• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    Бир неча кундан буён жаҳон ОАВ саҳифаларида “Эпштейн рўйхати” ва унда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бундай хабарлар Трампнинг зарарига ишламоқда ва аллақачон нашрлардан бирини судга беришга улгурди. Хўш, “Эпштейн рўйхати” нима ва у нега Трампни хавотирга солмоқда?

    Бундан қарийб икки ой аввал Дональд Трамп ўзининг маслаҳатчиси таниқли тадбиркор Илон Маскни ишдан бўшатди ва Оқ уйдан қувиб юборди.

    Ўшанда Маск ва Трамп ўртасида келишмовчилик юзага келди ва ҳар икки томон ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирини айблай бошлади. Ана шу пайтда Маск Трампнинг Жеффри Эпштейн ишига алоқадорлиги ҳақида ёзди ва тез орада бу постни ўчириб юборди.

    Шундан сўнг ОАВда яна Жеффри Эпштейн ва унинг рўйхати, унда Трамп ҳам борлиги ҳақида хабарлар чиқа бошлади. Ҳатто The Wall Street Journal газетаси Трампнинг гўё Жеффри Эпштейнга беҳаё расмли мактуб юборгани ҳақида мақола эълон қилди.

    Албатта, Трамп ҳам қараб турмади ва The Wall Street Journal (WSJ) газетаси ва унинг эгалари устидан судга 10 миллиард долларлик даъво аризаси берди. Хўш, Жеффри Эпштейн ким, унинг номи билан аталган “Эпштейн рўйхати” қандай ҳужжат?

    Жеффри Эпштейн ким?

    1953 йилда туғилган Жеффри 1971 йилда Нью Йорк университетидаги математика институтида ўқий бошлайди. Бироқ у таҳсилни тугатмай институтни ташлаб кетади.

    Бир неча йил турли компанияларда ишлаган Жеффри 1981 йилда ўзининг консалтинг компаниясини ташкил этади. Гоҳида ютуқлар, гоҳида муваффақиятсизликлар билан ишлаган Жеффри 1990 йилларнинг биринчи ярмида таниқли тадбиркорга айланади.

    Жефри тадбиркорлик фаолиятини давом эттирар экан, 2000 йилларнинг ўрталарида унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Бунга 2005 йил март ойида бир аёлнинг Флорида штатидаги Палм Бич шаҳри полициясига берган аризаси сабаб бўлади.

    Жеффри Эпштейн

    Аёл аризасида Жеффри Эпштейнни жинсий зўравонликда ва балоғатга етмаган қизларни зўрлаганликда айблаганди. Яъни Жеффри Эпштейн бир гуруҳ ёш қизлар билан бирга аёлнинг 14 ёшли ўгай қизини ҳам ўзининг вилласига олиб борган ва ўша ерда зўрлаган.

    Полиция ва Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) 11 ой давомида яширин суриштирув олиб боради ва охирида Эпштейннинг вилласида тинтув ўтказилади. Тинтув давомида полиция Эпштейн вилласидан вояга етмаган қизларнинг суратларини, уларнинг буюмларини топади.

    Сўнг қизларнинг шахси аниқланади ва полиция улардан кўрсатма олади. Ана шунда беш нафар қиз Эпштейн ўзларини зўрлаганини, сўнг меҳмонларига тортиқ қилганини айтиб беришади.

    Шунингдек, полиция Эпштейнга тегишли вилланинг ҳар бир бурчагида кузатув камералари ўрнатганини аниқлайди. Суриштирувларда тадбиркор таниқли шахсларни вилласига таклиф этиб, уларга ёш қизларни тақдим этгани ва меҳмонларнинг ёш қизлар билан содир этган интим муносабатларини тасвирга тушириб, сўнг улардан шантаж мақсадида фойдалангани аниқланади.

