• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Ваъз ўқишни бас қилинг! Ундан кўра ёмғир овозини жимгина тинглаш қизиқроқ!». Акира Куросава фильмларини қандай кўриш керак?

    Япониялик режиссёр, сценарийнавис ва продюсер Акира Куросава кино тарихидаги энг нуфузли шахслардан биридир. 57 йиллик ижодий фаолияти давомида 30 та фильм яратган. «Расёмон», «Етти самурай», «Қонга ботган тахт», «Махфий қалъадаги уч муттаҳам» фильмлари, Ронин Санжуро ҳақидаги «Жангчи сояси» ва «Ran» каби кинокартиналари режиссёрга катта шуҳрат келтирган. «Arzamas» онлайн-академиясининг таниқли режиссёрлар ҳақидаги туркумидан Акира Куросава ҳақидаги мақолани «Дарё» ўзбек тилида эътиборингизга ҳавола этади.

    Фото: «Kino-teatr.ru»

    Япон киноси билан танишиш кўпчилик учун Акира Куросава (1910–1998) фильмларидан бошланади. 1951 йили  «Расёмон» картинаси Венеция кинофестивалида «Олтин шер» ва «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» номинацияси бўйича «Оскар» мукофотига сазовор бўлган. Япон кинематографияси халқаро миқёсда эътироф этилиши шу ютуқлар билан бошланган. Куросаванинг жаҳон киносига таъсири кўламини унинг картиналаридан олинган кўплаб иқтибослар ва ўзлаштирмалар билан баҳолаш мумкин.

    Жорж Лукас «Махфий қалъадаги уч муттаҳам» фильми (The Hidden Fortress) томошасидан сўнг «Юлдузлар жанги»ни яратган бўлса, урушдан кейинги классик вестернлар — Жон Стёржеснинг «Қойилмақом еттилик» (The Magnificent Seven) ҳамда Сержо Леоненинг «Бир сиқим доллар учун» (A Fistful of Dollars) фильмлари «Етти самурай» ва «Тансоқчи» картиналари таъсирида ишланган. Куросаванинг таъсир доираси Голливуд билан чегараланиб қолмайди. Ҳиндистонда «Яшаш» фильмининг (To Live) еттита ремейки суратга олинган. Дарвоқе, 2017 йили Россияда ҳам Рустам Ҳамдамов «Расёмон» картинасининг қайта ўйлаб, суратга олинган «Тубсиз қоп» фильмини намойиш қилди.

    Куросава «сири»ни унинг шажарасига эътибор берган ҳолда очиқлашга уринишади: режиссёр илдизи қадимги самурайларга бориб уланувчи оилада туғилган. Япон анъаналари ҳимоячиси, Ғарбда машҳур мифологик самурай образини Куросаванинг ўзи ҳам қўллаб-қувватлаган, масалан, таржимаи ҳолида буни яққол ифодалаган. Шу билан бирга, унинг фильмлари Европа ва Америка киносидан олинган ўзлаштирмаларга тўла. Айниқса, Жон Форд муаллифлигидаги фильмлар бунинг далили. Япон режиссёри янги ғояларни, улар қаердан келганидан қатъи назар, доимо очиқ қабул қилган.

    Куросава фильмларида инсоннинг замон ва ҳаётий қийинчиликларга мослашувчанлиги мадҳ этилади. Буддизм нуқтаи назаридан ортодоксал ҳисобланган ушбу ғоя унинг асарларида нафақат баён қилиш даражасида, балки визуал тарзда ҳам — камера ҳаракати, мизансаҳна динамикаси ва актёр имо-ишораси, табиий цикллар ҳамда нозик тебранишлар орқали етказиб берилади.

    Ҳаракат ҳар доим кинематографиянинг асосий кучи ҳисобланган. Куросава бу имкониятдан усталик билан фойдаланган. Унинг севимли жанри — бу жанговар фильм. Унинг «Дзюдо даҳоси» (The Genius of Judo) номли биринчи фильми шу жанрда суратга олинган. Кўплаб жанг саҳналаридан бирида Куросава томошабинга жанг тафсилотларини аниқроқ етказиб бериш учун секинлаштирилган тасвирдан фойдаланади. Кейинчалик бу Америка (ва бошқа) жангари фильмларнинг классик техникасига айланади. Душман танасини кесиб ўтаётган қилич зарбларига ҳамоҳанг эшитилувчи махсус овоз эффектларини ҳам Куросава («Тансоқчи» фильмида) ўйлаб топган.

