• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тилимизни биламизми: Тинч океаннинг «Тинч океани»дан фарқи бор! Қулоқ ўрганган, лекин аслида хато иборалар

    Ўз тилини пухта билиш, фикрини аниқ, равон ва хатоларсиз ифодалай олиш ҳақиқий ўқимишли кишининг муҳим сифатидир. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб баъзи сўз ва бирикмаларнинг ўзига хосликлари, маъно қирралари, билиб-билмай йўл қўядиган хатоларимиз ҳақида сўз юритади.

    Тинч океан

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бу океан номини ёзишда кўп хато қиламиз. Ўзим ҳам Тинч океани деб ёзиш хатолигини билгунимга қадар шундай ёзардим. Нега Тинч океан деган сўз тўғри?

    Тинч сўзи сифат саналади ва сифатловчидан кейинги от эгалик қўшимчасини олмайди. Масалан, яшил дафтар, катта китоб каби бирикмаларни яшил дафтари, катта китоби демаймиз. Бу шаклда ишлатадиган бўлсак, олдинроқда эгалик қўшимчаси талаб этадиган от ёки отлашган сўз керак:

    Ўқувчининг яшил дафтари бор.

    Агар от тушиб қоладиган бўлса ҳам, унинг борлигини мазмундан билиб турамиз:

    Яшил дафтари бор.

    Демак, кимнингдир яшил дафтари бор.

    Юқоридаги жумлаларда дафтар сўзидаги эгалик қўшимчасини ўқувчи сўзи ёки гапда акс этмаган яширин эга талаб қиляпти. Агар эга бўлмаса, эгалик қўшимчаси ҳам керак эмас.

    Тинч океан сўзи инглиз тилида Pacific Ocean, русчада Тихий океан бўлади. Ҳар икки тилда ҳам тинч сўзи сифат бўлиб келяпти. Демак, Тинч номли океан деган мазмун англашилмаяпти.

    Тинч океан бирикмаси қандай океан? сўроғига жавоб бўлади. Эътибор берсангиз, Шимолий Муз океани номида шимолий сўзи сифат бўлса-да, ундан кейин муз сўзи келяпти. Муз от сўз туркумига мансуб ва ундан кейинги сўз эгалик қўшимчасини олиши – тўғри.

    Нимагадир Жанубий океан номида Тинч океандаги каби хатога йўл қўймаймиз. Уни Жанубий океани деб атамаймиз.

    Агар Тинч океани дейишни тўғри деб қабул қиладиган бўлсак, Жанубий океанни Жанубий океани, Қора денгизни Қора денгизи дейишимиз керак. Бу эса ўзбек тили нуқтаи назаридан хатодир.

    Жой номида сифат келса, кейинги сўзга эгалик қўшимчаси қўшилади, масалан, Ёрқин қишлоғи, «Қуёшли» маҳалласи каби, деганга ўхшаш эътирозлар ҳам бўлиши мумкин. Тўғри. Лекин битта нозик жиҳат бор: бу сўзларни алоҳида ишлата оламиз. Ёрқинга бордим, «Қуёшли»дан келяпман, дейишимиз мумкин. Лекин океан номини алоҳида ишлатмаймиз. Унинг тўлиқ ва тўғри номи бирикма ҳолатида юзага келади: Тинч океан. Бу худди Янгиқишлоқ топонимига ўхшайди. «Янги» сифат бўлса-да, ундан кейинги сўз эгалик қўшимчасини олмаган ва қўшма сўзга айланган. Уммон номи битта сўзга айланмаган бўлса-да, тинч сўзи сифатловчи вазифасида. Қишлоқ ва маҳаллалар номида эса бундай эмас.

    Тинч океани дейиш жуда урф бўлган. Ҳатто ўзбекча Wikipedia ҳам, Google ҳам бу иборада хатога йўл қўяди. Бироқ миллий энциклопедияда уммон номи тўғри ёзилган: Тинч океан. Энциклопедик луғат (1988)да ҳам бу бирикма худди шу шаклда берилган.

    Айтганча, бу уммоннинг яна бир номи бор: Буюк океан. Худди шундай. Буюк океани эмас.

    Ичимлик сув

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бирор хатони тўғри деб билган ва муттасил қилиб юрган киши унинг янглишлигини жуда қийин қабул қилади. Агар қабул қилса. Ҳатто сўз ва иборалар билан боғлиқ ҳолатда ҳам шундай.

    Ичимлик суви деган бирикмани кўп эшитамиз, ишлатамиз. Шу ибора – хато. Таг-томири билан. Нега? Ичимлик сўзи ўзбек тилида ичиладиган нарсаларни, масалан, шарбат, сув кабиларни билдиради. Ичимлик суви дейилса, ичимликнинг суви – сувнинг суви деганга ўхшаш маъно ҳосил бўлади.

    Аслида нима бўлиши керак? Ичиладиган ёки ичгулик (буниси энди анча олифтароқ) сув. Хўп, ичимлик сўзи бу ўринда ғалати машҳурга айланган, ичиладиган маъносида қўлланяпти, дейлик. Унда бирикманинг тўғри варианти ичимлик сув бўлади. Чунки у сифатдош ўрнида келяпти, у ифодалайдиган маънони беряпти. Ўрнига маънодошини қўйиб кўрганда ҳам, сув сўзига эгалик қўшимчаси қўшилмайди: ичиладиган сув.

    Экин-тикин учун ва бошқа хўжалик мақсадларида ишлатидаган сув оқова сув бўлади. Бирор ўзанда доим оқиб турадиган сув оқар сув дейилади. Ер остидан сизиб чиқадиган, зах суви эса сизот сувдир. Ичимлик сув ибораси худди шунга ўхшаш.