    Охир-оқибат 2006 йил августда Жеффри Эпштейн ўз айбларини тан олади. Эпштейнга нисбатан очилган жиноят ишида айбловнинг ўзи 59 саҳифа бўлиб, унда тадбиркор 40 дан ортиқ вояга етмаган қизни интим хизматлар учун таниқли шахсларга қўшгани айтилганди.

    Ўшанда тадбиркорнинг барча айблари исботланса у умрбод қамоқ жазоси оларди. Аввалига барча айбловларни рад этиб турган Эпштейн камроқ жазо олиш мақсадида тергов органлари билан келишади ва фақат бир қизни, ариза берган аёлнинг 14 ёшли ўгай қизи билан жинсий алоқада бўлганини тан олади.

    Флорида штати прокурори буни тергов билан ҳамкорлик деб талқин қилади ва Эпштейнга нисбатан илгари сурилган айбловларнинг қолганини бекор қилади. Ўшанда Эпштейн бор йўғи 18 ойга қамоқ жазоси олади.

    Тадбиркорни Палм Бичдаги қамоқхонага жойлаштиришади. Бироқ у ҳафтасига олти кун кундузлари 12 соат ўз офисида ишлашга рухсат олади. Эпштейн қамоқ деб атаб ҳам бўлмайдиган “қамоқ”да 13 ой ўтиргач уни синов муддати билан озод қилишади. Шундан сўнг у АҚШнинг бошқа ҳудудларига сафар қилиши мумкин бўлади.

    Ўшанда Эпштейнга кам жазо берилгани ва тадбиркор муддатидан аввал озод қилингани омманинг норозилигига сабаб бўлади. Кейинчалик айрим нашрлар Эпштейнга енгил жазо АҚШ бош прокурори Александр Акоста томонидан берилганини ёзиб чиқишади.

    2008 йилда Виржиния штатида яшовчи 18 ёшли қиз Эпштейндан 50 млн доллар ундириб бериш бўйича судга ариза беради. Қиз аризасида 2004-2005 йилларда ҳали 14-15 ёшда бўлганида Эпштейнни вилласига тадбиркорни массаж қилдириш учун куч ишлатиб олиб боришганини, бироқ Эпштейн уни зўрлаб сўнг қўлига 200 доллар бериб уйидан чиқариб юборганини маълум қилганди.

    АҚШдаги турли судларга 2015 йилларгача бундай мазмундаги аризалардан ўнлаб тушган. Уларнинг айримларини Эпштейннинг ўзи жабрланувчилар билан келишиб, ёпган. Бироқ 2015 йилда бир қанча аризалар ёпилмаган ҳолда эди. Шу тариқа, Эпштейнга қарши даъволар жиддийлаша боради.

    Эпштейндан жабрланганлар унинг суратини кўтариб туришибди

    Қамоққа олиш ва шубҳали ўлим

    2019 йил 21 февралда АҚШнинг Флорида штати бўйича округ суди Кеннет Марра Эпштейн иши бўйича қарор чиқарган ва тадбиркорга нисбатан илгари сурилган айбловларни бекор қилган прокурорлар қонуни бузганини айтиб чиқади. Кўп ўтмай Эпштейнни қамоққа олиш бўйича ордер берилади.

    2019 йил 6 июль куни Эпштейни Нью Жерсидаги Тетерборо аэропортида қўлга олишади. Ўша куннинг ўзида ўнлаб ФҚБ ходимлари унинг Манхеттенда жойлашган уйида тинтув ўтказади. Шунда у ердан минглаб яланғоч ҳолда расмга туширилган аёлларнинг суратлари топилади. Айрим суратларнинг орқасига вояга етмаган қиз экани ёзиб қўйилганди.

    Уйдаги сейфдан 1987 йилда Эпштейн номига олинган Австрия паспорти, йирик миқдорда нақд пуллар, тилла тақинчоқлар топилади. Паспортда унинг яшаш жойи Саудия Арабистони деб кўрсатилганди.