    Кўплаб кинофестиваллар ғолиби бўлган вақтида ҳам у студия режиссёри бўлиб қолади ва эътиборни томошабинлар оммасига қаратади. «Эй роҳиб, ваъз ўқишни бас қил! Ундан ёмғир овозини жимгина тинглаш қизиқроқ!» — дейди «Расёмон» фильми қаҳрамонларидан бири. Бу сўзлар Куросаванинг шиоридек жаранглайди. Режиссёрнинг асосий вазифаси томошабинга ўргатиш эмас, балки уни қизиқарли сюжет, кадрлар динамикаси ва махсус эффектлар билан ўзига жалб қилиш бўлган.

    Нимадан бошлаш керак?

    «Расёмон» фильмидан олинган кадр.

    «Расёмон» фильмидан олинган кадр.
    Фото: Daiei Film

    «Расёмон» — мелодрама, мистик триллер ҳамда комедия элементларини ўз ичига олган детектив асар бўлиб, жаҳон кинематографиясининг юксак чўққиларидан биридир. Куросавани урушдан кейинги дунёда фалсафий изланишлар, маданий ва сиёсий ўзгаришларни акс эттирувчи воқеликни субъектив идрок этиш мавзуси қизиқтирарди. Фильм япон ёзувчиси Акутагава Рюноскенинг (1892—1927) «Чангалзорда» ҳамда «Расёмон дарвозаси» ҳикоялари асосида суратга олинган.

    Фильм воқеалари XI асрда ижтимоий можаролар ва кланлар ўртасидаги низолардан безган Япония заминида бўлиб ўтади. Уч эркак жаладан қочиб, бир пайтлар императорлар пойтахтига кираверишда турган, эндиликда ярим вайронага айланган Расёмон дарвозасининг томи остига яширинади. Кўҳна томдан лойқа сув оқар, эркаклар эса ошиқмай суҳбат қурарди. Улардан иккиси ўзи бефарқ қолдира олмаган суд ишида иштирок этганди. Самурай ўлдирилган, рафиқасининг шаъни топталган... Лекин бу қандай юз берган? Куросава бизга ҳодисанинг тўрт версиясини кўрсатади ва уларнинг барчаси бир-бирига зид.

    Қотиллик ва зўрлаш чангалзорда — тартибсиз шароитида рўй беради. Бу эса қаҳрамонларни меъёрларга риоя қилиш, инстинкт ва ҳис-туйғуларни бостириш мажбуриятидан қутқаради. Фожиавий саҳналар иложи борича ишонарли тарзда суратга олинган. Биз ҳар бир ҳикоячининг вариантини унинг кўзи билан эмас, балки четдан кузатгандай бўламиз. Камера қаҳрамонларни энг кутилмаган ракурсларда кўрсатади. Дарахт шохлари орасидан чарақлаб тушаётган қуёш нурлари актёрлар юзида нур ва соя ўйинини акс эттириб, улардаги кечинмаларни бўрттириб кўрсатади. Ҳамма нарса ҳақиқатга элтаётганига ишора қилади, лекин ҳақиқат қўлдан сирпаниб чиқиб кетаверади. Ўрмон саҳналари орқали Куросава «инсон қалби осонгина адашиши» мумкин бўлган шаҳват дунёсини кўрсатмоқчи бўлади.

    Шундай қилиб, шабаданинг енгилгина эпкини босқинчи Тадзёмаруни уйғотиб юборади ва уни зўравонликка ундайди. Фильм сўнггида ниҳоят ёмғир тинади ва Расёмон дарвозаси томондан қуёш чиқади. Унинг нурлари ёрқин келажакнинг сийқа метафораси эмас, балки борлиқ қонуниятларининг баёнидир. Қуёш нурлари муросасиз, ҳали ҳам мавжуд. Ёмғир абадий ёға олмайди, қуёш ҳар куни порламайди, теварак-атроф тинимсиз ўзгариб туради ва инсон ҳам шу дунёнинг бир бўлагидир.

    Кейин нимани кўриш керак?

    «Яшаш» фильмидан олинган кадр.

    «Яшаш» фильмидан олинган кадр.
    Фото: Toho

    «Расёмон» фильми билан танишгандан сўнг режиссёрнинг «Яшаш» фильмидан бошлаб, ҳозирги замон ҳақидаги (япончада «гендайгеки») фильмларига мурожаат қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бош қаҳрамон (Куросаванинг севимли актёрларидан бири Такаши Шимура ўйнаган) кичкина одам, оддий муниципал хизматчи бўлиб, ҳамкасблари уни «мумия» деб атайди. Деярли бутун умрини ёлғизликда, мақсад ва қизиқишларсиз ўтказган бу одам бир куни саратон касаллигидан тез орада вафот этиши мумкинлигидан хабар топади.

