Иштирокчиларнинг катта қизиқиши ва аудиторияни юқори даражада жалб қилиниши туфайли ADM Global компаниялар гуруҳи — Kia брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори — #SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддати 2025 йил 15 августгача узайтирилганини ҳамда обуначилар сони 15 минг нафаргача оширилганини эълон қилади.
#SonetUzStyle — бу ўзини намоён этишга, креатив ёндашув ва янгича нигоҳни очиб беришга интилаётган янги муаллифлар ва креатив ижодкорлар учун ижодий танлов. Танловда, унинг аккаунти ролик эълон қилинган пайтда 15 000 нафардан кам обуначиларга эга бўлиш шарти билан 18 ёшга тўлган исталган Instagram саҳифаси фойдаланувчиси иштирок этиши мумкин.
Ўз роликларини аввал жойлаштирган иштирокчилар ҳам видеони қайта ишлаш ёки янгилаш ва яхшиланган вариантни жойлаштириш имкониятига эга бўладилар. Бу сизнинг аризангиз ва ғалаба қозониш имкониятингизни ошириш учун ажойиб фурсатдир.
Танловда қандай иштирок этиш мумкин:
- “Нима учун Kia Sonet Ўзбекистон учун энг мақбул автомобиль” мавзусида 20 сониядан 60 сониягача бўлган видеоролик (Reels) яратинг.
- Instagram саҳифаси ёки танловнинг расмий саҳифасидаги ҳавола орқали мавжуд бўлган Kia_Sonet_Уз расмий мусиқий трекидан фойдаланинг.
- Instagram саҳифасида мажбурий шартлар асосида ролик жойлаштиринг*:
- ҳештег: #SonetUzStyle
- @kia__uzbekistan аккаунтини белгилаш
- танловнинг бутун даври мобайнида профилнинг очиқ бўлиши
* Юқоридаги шартларга риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинган аризалар кўриб чиқилмайди.
Барча ишлар Kia вакиллари ҳамда медиа ва маркетинг соҳасидаги мустақил экспертлардан иборат профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Танлов ғолиби қимматбаҳо совға ва бренд билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.
Батафсил қоидалар, янгиланган жадвал, ҳакамлар ҳайъати рўйхати, трек ҳаволаси ва кўп бериладиган саволларга тақдим этилган жавоблар қуйидаги расмий сайтда эълон қилинган: kia.uz
Саволлар бўйича кўрсатилган ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин: 1333
Илҳомланинг. Яратинг. Kia билан биргаликда иштирок этинг.
#SonetUzStyle | @kia__uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)