    Шунингдек, сейфдан бир қанча компакт-дисклар чиқади ва уларда вояга етмаган қизлар яланғоч ҳолда туширилган видеолари бор эди. Дисклар тепасига “Young” (Ёш), “Misc nudes 1” (Яланғоч қизлар) ва “Girl pics ” (Яланғоч қизлар расмлари) деб ёзиб қўйилганди.

    Орадан икки кун ўтгач Нью Йорк прокурори Жеффри Эпштейнга нисбатан вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш ва қизларни сотиш бўйича айблов эълон қилади. Айбловда Эпштейн 40 нафар қизни ўз уйига олиб келгани ва турли мижозларга интим хизмат кўрсатишга мажбурлагани айтилганди.

    Эпштейн ҳибсда

    2019 йил 9 август куни қамоқхонадаги  камерадан Жеффри Эпштейн билан бирга ётган шахсни олиб чиқиб кетишади ва тадбиркор ёлғиз қолади. 10 август куни эрталаб қўриқчилар Жеффри Эпштейнни ўзини осган ҳолда кўришади.

    16 август куни Нью Йорк суд-тиббий экспертизаси Жеффри Эпштейн ўз жонига қасд қилганини маълум қилади. Кейинчалик, ҳар ярим соатда тадбирокрни кузатиб туриши керак бўлган қўриқчилар ўз вазифасини бажармагани маълум қилинади ва улар жазоланади.

    2019 йил 5 сентябрь куни Жеффри Эпштейн Палм Бичдаги ота-онаси ётган қабристонга дафн этилади. Тадбиркордан жабрланган қизлар таҳқирламасин деб Эпштейн яширинча дафн этилади ва ота-онасининг исм-шарифлари ҳам олиб ташланади.

    Эпштейннинг хотини ҳам эрига шерик бўлган

    Жеффри Эпштейн вафот этганидан сўнг кўп ўтмай ФҚБ унинг хотини Гислейн Максвеллни ҳибсга олади. Бу аёл 1961 йилда Францияда туғилган ва ёшлиги Британияда ўтганди.

    Гислейнинг отаси Британияда бир нечта нашрларга эгалик қиларди. У 1991 йилда Неw Ёрк Daily News нашрини сотиб олгач қизини доимий яшаш учун Нью Йоркга юборади. Аёл Жеффри Эпштейн билан ўша даврда танишади. 1993 йилда улар оила қуради ва бирга яшай бошлайди.

    Ўз вақтида бу оила АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп, собиқ президенти Билл Клинтон, таниқли адвокат Алан Дершовис, Британия қироллик оиласи аъзоси шаҳзода Эндрю кабилар билан яқин дўстона муносабатда бўлган.

    Эпштейн хотини билан

    2008 йил Жеффри Эпштейн вояга етмаган қизлар билан жинсий алоқада ва қизларни таниқли шахсларга мажбурлаб сотганликда айбланиб жазолангач Гислей эридан алоҳида яшай бошлайди.

    2015 йилда Эпштейнга қарши даъво аризаси киритган қизлар ва аёлларнинг бир нечтаси Гислейн қизларни тузоққа тушириш ва таниқли шахсларга пуллашда эрига кўмакчи бўлганини билдиришган.

    Яъни аксарият ёш қизларни Жеффри Эпштейнга унинг хотини Гислейн тавсия қилган ва уларни таништирган. Кўпинча аёл қизларга яхши пул тўланишини айтиб, уларни тузоққа туширган. 2020 йилгача судларга Гислейн эрига шерик бўлгани ҳақидаги ўнлаб даъво аризалари тушганди. Бироқ Гислейн айбларини тан олмайди.

    2016 йилда Гислейн эри Эпштейн билан ажрашади ва бошқа эркак билан оила қуради.

    2020 йил 2 июль куни Гислейн Максвелл ФҚБ ходимлари томонидан Ню Гемпшир штатидаги Бредфорд шаҳрида қўлга олинади. Ню Йорк прокурори унга нисбатан олтита айблов эълон қилади.