    Энди ҳар бир кун охиргиси бўлиши мумкинлигини англаган қаҳрамон ҳаёт лаззатини ҳис қилишга журъат этади. Бироқ унинг учун чинакам нажот одамларга, жамиятга хизмат қилиш эди: бор кучни болалар майдончаси қурилишига сарфлайди. Энг эсда қоларли ва тез-тез иқтибос ўрнида келтириб туриладиган саҳналардан бирида қаҳрамон ўзи барпо қилган боғдаги беланчакда ўтирганча аста хиргойи қилади: «Умр қисқа! Севинг, қизлар, севинг!». Осмондан паға-паға оппоқ қор ёғмоқда, беланчакнинг бир текис ҳаракати қаҳрамоннинг хотиржам ва хушнуд кайфиятини ифода этади.

    1952 йилда Лев Толстойнинг «Иван Иличнинг ўлими» қиссаси асосида ишланган «Яшаш» фильми Берлин кинофестивалида махсус мукофотга сазовор бўлди. Ғарб томошабинлари Куросавага урушдан кейинги япон жамияти ҳақидаги фильмлар режиссёри сифатида қарай бошлади. Японлар Куросавани бу қиёфада «Сархуш малак» (Drunk Angel) ва «Дайди ит» (Homeless Dog) фильмлари орқали аввалроқ таниганди: бу фильмларда Япониянинг урушдаги мағлубияти ва дунёнинг янги тартиботларига мослашиш қийинчиликлари очиб берилган. Ушбу картиналар орқали «замонавий» Куросава билан яхшироқ танишишингиз мумкин. «Сархуш малак» урушдан кейинги кинематографияда машҳур бўлган япон якудза гангстерлари ҳақидаги жанрни бошлаб бергани билан ажралиб туради.

    Гангстерлар ҳақидаги фильмлар билан танишгандан сўнг Куросаванинг костюмли кинотасмалари томошасига киришишнинг айни вақти. Ушбу фильмлар кўпинча тарихий стереотипларни замонавий нуқтаи назардан қайта талқин қилади.

    «Расёмон»да бошланган мукаммаллашган самурай образини деконструкция қилиш «Етти самурай» номли ёрқин блокбастерда давом эттирилган. Бўёқдор жанг саҳналари бир вақтнинг ўзида учта камерада суратга олинган, бу эса Куросаванинг ўзига хос техникаси, техник янгиликлари ичида энг муҳими эди. Самурайлар туркумини «Махфий қалъадаги уч муттаҳам» ва «Тансоқчи» фильмлари билан давом эттириш мумкин.

    Сўнгги муҳим нуқта — Ғарб классик адабиётига мурожаат. «Қонга ботган тахт» (Throne of Blood) Шекспирнинг «Макбет» асари таъсирида олинган бўлса, «Югурди» (Ran) фильми «Қирол Лир» асосида олинган. Рус адабиёти дурдоналари Куросаванинг «Телба» ва «Тубанликда» картиналарида ўз аксини топган.

    Куросава фильмларидан еттита классик кадр

    «Дайди ит» фильмидан олинган кадр. Наура жиноий жанрини ёдга солувчи рамзий панжара фонида қидирув олиб бораётган устоз ва шогирд (Такаши Шимура ва Тоширо Мифуне) қиёфаси акс этган.

    «Дайди ит» фильмидан олинган кадр. Наура жиноий жанрини ёдга солувчи рамзий панжара фонида қидирув олиб бораётган устоз ва шогирд (Такаши Шимура ва Тоширо Мифуне) қиёфаси акс этган.
    Фото: Toho

    «Қонга ботган тахт» фильмидан олинган кадр. Шекспирнинг «Макбет» песаси асосидаги фильм Япония ўрта асрлари шароитида суратга олинган. Актёр Тоширо Мифуненинг кўзларидаги қўрқув ҳақиқий, чунки бу машҳур саҳнани суратга олиш вақтида унга отилган ўқлар ҳам ҳақиқий эди. 

    «Қонга ботган тахт» фильмидан олинган кадр. Шекспирнинг «Макбет» песаси асосидаги фильм Япония ўрта асрлари шароитида суратга олинган. Актёр Тоширо Мифуненинг кўзларидаги қўрқув ҳақиқий, чунки бу машҳур саҳнани суратга олиш вақтида унга отилган ўқлар ҳам ҳақиқий эди. 
    Фото: Toho

    «Яшаш» фильмидан олинган кадр. Ёғаётган қор парчалари беланчакнинг бир текис ҳаракати билан биргаликда қаҳрамон бошдан кечираётган хотиржам ва хушнуд кайфиятини ифодалайди.

