдим этилди

    10 июл, 16:03

    Наоми Кемпбелл 53, Жорж Клуни 56: ёши улғайганда фарзандли бўлган машҳурлар

    10 июл, 14:46

    Машҳурлик келтирган ролларини ёмон кўрадиган турк кино юлдузлари

    10 июл, 17:08

    Таътил пайтида ўсмир фарзандларингизни смартфондан узоқлаштиришнинг 5 та усули

    11 июл, 15:10

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    12 июл, 10:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камеруннинг 92 ёшли президенти саккизинчи муддатга номзодини қўяди

    Дунё | 14 июл, 16:25

    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

    Реклама | 14 июл, 15:00

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 16:23

    Ёзда ортиқча вазн тўпламаслик учун қандай таом ва ичимликлар истеъмол қилиш керак? Мутахассис тавсиялари

    Маслаҳатлар | 14 июл, 16:10

    Президент фармони билан АОКА фаолияти тугатилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 16:01

    Расман. “Барселона” Кувайтда туғилган 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади

    Спорт | 14 июл, 16:00

    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

    Реклама | 14 июл, 13:32

    Президент Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:55

    Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик ортидан қанча жиноий иш очилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.