    Улар орасида, ёлғон гувоҳлик бериш ва вояга етмаганларни жинсий фойдаланиш мақсадида сотиш каби айбловлар бор эди. Айблов хулосасига кўра, аёл 1994—1997 йиллар оралиғида эри ноқонуний иш қилаётганини ва ўлжалар вояга етмаган қизлар эканини билган ҳолда эрининг жиноятларига шерик бўлган.

    Кейинчалик прокурорлар жиноят ишига Гислейн 2001—2004 йиллар оралиғида ҳам эри билан шерикликда жиноят содир этганини, бунда у асосан вояга етмаган қизларни таниқли шахсларга сотишдан аввал уларни тайёрлаш жараёнларини бошқаргани ҳақидаги айбловларни қўшишади.

    2021 йил 29 декабрь куни АҚШ федерал суди Гислейнни айбловларнинг бешта банди банди бўйича айбдор деб топади. Шундан сўнг аёлнинг адвокатлари аппеляция беришади.

    2022 йил Гислейн Максвелл узил-кесил 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Ундан кейин берилган бир нечта аппеляция судлар томонидан рад этилади.

    Эпштейн мижозлари орасида Трамп ҳам бўлганми?

    Суд ҳужжатларига кўра, Эпштейн уйига таниқли шахсларни таклиф этиб, сўнг ўзи тутқунликда ушлаб келган қизларни меҳмонларга интим хизматлар кўрсатишга мажбурлаган. “Эпштейн рўйхати” деган атама тадбиркор хизмат кўрсатган таниқли шахслар рўйхатига нисбатан айтилади.

    Эпштейн хизмат кўрсатган одамлар орасида Трамп ҳам борлиги айтилади. Жумладан, 2016 йил апрелда Калифорнияда яшовчи аёл Эпштейн ва Трампга қарши даъво аризаси беради.

    Аризада аёл 1994 йилда 13 ёшлигида Эпштейн уни Манхеттендаги ҳашаматли уйига олиб боргани ва ўша ерда Трамп ва тадбиркор зўрлаганини маълум қилади. Бироқ 2016 йил май ойида федерал суд даъво аризасини рад этади.

    Бироқ аёл жим кетмайди ва 2016 йил июнда Нью Йорк судига яна бир даъво аризаси киритади. Бироқ орадан 3 ой ўтгач негадир аризасини қайтариб олади. Ўша йили кузгача Трамп ва Эпштейнга қарши бир нечта даъво аризаси киритилади.

    Ўша пайтда Трамп президентликка номзодини қўйган, унинг рақиби Ҳиллари Клинтоннинг яширин почтаси топилгач унинг ғалаба қозониши аниқ бўлиб улгурганди. Ўшанда даъво ариза киритганлар номаълум сабабларга кўра аризаларини қайтариб олишади. Ўшанда жабрланувчи аёллардан бирининг адвокати мижозига аноним таҳдидлар бўлганини айтиб чиқади.

    2019 йилда Жеффри Эпштейн шубҳали тарзда ҳалок бўлади. Шундан сўнг унинг хотини эрига шерик бўлган деб топилади ва 20 йил қамоқ жазоси берилади. 2020 йил Трамп президентлик сайловида Байденга ютқазади. Ўтган йиллар мобайнида унинг Эпштейнга мижоз бўлгани ва вояга етмаган қизлар билан жинсий алоқада бўлгани ҳақида ҳеч гап чиқмайди.

    2025 йил июнь ойи бошларида АҚШ президенти ва уни 2024 йил кузда бўлиб ўтган сайловда қизғин қўллаган Илон Маск ўртасида келишмовчилик юзага келди. Шунда Маск ўзига тегишли   Х ижтимоий тармоғида (собиқ Твиттерда) Эпштейн иши билан боғлиқ ҳужжатларда Трампнинг ҳам номи тилга олинганини ёзди.