    «Яшаш» фильмидан олинган кадр. Ёғаётган қор парчалари беланчакнинг бир текис ҳаракати билан биргаликда қаҳрамон бошдан кечираётган хотиржам ва хушнуд кайфиятини ифодалайди.
    Фото: Toho

    «Етти самурай» фильмидан олинган кадр. Актёрлар мослашувчанлиги ва маҳорати, мизансаҳна динамизми ва операторнинг виртуоз иши Акира Куросаванинг жанговар фильмларига хос шахсий услубини юзага чиқарган. 

    «Етти самурай» фильмидан олинган кадр. Актёрлар мослашувчанлиги ва маҳорати, мизансаҳна динамизми ва операторнинг виртуоз иши Акира Куросаванинг жанговар фильмларига хос шахсий услубини юзага чиқарган. 
    Фото: Toho

    «Расёмон» фильмидан олинган кадр. Актёрлар юзидаги нур ва соя ўйини ҳис-туйғуларни очиб беради, қаҳрамонлар тафтини деярли сезгандай бўласиз. 

    «Расёмон» фильмидан олинган кадр. Актёрлар юзидаги нур ва соя ўйини ҳис-туйғуларни очиб беради, қаҳрамонлар тафтини деярли сезгандай бўласиз. 
    Фото: Daiei Film

    «Расёмон» фильмидан олинган кадр. Суд жараёни кадрларининг саҳналаштирилган геометрияси чангалзордаги реалистик саҳналарга қарама-қарши қўйилган. Бу ўринда актёрлар томошабинга бевосита мурожаат қилган ҳолда камера учун рол ўйнайди. 

    «Расёмон» фильмидан олинган кадр. Суд жараёни кадрларининг саҳналаштирилган геометрияси чангалзордаги реалистик саҳналарга қарама-қарши қўйилган. Бу ўринда актёрлар томошабинга бевосита мурожаат қилган ҳолда камера учун рол ўйнайди. 
    Фото: Daiei Film

    «Дерсу Узала» фильмидан олинган кадр. Фильм СССРда совет актёрлари иштирокида суратга олинган, аммо фильмдаги бош рол табиат измига юкланган.

    «Дерсу Узала» фильмидан олинган кадр. Фильм СССРда совет актёрлари иштирокида суратга олинган, аммо фильмдаги бош рол табиат измига юкланган.
    Фото: Daiei Film

     Қайси фильмдан бошламаслик керак?

    Куросаванинг ижодий меросини кинодаги муаллифлик назарияси доирасида кўриб чиқиш керак. 1950 йилларда Францияда пайдо бўлган бу йўналиш студия киносаноати шароитида ўзгача, такрорланмас имзосини (муаллифлик услубини) шакллантира олган муаллифлар (режиссёрлар) ролига урғу беради. Бироқ Акира Куросаванинг фильмлари ушбу концепциянинг пайдо бўлишига катта таъсир кўрсатган бўлса-да, у билан режиссёрнинг барча картиналарини таснифлаб бўлмайди.

    Иккинчи Жаҳон уруши ва Америка истилоси даврида (1945—1952) япон киноси кучли тарғибот қуролига айлантирилганди. «Чиройда тенгсизлар» фильмида Куросава ҳарбий техника учун оптик асбоблар ишлаб чиқарувчи заводнинг ёш ишчи қизлари ўртасида режани ортиғи билан бажариш учун кечган ҳар кунги курашларни кўрсатиб берган.

    «Дерсу Узала» фильмидан олинган кадр

    «Дерсу Узала» фильмидан олинган кадр
    Фото: Yellowрадио

    1946 йили босқинчи ҳукумат топшириғи билан 1930 йилларда урушга қарши бўлган сўллар ҳаракатини бостириш ҳақида ҳикоя қилувчи «Ёшликдан афсусланмаймиз» фильми суратга олинади. Иккала фильм ҳам ҳаддан ташқари сиёсатлаштириб юборилган, бу эса кейинчалик бетарафликни сақлашга ҳаракат қилган Куросавага хос эмасди (Совуқ уруш даврида унинг фильмлари Шарқ ва Ғарб кинотанқидчилари томонидан тенг баҳоланган). Шу сабаб, Куросаванинг давлат буюртмаси билан суратга олинган ғоявий фильмларини кейинга қолдириш мумкин. Томошани СССРда совет актёрлари иштирокида суратга олинган ва режиссёрга иккинчи «Оскар»ни олиб келган «Дерсу Узала» фильмидан ҳам бошламаган дуруст.