    Ичимлик от сўз туркумига мансуб-ку, икки от келадиган сўз бирикмаларида иккинчи қисмга эгалик қўшимчаси қўшилади, деган эътироз бўлиши мумкин. Бу ўринда ичимлик сўзи отлик хусусиятини йўқотяпти. Худди камон қош, аълочи бола, ўлчагич асбоб, ўтлоқ жой каби бирикмалардаги биринчи сўз каби. Айни бирикмага ўхшаш тошкентлик мухлис, фарғоналик киши бирикмаларини олиб кўрайлик. Тошкентлик мухлиси, фарғоналик кишиси демаймиз-ку!

    Ичимлик суви тураверса-чи, шунга тегиб нима қиламиз, деганга ўхшаш мулоҳаза ҳам бўлиши мумкин. Унда сувнинг суви иборасини ҳам тўғри дейишимиз керак. Бунчаликка бормай турамиз.

    Ичимлик сув бирикмасини русча ёки инглизчага ўгириб кўринг, сувдан олдинги сўз сифат ёки сифатдош бўлади: питьевая вода, drinking water. Тўғри, ҳар бир тил ўзига хос. Чоғиштириш ҳар доим ҳам ўринли бўлавермайди. Аммо бу ҳолатдаги қиёсловимиз фикрни далиллай олади, менимча.

    Миллий энциклопедияда кўп ўринларда ичимлик сув варианти ишлатилган, лекин ичимлик суви тарзида қўлланган ҳолатлар ҳам кам эмас. Энциклопедик луғатда эса ичимлик сув шакли ишлатилган.

    Интернетни кузатсангиз, баъзи ўринларда бу бирикма тўғри ишлатилганига ҳам гувоҳ бўласиз.

    Пулли ва пуллик: қай бири тўғри?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    -ли ва -лик қўшимчаларини хато қўллаш кўп учрайди. Айниқса, оғзаки нутқда -ли ўрнида -лик ишлатилишига тез-тез гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ҳолат ёзма нутққа ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

    Ҳатто нуфузли нашрларда ҳам -лик қўшимчаси билан боғлиқ янглишликлар кўзга ташланади. Масалан, пулли сўзи ўрнига пуллик сўзини ишлатиш. Интернетга қидирув берсангиз, сўз тўғри ёзилган ҳолатларга ҳам, хато ёзилган ҳолатларга ҳам дуч келасиз.

    Нега пуллик йўл дейиш хато?

    -лик мавҳум от ясовчи қўшимчадир: болалик, келинлик, тилшунослик, темирчилик, тинчлик, ташкилотчилик, дарслик.

    -ли эса сифат ясовчи қўшимчадир: болали, мевали, ақлли, сувли, унумли, билимли, етарли, тушунарли, сезиларли, ейишли.

    Пулли йўл бирикмасида пулли сўзи йўлнинг қандайлигини сифатлаб келяпти. Пуллик сўзи эса от. Шу сабабли уни қўллаш хато.

    Пулли сўзи қуйидаги маъноларга эга:

    – пули бўлган, пули бор;

    – пул тўланадиган, пул эвазига оли­надиган, бериладиган ёки қилинадиган;

    – пул, тийин қийматидаги. Бу маънони ифодалаганда фақат миқдор ифодаловчи сонлар билан келади.

    Пуллик деган сўз ҳам борми? Бор. Лекин у изоҳли луғатга кирмабди. Имло луғатидан эса жой олган. Бу сўзнинг маъноси нима? У пул хусусияти, белгисини билдирувчи отдир. Масалан:

    Ғижимлаб ташлабсан-ку, пуллиги қолмабди буни!

    Қоғоз пул ғижимлаб ташланганидан пуллик хусусиятини йўқотган.

    Ора ёки оро?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бадиий матнларда кўзга тез-тез ташланадиган хатолардан бири жон(и)га ора кирмоқ иборасини қўллаш билан боғлиқ.

    Ора – икки нарса ёки нуқта ўртасидаги масофа.

    Оро – зеб, зийнат, пардоз, оройиш; чирой.

    Ўзаро мунозара қилаётган, тортишаётган ёки уришаётган кишилар орасидаги ихтилофни бартараф қилишга уриниш орага тушиш ёки орага кириш дейилади.

    Жонига ора кирмоқ дегани сўзма-сўз тушунтирилса, муаммо ва жон орасига тушмоқ, жонни муаммодан халос этмоқдир.

    Изоҳли луғатга кўра ибора икки хил маънода қўлланади:

    • ҳалокатдан ёки бирор кўнгилсиз воқеадан, танг ҳолатдан сақлаб қолмоқ;
    • қийин, мушкул аҳволдан қутқармоқ, оғир пайтда ёрдамга келмоқ, ёрдам қилмоқ.
    Жонига оро кирмоқ жонига безак кирмоқ, жонига чирой кирмоқ, жонига пардоз кирмоқ каби мантиқсиз маъноларни ҳосил қилади. Демак, иборани бу шаклда қўллаш хато.

    09.05.2021, 14:29   Изоҳ (0)   66546
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида 10 май куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    09.05.2021, 14:08

    Навоийда ўқувчи қизнинг онаси фарзандидан мактабга формада келишини сўраган ўқитувчини калтаклади

    09.05.2021, 13:28

    Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

    09.05.2021, 13:10

    Бухорода марҳум Ўктам Барноевнинг сохта жияни 5 йил 6 ой муддатга қамалди

    09.05.2021, 13:07

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 10 май куни ёмғир ёғади

    09.05.2021, 12:27

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 37 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

    09.05.2021, 12:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.