    “Ҳақиқий бомба вақти келди: Дональд Трамп Эпштейн файлларида бор. Бу уларнинг оммага ошкор этилмагани асл сабаби. Хайрли кун, Трамп!”, деб ёзганди тадбиркор 5 июнь куни. Бироқ маълум вақтдан кейин Маск бу гапларни ўчириб ташлади ва узр сўради.

    Шундан сўнг “Эпштейн иши” яна кун тартибига чиқди ва етакчи нашрлар “Эпштейн рўйхати”га ва унда Трамп бор йўқлигига эътибор қарата бошлашди.

    Илон Маск Оқ уйда

    Маскнинг шовқин кўтарган постидан сўнг АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейннинг “мижозлар рўйхати”ни тузганига ва нуфузли шахсларни шантаж қилганига ва тадбиркорнинг қамоқда ўлдирилганига оид ҳеч қандай далиллар йўқ деб чиқди.

    Маск ва Трамп ўртасидаги таранглик бир оз юмшаган пайтда тўсатдан The Wall Street Journal газетаси Трампнинг Эпштейнга мижоз бўлгани эҳтимоли ҳақида мақола эълон қилди.

    Унда айтилишича, 2003 йилда Трамп Эпштейннинг 50 ёшга тўлиши муносабати билан яланғоч аёл сурати туширилган мактуб йўллаган. Мактубда “Туғилган кунингиз билан ва ҳар бир кунингиз яна бир ажойиб сирга айлансин” сўзлари ёзилган ва остига “Дональд” деб имзо қўйилган.

    Шундан сўнг Трамп 2025 йил 18 июль куни АҚШ The Wall Street Journal нашри ва унинг эгалари устидан Майами федерал судига 10 миллиард долларлик даъво аризаси берди.

    Трампнинг даъво аризасида медиамагнат Руперт Мердок, The Wall Street Journal нашри эгаси Dow Jones агентлиги, нашрнинг икки нафар мухбири, News Corp ва унинг бош директори Роберт Томсон жавобгар сифатида кўрсатилган.

    Даъво аризасида айтилишича, мактуб сохта бўлган ва юқоридаги шахслар Трампга туҳмат қилиб, катта моддий ва маънавий зарар етказган.

    Dow Jones агентлиги Трампнинг даъво аризаси ҳақидаги хабарга жавобан: “Биз мақолаларимизнинг аниқ ва асосли эканига тўлиқ ишонамиз ва ҳар қандай суд даъволаридан ўзимизни қатъий ҳимоя қиламиз”, деб таъкидлади.

    Бугун айримлар Трамп ҳам Эпштейнинг мижозлари орасида бўлганига ишонади. Улар бунга далил сифатида Трамп ва Жеффри Эпштейн 2000 йиллар бошларидан яқин таниш бўлганини айтишади.

    Трамп ва Эпштейн рафиқалари билан

    Шунингдек, улар Трамп 2024 йил кузда ўтказилган сайловдан аввал ва ундан кейин бир неча бор “Эпштейн иши”га тегишли ҳужжатларни махфийликдан чиқариб, оммага ошкор қилишга ваъда берган бўлса-да, бу ваъдасини бажармай келётганини айтишади.

    Жорий йил бошида Эпштейн ишига доир бир қанча ҳужжатлар эълон қилинди. Бироқ улар оддий маълумотлар бўлиб, ҳали жамоатчилик сўраётган ҳужжатлар очиқланмади.

    Хулоса ўрнида. Бугун “Эпштейн рўйхати” ҳақидаги гап-сўзлар тобора кучайиб бормоқда. Агар Трамп ҳақиқатдан ҳам ўша рўйхатда бўлса ҳозирча президентлик ваколатидан фойдаланиб айбловчиларнинг оғзини ёпа олар. Бироқ президентлик муддати тугаса у бир пайтлар вояга етмаган қизлар билан жинсий алоқада бўлгани учун жавоб беради.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

    29 июл, 17:19   Изоҳ (0)   4433
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Донлад Трамп#Жеффри Эпштейн#«Эпштейн рўйхати»#АҚШ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.