    Куросава кимлар билан ишлаган?

    Япон маданиятида одатда ҳурмат билан қараладиган мураббийлик мавзуси Куросава фильмларида муҳим ўрин тутади. Ёши улуғ дўст, ота, доно маслаҳатчи ролини кўпинча Такаши Шимура ўйнаган. «Яшаш» фильмидаги бош роль ижрочиси ўз фаолиятини театр саҳнасидан бошлаган. Юлдузбоп ташқи кўринишга эга бўлмаса ҳам, Куросава фильмларида тўла очиб берилган ғаройиб истеъдоди туфайли урушдан кейинги япон киноси юлдузига айланган. Шимуранинг кичик ҳамроҳи роли одатда Тоширо Мифунега насиб этган. Кинога келишидан аввал Мифуне олти йил ҳарбий хизматда бўлганди ва у ерда фотосуратлар бўлимида ишлаганди.

    Хизматни ўтаганидан сўнг у кинооператор бўлишдан умид қилганди, лекин Toho студияси раҳбарияти йигитни кинода актёрлик қилишга кўпроқ мос тушади деб қарор қилади. Ҳақиқатанам, Мифуне кўп йиллар мушакдорликнинг намунаси бўлган. Ҳаётда Мифуне ва Шимуралар оиласи дўст бўлган.

    Акира Куросава актёр Тоширо Мифуне сурати ёнида

    Акира Куросава актёр Тоширо Мифуне сурати ёнида
    Фото: Бриан Браке / Диомедиа

    Истеъдодли оператор Кадзуо Миягава Куросава билан фақат «Расёмон» ва «Тансоқчи» фильмларида ҳамкорлик қилган, аммо унинг режиссёр фаолиятида тутган ўрнини инкор этиб бўлмайди. Болаликда Миягава бўёқ (суёбокуга) ёрдамида бажариладиган анъанавий тасвирий санъат турларини ўрганганди ва ёрқин ранглардан фойдаланолмаслиги уни жуда хафа қиларди. Кейинчалик хотираномаларида ёзишича, оператор бўлиб, оқ-қора плёнка билан ишлай бошлаганидан сўнг унга ҳаммасидан кўра монохром расм чизиш маҳорати асқатган.

    Миягава «Расёмон»нинг илк саҳнасидаги жала учун сув қўшилган сиёҳдан фойдаланган. Воқеалар ўрмонда кечадиган саҳналарда Миягава Куросаванинг қуёшни суратга олиш орзусини рўёбга чиқаради. Бунинг учун объективни қорайтириб, кинокамерани ёруғлик манбасига тўғридан-тўғри йўналтиришга имкон берувчи махсус фильтрлар ихтиро қилинган. Табиий нурни шох-шаббалар остида иложи борича тенг тақсимлаш учун оддий нур қайтаргичлар ўрнига катта ойналардан фойдаланилган. Бу техник топилмаларнинг барчаси Миягаванинг ижодий изланишлари натижаси эди.

    Куросава ҳақидаги ҳикояни Теруё Ногами ҳақида гапирмай туриб якунлаб бўлмайди. Кутубхона коллежини тамомлаб, бир неча йил газетада, сўнгра нашриётда ишлаган Теруё Daiei Film киностудиясига ишга жойлашади. 1950 йилда Ногами «Расёмон» фильми суратга олинаётган майдончада фаолият юрита бошлайди. У ўшанда эндигина 23 ёшга кирган ва бу режиссёрнинг сценарий бўйича ёрдамчиси сифатидаги унинг биринчи мустақил иши эди. Шу лавозимда, кейинчалик асосий продюсер сифатида бу аёл Куросава билан «Ҳамон йўқ» номли сўнгги фильмигача бирга ишлади. Режиссёр тириклигида Теруё Ногами унинг содиқ ёрдамчиси ва суратга олиш майдончасидаги барча жараён учун жавобгар бўлган. Куросава вафотидан кейин Теруё Ногами унга атаб кўплаб мақолалар ёзди. Режиссёрга бағишланган ижодий ишлари ичида энг машҳури «Waiting on the Weather: Making Movies with Akira Kurosawa» деб номланади.

    03.01.2022, 16:11   Изоҳ (0)   38241
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда



    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.